Фурқат тумани ХТБга қарашли 10--умумтаьлим мактабида “Яшаш учун 100та сабаб”акцияси ўтказилганлиги тўғрисида
МАЬЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритиб,жахоннинг ривожланган давлатлари орасида муносиб ўринни эгаллаб,дадил қадамлар билан илгарилаб борар экан,шубхасис шу мустақилликни ва унинг порлоқ истиқболини таьминловчи омилларнинг ахамияти тобора ортиб бораверади,юртимизда яшаётган барча фуқаролар учун муносиб хаёт шароитларини ташкил қилиб бермоқда.Айнан шунинг учун хам маьнавий жихатдан мукаммал инсонни тарбиялаш,таьлим ва маорифни юксалтириш ,миллий уйғониш ғоясини рўёбга чиқарадиган янги авлодни вояга етказиш давлатимизнинг энг мухим вазифаларидан бири бўлиб қолади.Хозирги замон психологияси бир қатор усуллар билан одамнинг амалий фаолиятига таьсир қилиш имконига эга.Манашундай усуллардан бири,бу хар хил тоифадаги одамларга психологик ёрдам кўрсатишдан иборатдир.Аммо психологик ёрдам кўрсатиш учун аввало улардаги психик ўзгаришлар сабабларини ва унга таьсир қилувчи омилларни аниқлаш зарурати туғилади.Бунда биз психодиагностика фанига ва унинг методлари хамда методикаларига мурожаат қиламиз. 11-январ куни мактабимизда “яшаш учун 100та сабаб“мавзусида синфлар кесимида расмлар кўрик танлови бўлиб ўтди,ўкувчилар фаол қатнашди.кўрик танлов давомида ўқувчиларни хаётга ва яшашга қизиқиши ортди.Тадбир иштирокчилари хаёт қанчалик гўзал эканлиги,хаётни қадрига етиш кераклигини англашди.
Мактаб амалиётчи психологи: Н.Ахмедова
М.Қаюмова
Фурқат тумани 10-умумий ўрта таълим мактабида Адабиёт йўналишида “Доно билимдонлар” кўрик –танлови Сценарийси.
Бошловчи:
Ассалому-алайкум азиз устозлар билимга чанқоқ ўқувчилар. Мактабимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентяьрдаги “ Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутоааласи ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Адабиёт йўналишида “ Доно билимдонлар” кўрик-танлови ташкил қилинди. Кўрик-танлов 5-9-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади. “ Доно билимдонлар” кўрик-танловининг шартлари билан таништириб ўтамиз.
1-шарт: “Адабиёт оламида” 5-9-синф дарсликлар асосида 5 та тест саволлари тарқатилади. Жавоблар учун 5-дақиқа вақт ажратилади. Баҳолаш 5 баллик тизимда олиб борилади.
2-шарт: “ Сирли сўзлар синови” Ушбу шартда берилган аралаш ҳарфлардан яширин сўз топилиши керак. Топилган сўздаги ҳарфлар иштирокида ва фақат шу ҳарфларни такрор қўллаб, янги сўзлар ташкил қилиш керак. Ҳар бир ҳосил қилинган янги сўз 2-баллдан баҳоланади. Энг узун сўз калит сўз ҳисобланади. Шарт ижроси учун 5-дақиқа вақт ажратилади.
3-шарт: “ Мушоира” Ушбу шартда ўқувчилар фақат дарсликка киритилган шоирларими ижоди (шеър, ғазал ва рубоийлар) дан ёддан ифодали ўқиб беришлари керак. Шарт ижроси учун 25-30 дақиқа ажратилади. Баҳолаш 2-5 баллик тизимда олиб борилади.
4-Шарт: “ Эркин мавзу”. Ушбу шартда ўқувчилар саҳна кўриниши, манолог, қўшиқ, рақс ва бошқалар маҳорат билан ижро этилиши керак. Шеър ҳисобга олинмайди. Ўқувчиларнинг чиқишлари 10 дақиқадан ошмаслиги керак. Шарт ижроси учун 30 дақиқа вақт ажратилади.
5-Шарт: “ Баҳру байт” ёки “ Ким кўп шеър билади”. Ушбу шартда ўқувчилар миллий шеъриятимизнинг истаган вакиллари шеъларидан ёддан ифодали ўқишлари, бундан аввалги иштирокчи ўқиган шеър қайси ҳарфда тўхтаган бўлса, навбатдагииштирокчи шу ҳарфдан бошланадиган мисра билан шеърхонликни давом эттиришлари керак. Муаллифи маълум бўлган шеърлар ҳисобга олинади. Ўқувчиларнинг ўз наъмуналари ёки ноаниқ шеърлар ҳисобга олинмайди. Бир шеърни такрор ўқиган ёки 5 сониядан ортиқ тўхтаб қолган қатнашчи ўйиндан чиқарилади. Шарт ижроси учун 30 дақиқа вақт ажратилади. Баҳолаш 5 баллик тизимда олиб борилади.
Танловда ҳар бир жамоа номига, мактаб формасига ва эмблемаларига алоғида эътибор берилади. 3 баллгача баҳоланади.
Ҳурматли ўқувчилар энди ҳайъат аъзолари билан таништириб ўтамиз.
Эгамова Нилуфархон-ММИБДЎ.
Меҳмонова Дилрабохон- она тили ва адабиёт ўқитувчиси.
Мамажонова Зуҳрахон- она тили фани ўқитувчиси.
Умарова Динорахон- тарих фани ўқитувчиси.
Султонова Одинахон- Маънавият ўқитувчиси.
Do'stlaringiz bilan baham: |