Инсон табиатининг буюклиги. 3. Мангуликда менга ҳамрох бўласан, деб сени танладим, ер ва осмонни, ундаги ҳамма нарсани сен учун яратдим, бошқа жониворларга ё тирикчилик ё ҳаёт, ё сезги, ё идрок (ақл) ато қилган бўлсам, бўларнинг ҳаммасини биргаликда фақат сенга бердим. Мен яратган нарсаларнинг хаммасига сени ҳукмрон килдим, барча жониворларни, қўй ва ҳўкизни ҳам, дала ҳайвонларини ҳам, осмонда учадиган қушларни ҳам, денгиздаги балиқларни ҳам сенга итоат эттирдим; хуллас, сени шон ва шуҳратга буркадим (Псал, VIII). Ниҳоят, сен ҳеч қандай камчилик сезмагин деб, мен ўз қиёфамни ҳам, мохиятимни хам сенга абадий бердим, холбуки катта ва кичик жониворларнинг ҳеч бирортасида бу фазилат йўқ. Зеро, на осмондаги, на ердаги бирорта жонивор, худо менга фаришта бўлиб кўринди, мен унинг зот-зурриётиданман, деб айта олмайди (I Тим. III, 16), худо, фақат мени кўрсинлар ва таажжубланиб томоша қилсинлар (I Петра; I, 12) деб эмас, балки сажда қилсинлар, деб одам боласи ва худонинг зот-зурриёти қиёфасида кўринди (Евр, I, 6; Иоанн, I, 52; Матф; IV, II). Демак шуни билиб олгингки, мен яратганлар орасида сен энг буюк мавжудотсан, ажойиб микрокосмасан1 ва худонинг ердаги ноибисан, шухратимнинг гултожисисан.
II боб
ИНСОННИНГ СЎНГГИ МАҚСАДИ НАРИГИ ДУНЁДИР
1. Буюк мавжудоднинг мақсади ҳам юксак бўлиши керак. 1. Ақл-идрок амр қиладики, инсон шунчалик буюк мавжудот экан, бошқа жониворларга караганда унинг мақсади ҳам юксак бўлиши лозим. Инсон худонинг қиёфаси, зоти-зурриёти, шуҳрати ва энг юксак Даражада такомиллашган мавжудод бўлгани учун тангрининг мархаматидан, жаннатнинг хузур-ҳаловатидан абадий баҳраманд бўлсин.
1 Грекча (..........— кичик ва .......— олам деган сўзлардан ясалган бўлиб, кичкина олам ёки кўчма маънода, инсон оламнинг сурати, ойнаси демакдир. Инсон ҳақидаги бу таълимот қадимги замой фалсафасида ҳам, ўрта асрчилик давридаги фалсафада ҳам мавжуд эди. Халқ уйғониш даврида яшаган гуманист файласуфлар бу таълимотга айниқса катта эътибор бердилар. Гуманистлар микрокосма дейиш билан инсоннинг қадр-қиммати юксак эканини таъкидлаб кўрсатдилар. Микрокосма тушунчасига (сўзига макрокосма сўзи) (тушунчаси) қарама-қарши қўйилади (ҳаранг, V боб, 5), макрокосма — грекча қакерс, — катта ва ........ — олам, яъни катга дунё, ягона олам демакдир.
2 Бу бобда биологик ҳодисалар дипий-илоҳий нуқтаи назардан тушунтирилган, инсон ҳаёти бир-биридан ажралиб турадиган уч хусусиятга: усувчанлик ҳайвонийлик ақлий ёки руҳий хусусиятларга эга деб кўрсатилган. Бу фикр Коменский яшаган замонда кенг тарқалган эди, ваҳоланки бу уч хислатни бир-биридаи ажратиб бўлмайди. Биологик ҳодисаларни илоҳий нуқтаи назардан изоҳлаш V бобнинг иккинчи параграфида қисқача қилиб, қуйдагича ифодаланган: «Мавжудотларнинг ҳаммаси ҳам бирор мақсад учун яратилган».
2. Бу аниқ. 2. Юқоридаги фикрлар илоҳий китобда аниқ айтилган бўлса ҳам, бунга бизнинг ишончимиз комил, худо бу дунёда бизнинг шу юксак мақсадимизни қандай йўллар билан ифодалаганини қисқа-қиска бўлса ҳам баён этсак меҳнатимиз зоя кетмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |