3. Бўларнинг ҳаммаси кетма кет содир бўлади, лекин ҳеч қачон тугамайди. 6. Юқорида кўрсатилган айрим босқичларнинг ўзида ҳам кетма-кетлик мавжуд. Ахир, эрталабки қуёш зулмат бағрини ёриб чиқкани ва бутун оламни секин-аста ёритгани сингари, дунёни билиш ҳам секин-аста бўлади ва инсон
умрининг охиригача (агар, мабодо киши молфаҳм бўлиб чиқмаса) давом этаверади. Бизнинг хатти-харакатларимиз ҳам бошда ожиз, кучсиз, қўпол са нихоятда палапартиш бўлади. Секин-аста танамиз куч-қувватга тўла борган сари, руҳий фазилатларимиз ҳам ўса боради; биз тирик эканмиз, доимо нимадир қиламиз, ўйлаймиз, бирор иш бошлаймиз (агар кишининг эси жуда паст бўлиб, у тириклайин ўлган бўлмаса) ва ажойиб руҳимизнинг бу олдинга қараб интилиш хислати доимо сақланади, лекин бу ҳаракат ҳеч қачон тугалшйди. Чунки ҳаётда кишининг орзу-ҳаваслари, ниятлари чексиэдир.
Буни ҳар кимнинг тажрибасидан ҳам кўриш мумкин. Қаерга ҳарасангиз ҳам буни тажрибадан кўриш мумкин. Қимматбахо нарса ва бойлик яхши кўрган киши бутун дунёни қўлга киритса ҳам кўзи молу дунёга тўймайди, буни Искандар Зулҳарнайн мисолида кўриш мумкин. Иззат-икромга муккасидан кетган киши ер юзидаги одамларнинг ҳаммаси унинг оёғига бош урса ҳам кўнгли жойига тушмайди. Ҳиссиётга берилган киши атрофида жононлар парвона бўлиб юрса ҳам гуё зерикиб қолаверади ва унинг кўнгли янги-янгисини истайверади. Фалсафага берилиб кетган киши уни ўрганиб охирига ета олмайди, чунки киши қанча кўп билса, яна шунча кўп нарса билиши кераклигини тушуниб олади. Соломон (Сулаймон): «Кўз кўриб, қулоқ эшитиб тўймайди» (Эккл, 1,8), деб жуда тўғри айтган.
4. Ҳатто ўлим ҳам инсон ҳаётининг сўнги нуқтаси эмас. 8. Дунёдан ўтаётган кишиларнинг тажрибаси шуни кўрсатиб турибдики, кишиларнинг ташвиши ҳатто ўлганида ҳам тугамайди. Яхши умр кечирган киши янада яхши ҳаётга бораётганидан хурсанд бўлади, ёруғ дунёда яшашни яхши кўрадиган киши эса ўлим яқинлашаётганини, ҳаёт билан видолашиш зарурлигини сезгач, қўрқа бошлайди, худога тан бериб, одамлар билан муроса қилади (агар шундай қилишга бирор йўл билан имконият тона олса). Азоб-уқубатдан мадорсизланган тана холсизланиб ҳислар сўна бошласа ва ҳаёт сўнсаҳам, лекин инсон руҳи ўз вазифасини олдингидан ҳам жадалроқ бажараверади. Ўзи ҳақида, оила аъзолари, мол-мулки, давлат ва бошқалар туғрисида тақводорлик билан, жиддий ва эҳтиёткорона васиятлар қилади, тақводор ва доно кишининг ўлаётганини кўрсангиз, албатта, тўзиб кетаётган тупроқ заррачасини эслайсиз, лекин унинг васиятларини эшитсангиз, ўзингизни гўё фариштанинг нутқини тинглагандек ҳис қиласиз. Уй эгаси ўз кулбасини вайронага айлантириб, абадий сафарга жўнаётганини ҳар ким тан олиши керак. Буни маъжусийлар (бутпарастлар)нинг ўзлари ҳам тушунар эди. Фестнинг таъкидлаб кўрсатишига ҳараганда, римликлар ўлимни оқибат (пировард) деб ҳисоблаганлар, аммо грекларда кетмоқ деган феъл улиш, вафот этиш маъносида ишлатилган. Нега бундай? Киши вафот этгач, бошқа жойга кетади деб ўйлаганлари учун эмасмикан?1
Do'stlaringiz bilan baham: |