КЕРН-ЙИРАСЕКНИНГ МАКТАБГА ТАЙЁРЛИКНИ АНИҚЛАШ ТЕСТИ
Керн-Йирасекнинг мактабга тайёрликни аниқлаш тести уч топшириқдан иборат. Биринчи топшириқ — эркаклар қоматини хотирадан чизиш, иккинчиси — ёзма ҳарфларни кўчириш, учинчиси — нуқталар гуруҳини кўчириб чизиш.
Бу лойиҳавий ёки график тестнинг учта топшириғи қўлнинг нозик моторикасининг ривожланганлик даражасини аниқлашга, кўз координацияси, қўллар ҳаракати ва ўзини бошқаришнинг шаклланганлиги, яъни бошланғич мактабда ўқув
Ўтказиш бўйича кўрсатмалар
Болалар гуруҳига ёки битта болага тест бланки, иккига букланган одатдаги оқ варақ (А4 формат) берилади. Бланкнинг биринчи бетига эркаклар қоматини чи-зиш кўзда тутилади. Орқа бетининг чапдаги юқори қисмида ёзма ҳарфлар на-мунаси берилган. Бола намуна ёнига худди ўша ҳарфларни кўчириб ёзиши ке-рак. Варақнинг чапдаги пастки қисмида нуқталар гуруҳи намунаси келтирил-ган бўлиб, бола уларни ҳам такрорлаши керак. Варақнинг ўнг қисми намуналарни такрорлаш учун бўш қолдирилган. Бланкнинг тўртинчи бетида тест тугагандан сўнг бола ҳақидаги маълумотлар ва текширувнинг бориши ҳақидаги изоҳлар учун жой қолдирилган. Қалам синалувчининг олдига ҳам ўнг, ҳам чап қўл билан олиши учун қулай қилиб, яъни бир хил қилиб қўйилади. Агар бола чапақай бўлса, психолог бланкнинг охирги бетига тегишли ёзувни ёзиб қўйиши керак.
Психолог 1-топшириқни бажаришга қуйидагича кўрсатма беради: «Бу ерга (айнан қаергалигини кўрсатади) бирор-бир киши расмини билганингча чиз».
Бошқа ҳеч қандай тушунтиришлар, ёрдам ёки расмнинг камчилик ва хатоларига эътибор беришга йўл қўйилмайди. Агар бола қандай чизишни, эркак ўрнига аёлнинг расмини чизиш мумкинлигини ёки бошқа савол беришни бошласа, психолог вазифани такрорлайди. Агар бола чизишни бошламаган бўлса, уни руҳлантириш мумкин: «Чизавер, сен уддалайсан», «Хоҳлаган нарсангни кейин чизиб берасан, ҳозир эса эркак расмини чиз». Агар бола ўзи истаган нарсани чиза бошлаган бўлса, уни тугатишга рухсат бериш керак, сўнгра вазифани бажаришини талаб қилиш мумкин.
Эркак киши расмини чизиб бўлгач, болага қоғознинг бошқа бетини очиш кўрсатилади.
2-топшириқ қуйидагича тушунтирилади: «Қара, бу ерда нимадир ёзилган. Сен уни ёзишни билмайсан, лекин уриниб кўрсанг, уддасидан чиқасан. Қандай ёзилганига яхшилаб қара, ва мана бу ерга, ёнидаги бўш жойга худди шундай қилиб ёзиб бер». «У шўрвани ичди» ёки «Унга чой берилди» каби ёзма ҳарфларда ёзилган иборалардан бирини кўчириш таклиф этилади. Агар бола кўчираётганда иборани бир қаторга сиғдира олмаса, уни кейинги қаторга кўчириб давом эттириш мумкинлигини тушунтириш керак.
3-топшириқ олдидан психолог қуйидагиларни айтади: «Қара, бу ерда нуқталар чизилган. Бу ерга, ёнига худди шундай қилиб чизишга уриниб кўр». Болага айнан қаерга чизиши кераклигини кўрсатиш керак, чунки баъзи болаларда 3-топшириққа келиб эътибор сусайиши мумкин.
Топшириқларни бажариш вақтида психолог бола ҳаракатларининг ўзига хос томонлари хақида қисқача ёзувларини олиб боради:
у қаламни қайси қўлига олди, расм чизишда қаламни бир қўлидан иккинчи қўлига ўтказдими;
топшириқни бажаришда жойидан безовталаниб қўзғалдими, қоғоз, қаламни тушириб юбормадими, бошқа томонларга қарадими ва ҳ.к;
чизишни ўз вақтида ва керакли жойдан бошладими ёки кечикиб, варақнинг бошқа жойидан бошладими ва ҳ.к.
Изоҳ
Ҳар бир топшириқнинг натижаси беш баллик тизим бўйича баҳоланади: 1 дан (энг паст балл) 5 гача (юқори балл). Сўнгра учта топшириқ бўйича йиғинди натижа ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |