Рашқни бартараф қилиш ҳақида илтимос. 17. Дин ахллари худой-таоллонинг хизматкорлари. лекин бирортангизнинг хам калбингизда рашқ ўти пайдо бўлмасин! Ахир, сизлар бошқалар назарида-хасад нималигини, кеккайишни билмайдиган, ўжарлик қилмайдиган, ёмонликни ҳеч кимга раво кўрмайдиган фаришталарсиз. Агар сиз хаёлга хам келтирмаган ишларни бошқалар бажараётган бўлса, бунга рашқ қилманг. Яхшиси, бир-биримиздан ўрнак олайлик токи Григорий айтганидек ҳаммамиз хақиқат органлари1, бўлиб комил ишонч билан парвардигорни мадҳ этишга интилайлик.
5. Давлат бошлиқлари. 18. Парвардигорнинг амри билан жамият ишларини бошқаришга қўйилган жаноблар,сизларга мурожаат этаман. Халқларнинг доғлари ҳамда давлат бошликлари, бу сўзлар кўпроқ сизга қарата айтилаётир. Ахир сизлар бундай даҳшатли тошқинда, дунё саросима бўлиб турган чоғда, илоҳий уруғликни қутқариб колиш учун нажот кемасини ясашга даъват этилган Нуҳларсиз2 (Быт., VI). Сизлар — ибодатхона куриш учун маблағни бошқалардан кўра кўпроқ сарфлаши лозим бўлган князларсиз, токи парвардигор гўзаллик ихтиро қилишни амр этган санъаткорларнинг иши тўхтаб қолмасин (Исҳ, XXXVI). Сизлар — черков қурдириш учун меъморларни тўплаб, уларни зарур нарсалар билан таъминловчи Довуд ва Соломонларсиз (I кн. Дарств, VI ва I Паралнп, 29).. Сизлар — агар пайғамбар авлодларини севсангиз, мактаблар очсангиз, Исо пайғамбар хуш кўрадиган бошликларсиз (Лука, VII, 5).
1 Орган —музика асбобининг номи.
2 Диний афсоҳаларга кўра, Нуҳ кема ясаб, одамлар ва қяйвонларни ту-
фондаи қущариб қолган эмиш.
Улардан яна илтимос. 19. Исо пайғамбар номини ўртага қўйиб, сизлардан ўтиниб сўрайман, болачақаларингиз бахтли бўлиб, уларнинг хузурини кўринг, бу ишга эътиборсизлик билан қараманг! Бу, мухим, жуда муҳим иш, чунки у худой-таоллонинг шон-шуҳратига ва халқларни ҳалокатдан умуман қутқаришга тааллуқлидир. Ишончим комилки, халкда оталигингиз - ватанга бўлган муҳаббатингиздир. Агар бирор киши ҳузурингизга келиб сизга маслаҳат бермоқчи бўлса, яъни иложи борича камроқ маблағ сарфлаб, ҳамма шаҳарларни мустаҳкамламоқчи бўлса, барча ёшларга ҳарбий илмни ўргатмоқчи, барча дарсларни кема қатнай оладиган қилмоқчи ва савдо-сотикни йўлга қўйиб, бойликларни кўпайтнрмоқчи ёки бошқа бирор пул билан барча жамоаларни ва айрим гражданларни фаровон килмоқчи, хавф-хатардан қутҳармоқчи бўлса — сиз уни диқкат билан тинглабгина қолмасдан, балки сизнинг бахт-саодатингиз, фуқароларингизнинг равнақи ҳақида шунчалик жон куйдириб, ғамхўрлик қилгани учун унга миннатдорчилик билдирган бўлур эдингиз. Биз таклиф этган масаланинг аҳамияти бундан кўра каттароқ. Биз бундай кишиларни жуда кўплаб тарбиялашнинг хақиқий, ишончли, хатарсиз воситасини кўрсатиб бердик шу йўл билан таълим-тарбия олган кишилар бундай ва шунга ўхшаш ихтиролари билан ватан равнақи учун ҳамма вақт бирин-кетин хизмат қилаверади. Лютер немис шаҳарларининг хокимларини мактаблар қуришга даъват этиб, тўғри фикрларни ёзган эди: «Қаерда шаҳарлар, қалъалар, ҳайкаллар, арсеналлар қуришга бар тилла пул сарфланаётган бўлса, ўша ерда бир болага тўғри таълим бериш учун юз тилла пул сарфлаш керак чунки бола улғайгач, бошқаларга тўғри йўлни кўрсата олади; ахир саҳоватли ва доно киши, деган эди у, бутун давлатнинг энг қимматли бойлигидир; ажойиб саройлар, тилла ва кумуш уюми, мисдан ясалган дарвозалар ва темир тамғалардан кўра унинг аҳамияти каттароқ» (Соломон ҳам шу фикрни таъкидлаган. Экклез., IX, 13). Агар унинг, ҳатто битта болага тўғри таълим бериш учун харажатни ҳеч аямаслик лозим, деган фикрини тўғри деб ҳисобласак унда бундай умумий ва хамма нарсани ўз ичига оладиган ҳамда бунчалик тўғри таълимни амалга оширишга кенг йўл очиб берадиган ўқитиш методига; тангри ўз саховатини томчилаб эмас, дарё тўлиб оққандек юбормоқчи бўлиб турган бўлса, худой-таоллонинг шон-шуҳрати ер юзида биз билан яшаб, унинг каромати оёқ остидан чиқиб турган бўлса, бунга нима дейиш мумкин?
Do'stlaringiz bilan baham: |