Буюк Дидактика
@Ўзбек тилига таржима, «Ўқитувчи», 1975 й.
Машҳур чех педагоги Ян Амос Коменскийнинг «Буюк дидактика» XVII аерда яратилди. Педагогика фанида ва мактаб ишлари соҳасида тўла бурилиш ясаган бу асар жаҳон халқлари тилларинннг деярли барчасига таржима қилиниб, «методикалар энциклопедияси» сифатида, асрлар оша, бизгача етиб келди.
Давр тақозосига кўра, диний пардага ўралган бу асарнинг сенсуалистик таълимотга ва табиатга мослик принципига асосланган дидактик қоидалари бугунги кунда хам, шубхасиз, илмий ходимлар, педагогика институтларининг профессор-ўқитувчилари, аспирантлари ва студентлари учун, шунингдек маориф ходимлари, мактаб ўқитувчилари ва тарбиячилар учун мухим ахамиятга эга.
Аминмизки, китобхонлар асардаги ҳозирги коммунистик жамият қуриш талабларига тўғри келмайдиган диний тушунчаларни улоқтириб ташлаб, биз учун муҳим ва фойдали, таълим-тарбия ишини яхшилашга ёрдам берадиган томонларни ажратиб оладилар.
«БУЮК ДИДАКТИКА» КИТОБИ
Ян Амос Коменскийнинг «Буюк дидактика»си жахон педагогикасининг нодир асарларидан бири хисобланади. Унда ўқитиш назариясига доир фикрлар билан бирга, мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларни ақлий, ахлоқий, жисмоний ва эстетик жиҳатдан тарбиялаш усуллари хам баён этилади. «Буюк дидактика» да тилга олинган ва ҳал этилган масалаларнинг кўлами ва аҳамиятини назарда тутсак у, ҳақиқатан хам буюк ва классик асардир. Унда барча ўғил ва қиз болаларга таълим бериш учун мактаблар очиш, болаларни ўз она тилида ўқитиш, тарбиялаш, уларни амалий хаётга, турмушга тайёрлаш, хусусий методикаларни такомиллаштириш соҳасида илмий назариялар яратиш масаласи ўртага қўйилди ва асослаб берилди. Шунинг учун ҳам бу асар педагогика институтлари студентлари учун «Педагогика тарихи» фани зарурий адабиётлари рўйхатидан мустаҳкам ўрин эгаллади1.
«Буюк дидактика» дастлаб чех тилида ёзилди. 1638 йилда муаллиф уни латин тилига таржима қилди. 1657 йилда Коменскийнинг АмстерҲамда нашр этилган педагогик асарлари тўпламида биринчи марта босилиб чиқди. XIX аернинг 70- йилларида асарнинг таржимаси Россияда нашр зтилди.
Маълумки, атоқли чех педагогининг «Буюк дидактика» си феодализм хукмронлик қилган даврда яратилди. Замоннинг таъсири билан асарда диний ҳарашлар баён этилади. Унинг айрим бобларида бу ҳол айниқса кучли. Муаллиф таълим ва тарбия соҳасидаги илгор тажрибаларни, илмий характерга эга бўлган дидактик принциплар ва қоидаларни диний пардага ўраб баён этади. Ўша даврдаги мавжуд ижтимоий муносабатларни назарда тутсак бошқача бўлишини тасаввур этиш ҳам қийин. XVII аер-даги педагогик фикрларни тўла характерлаш учун ва бу гениал асарнинг яхлитлигини сақлаш мақсадида биз «Буюк дидактика»нинг тўлиқ таржимасини китобхонларга ҳавола қилишни маъқул кўр дик.
Қўлингиздаги китоб «Буюк дидактика»нинг 1955 йилда босилиб чиққан русча пашридан (Ян Амос Коменский «Великая дидактика» китобидан) таржима қилинди. Асарнинг ўзбекча тексти 1939 йилда профессор А. А. Красновский тайёрлаган нашри (Ян Амос Коменский, Избранные педагогические сочинения, т. I. «Учпедгиз», М., 1939) билан ҳам такдослаб чиқилди.
Мамлакатимизда Улуғ Октябрь социалистик револгоцияси ғалаба қозонганидан буён ярим аердан кўпроқ вақт ўтди. Шу давр ичида, айниқса, Улуғ Ватан урушидан сўнгги йилларда «Буюк дидактика» ни ўзбек тилига таржима қилиш соҳасида айрим ўринишлар бўлган эди. Лекин уни ижобий якунлаш имконияти бўлмади.
Шуни таъкидлаш лозимки, ўзбек тилида педагогика ва психологиядан нашр этилган асарларда терминлар ҳанўзгача илмий асосда тадқиқ этилиб, ишлаб чиқилмаганлиги таржима жараёнида бирмунча қийинчиликлар туғдирди. Таржимада ўзбек тилининг хусусиятлари имкон берган Даражада оригиналликни сақлашга, ўша даврга хос терминлар ва ибораларни, Коменскийнинг услубини сақлашга ҳаракат қилинди.
Ривожланган социалистик жамият барпо этилган хозирги даврда «Буюк дидактика»нинг ўзбек тилида нашр этилиши Коммунистик партия ва Совет давлати мамлакатимизда халқ маорифи ва мактабни янада ривожлантириш борасида белгилаб берган улуғвор вазифаларни самарали бажаришда кўмақлашади. Шу билан бирга, социалистик ҳамдўстликнинг ягона оиласида инсониятнинг порлоқ келажаги — коммунистик жамият қураётган совет ва чехословак халқлари ўртасидаги интернационал ва маданий-алоқаларни янада мустахкамлашга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |