Буюк Дедактика


Чех протестантлари қувғин қилинган оғир йилларда хам Ко­



Download 3,7 Mb.
bet3/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

Чех протестантлари қувғин қилинган оғир йилларда хам Ко­менский чех болаларини мактабда ўқитиш ва тарбиялаш ишини яхшилаш йўли билан ўз халқига ёрдам беришга, интилади. 1627 йилда у чех тилида «Чех дидактикаси» асарини ёзишга киришади. Католик зулми ва қувғин ниҳоятда кучайгач, Коменский «Чех қардошлари» жамоасининг бошқа аъзолари билан бирликда ўз ватанини ташлаб, қочиб кетишга мажбур бўлади. Улар Польшага бориб, Лешно шаҳрида бошпана тонадилар.
Шундан эътиборан, Коменский ҳаётида янги давр - сурункасига 28 йил давом этган педагогик фаолият даври бошланади. У Лешпода гимназия очиб, ўқитувчилик қилади. «Дидактика» асарини 1632 йилда чех тилида ёзиб тамомлайди. Сўнгра, 1633— 38 йилларда бу асарни қайта ишлаб, лотин тилига таржима қи­лади ва уни «Буюк дидактика» деб атайди. Бу асарида автор инсоният учун хаётий мухим ғояларни илгари сурди ва шу ғояларга асосланиб, бир қанча Дарслик қўлланмалар яратди. Ян Амос Коменскийнинг «Тиллар ва ҳамма фанларнинг очиқ эшиги» (1631), «Физика» (1633), «Астрономия» (1632), «Оналар мактаби» (1632) ва бошқа асарлари шулар жумласидандир.
Коменский Лешпода яшаган даврида памсофия ғоясини, яъни ҳаммага хамма нарсани ўргатиш ҳақидаги таълимотни ишлашга астойдил киришди. Унинг пансофия ғояси евроналик олимларда катта қизиқиш уйғотди. Фан ва техника ютуқларини умумлаштириш иши билан шуғулланадиган халҳаро комиссия тузиш масаласини мухокама қилиш учун Коменский 1641 йилда Англияга тақлиф этилди. Лекин у ерда гражданлар уруши бошланиб кетиши сабабли, бу истак амалга ошмади.
Швеция хукумати Коменскийни ўз мамлакатига тақлиф этди. Коменский Швецияда мактаб ислоҳоти ўтказишга тайёргарлик кўришга киришди ва мактабларда латин тили ўқитиш методикасини ишлаб чиқди.
1648 йилда тўзилган Вестфал сулҳидан сўнг Коменский Леш­но шаҳрига қайтиб келди ва Швеция ҳукуматининг топшириғига биноан ёзган «Латин тилининг муқаддимаси» («Преддверие латинского языка»), «Латинизм зали» («Зал латинизма») Дарсликларини, шунингдек «Тилларнинг энг янги методи» асарини бостириб чиҳарди.
1660 йилда Коменскийни мактаблар ташкил этиш учун Венгрияга тақлиф этадилар. Бу ерга келгач, у Шарошпатакеда ўзининг пансофик таълимоти асосида мактаблар очиш хақидаги фикрларини қисман амалга оширади. Бундай мактабнинг илмий жиҳатдан асосланган принциплари, ўқув плани, кунлик ўқиш тартибига доир масалалар Коменскийнинг «Пансофик мактаб» асарида баён этилган.
Шу йиллари Коменский бир қанча дидактик асарлар ҳам ёэди. Ўқитиш процессини жонлантириш, болаларда билимга қизиқиш уйғотиш учуч Шарошпатакедаги мактабда у ўқув материалларини драмалаштириш усулини қўлланди. «Тиллар ва ҳамма фанларнинг очиқ эшиги» номли асари асосида 8 та ўқув пьесаси ёэди ва улардан «Уйин - мактаб» китобини туэди.
1654 йилда Коменский «Ҳислар воситаси билан идрок қилинадиган нарсаларнинг суратлари» китобини ёзиб тамомлади. Бу асар инсоният тарихида биринчи иллюстратив Дарслик хисобланади! Бу Дарслик Евронанинг айрим мамлакатларидаги мактабларда XIX аернинг иккинчи ярмигача қўлланиб келди. Шунингдек Коменский география, геометрия, космографияга доир Дарсликлар хам туэди.
1654 йилда Ян Амос Коменский яна Лешпо шаҳрига қайтиб келди. Швеция билан Польша ўртасида бошланган уруш натижасида Лешно шахри вайрон этилган эди. Коменскийнинг мол-мулки ва бир қанча қул ёзмалари ёнғинда колиб, куйиб кетди. Коменский бошпана излаб Голландияга кўчиб борди, машҳур педагог АмстерҲам шаҳрида ўрнашиб колди, шаҳар сенатининг қарори билан Коменскийнинг дидактик асарлари нашр этилди. Я. А. Коменский 1670 йилнинг 15 ноябрида АмстерҲам шаҳрида вафот этди.
Коменский умрининг сўнгги йилларини халқлар ўртасида тинчлик ўрнатиш ва тинчликни сақлаш проблемаларини ўрганишга бағишлади. У Амстермда «Кишилик жамияти ишларини яхшилаш ҳақида ҳаммага тааллуқли маслахат» («Всеобщий совет об улучшении дел человеческих») номли капитал асарини ёзиб тугатди. Бу асарида Коменский кишилик жамиятини рефор­ма қилиш планини ишлаб чиқишга уринди. Колониялар учун урушаётган Англия билан Голландияни яраштириш мақсадида Коменский 1667 йилда «Тинчлик фариштаси» асарини ёэди ва унда низоли масалаларни қурол ишлатиш йўли билан эмас, бал­ки тинчлик хайрихохлик принциплари асосида ҳал этишга чақирди. Давлатлар ўртасида тинчликни сақлаш иши билан шуғулланадиган халкаро ташкилот —тинчлик совети тўзиш туғрисидаги ғояни биринчи марта Коменский тақлиф қилган эди.

Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish