Буюк Дедактика



Download 3,7 Mb.
bet6/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

КИТОБХОНЛАРГА САЛОМ

1. Дидактика ўқитиш назариясидир. Айрим машҳур донишмандлар мактабда ўқиш деярли вақтни бехуда ўтказишдан иборат эканлигини англаб, сўнгги пайтларда ўқитиш назариясини тадқиқ қилишга киришдилар.


2. Баъзилар фақат у ёки бу тилдан бир оз осонроқ Дарс бериш учун қисқа қўлланма ёзишни ўзларига мақсад қилиб олдилар. Бошқа бировлар у ёки бу фанни, ёхуд, у ёки бу санъатни тезроқ ўргатишнинг осонроқ ва қисҳароқ йўлларини излай бошладилар. Учинчилари эса яна бошқа бирор нарсани тақлиф этдилар. Лекин уларнинг деярли барчаси бу ишда оддий тажрибадан иборат бўлган ташқи кузатишга асосландилар, яъни aposteriori (сўнги) усулида иш тутдилар.
3. Биз Буюк Дидактикани, яъни ҳаммага ҳамма нарсани ўргатишнинг универсал санъатини яратиш ваъдасини беришга журъат этдик. Шу бнлан бирга, албатта, самарали ўқитиш; самарасиз ўқитишга имкон қолдирмаслик тез ўқитиш, яъни ўқитувчи ҳам, ўқувчини ҳам қийнамай ва зериктирмай, таълим пронесендан ҳар иккала томон ҳам катта қаноат ҳосил қилиб, тез ўқитиш; юзаки эмас, демак номигагина эмас, балки ўқувчиларнинг ҳақиқий илм олиши, хушахлоқликни ва чуқур тақводорликни эгаллаши учун асосли ўқитиш ваъдасини беришга журъат этдик Ниҳоят, бўларнинг барчасини биз apriori (олдинги) усули билан, яъни жонли булокдан туганмас ирмоқлар олиб чиҳаётгани сингари нарсаларнинг ҳақиқий ўзгармас ўз табиатига биноан аниқлаймиз; сўнгра, бу ирмоқлар қушилиб, катта бир Ҳарёни ҳосил қилганидек биз ҳам ҳамма ўқий оладиган мактаблар яратишнинг бир қаҲар уни­версал санъатини белгилаймиз.
4. Виз ваъда қилаётган нарса жуда муҳим ва ниҳоятда қимматли эканлиги шубҳасиз. Бу гаплар кимларгадир масаланинг асл моҳиятини баён этишдан кўра орзу-хаёлдек бўлиб туюлишини тасаввур қилиш қийин эмас. Китобхон, ким бўлсангиз ҳам бу ерда гап нима ҳақда бораёгганлигини билиб олмасдан туриб, хулоса чиқаришга шошилманг, масаланинг моҳиятини билиб олгач, фақат хулоса чиҳарибгина қолмасдан, балки у ҳақда гапириш ҳам мумкин бўлади. Ахир, кимдир бизнинг ҳарашларимизга берилиб кетиб, ҳали таджиқ қилинмаган нарсага ишона қолишини истамайман, бунга интилаётганлигимни гапирмаёқ қўя қолай; кимки бу масалани тадбиқ этмоқчи бўлса, ўз фикри билан чиқишини, ўшанда хам сохта мулоҳазалар ҳеч бир путур етказа, олмайдиган мукаммалроқ фикрлар билан чиқишини астойдил илтимос қиламан, шунга ишонтиришга ўринаман, талаб атаман.
5. дархақиқат, бу ниҳоятда жиддий иш, шунинг учун хам, бир томондан, унга ҳамма эътибор бериши керак иккинчи томондан уни умумий фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олиб бахолаш ва кўпчиликнинг умумий кучи билан олға силжитиш лозим, чунки у бутун инсониятнинг умумий бахт-саодатини назарда тўтади. «Ёшлар шунчалик бўзилиб кетган, уларни умумий куч билан жи-ловлаш ва тийиб туриш лозим бўлган бизнинг замонимизда давлатга ёшларни ўқитиш ва маълумотли қилишдан кўра катта ва тузукроқ қанақа совға тақлиф қилиш мумкин». Бу, Цицероннинг фикри. Филипп Меланхтон эса бундай деб ёзади: «Ёшларга тўғри таълим бериш— ТРОЯни бўйсундиришдан кўра хам бирмунча каттароқ ахамиятга молик». Григорий Назианзиннинг машҳур хикмати ҳам шунга тааллуқли: «Инсонни ўқитиш ва тарбиялаш хамма нарсадан хам қийин ва мураккаб нарсадир — санъатларнинг санъатидир».
6. Бинобарин, «санъатлар санъати»ни яратиш нихоятда му­раккаб иш ва у биргина кишининг эмас, балки кўп кишиларнинг атрофлича, мухокама юритишинн талаб этади, чунки бир одам ҳар қанча зеҳни ўткир бўлса хам шунчалик кўп нарсанинг ҳаммасини дикқат марказида сақлаб туриши асло мумкин эмас.
7. Шундай қилиб, ўз китобхонларимдан қуйидагиларни талаб қилишга тўла ҳаққим бор, шу билан бирга, менинг бу асаримдан хабардор кишиларнинг барчасидан инсониятнинг бахт-саодати учун қуйидагиларни ўтиниб сўрайман: биринчидан, шунчалик Қийин ва шундай буюк ишни бажаришга қарор қилибгина қолмасдан, балки катта ваъда ҳам бераётган одам топилиб қолгани учун мени айбга буюрмасликларини сўрайман, чунки бу қарор ва ваъдалар жуда муҳим масалага, нажотбахш мақсадга тааллуқли. Иккинчидан, аввало биринчи тажриба Дарҳол кўнгилдагидек чиқмаслиги ва биз тақлиф қилаётган ишларни тўла такомилга етказмаётганимиздан китобхонлар умидсизликка тушмасинлар. Ахир, аввало нарсаларнинг куртаги вужудга келиши зарур ва сўнгра вужудга келган нарсалар босқичма-босқич ўсиб улғая боради. Шунинг учун ҳам биз бошлаган бу иш мукаммал ва ҳали мўлжалланган мақсадга эришилмаган бўлса ҳам, ҳар ҳолда, бу ерда юқори босқичга, ҳозиргача бўлган ўринишларга ҳараганда мақсадга яқинроқ босқичга эришилганлигни ишнинг ўзи, тажриба кўрсатади. Ниҳоят, мен китобхонлардан бу ишга улар катта эътибор бериб, ҳаракат қилишларини ва фақат эркин мулоҳаза юритишгина эмас, балки энг буюк ишларга молик заковат сарфлашларини ўтиниб сўрайман. Менинг бурчим—ўзим бошлаган ишнинг баҳсини бир неча сўз билан кўрсатиб бериш ва бу янгиликнинг айрим муҳим омилларини жуда оддий шаклда баён этиш, сўнгра эса бир нарсани тўла ишонч билан лутфап муҳокамага ҳавола қилиш, бошқаларини эса баркамол фикр юритадиган барча кишиларнинг янада татбиқ қилишига имкон бериш.


  1. Download 3,7 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish