БАРЧА ИНСОНИЙ МУАССАСАЛАРНИНГ БОШЛИКЛАРИГА,
ДАВЛАТЛАРНИНГ ҲУКМДОРЛАРИГА, ЧЕРКОВЛАРНИНГ
ПАСТИРЛАРИГА, МАКТАБЛАРНИНГ РЕКТОРЛАРИГА,
ОТА-ОНАЛАР ВА БОЛАЛАРНИНГ ВАСИЙЛАРИГА.
Парвардигор сизларга эсон-омонлик берсин, осойишталик
ато этсин, исо пайғамбар мададкор бўлсин1
Икки ажойиб нарсанинг: Жаннат ва одамнинг яратилиши. 1. Тупроқдан ясалган одамни худо дастлаб киши хузур-ҳаловат қиладиган, Шарқда жойлашган жаннатга юборди ва фақат у жаннатни қуриқлаб, обод қилиб туриши учунгина эмас (Быт., II, 15) балки унинг ўзи ҳам тангри учун жаннатни бир гулдек безаб туриши учун юборди.
Одамни жаннатга таққослаш 2. Жаннат дунёнинг энг гўзал жойи ҳисобланганидек инсон ҳам ер юзидаги мавжудотлардан энг дилбаридир. Жаннат Шарқда барпо этилган. Инсон ибтидосидан, Мангулик кунлардан бошланган нарса натижасида яратилади. Ер юзининг турли жойларида ўсадиган барча Дарахтлардан чиройлилари ва ширин мева берадиганлари жаннатда ўстирилади. Илохий доноликнинг барча санъатини кўрсатиш учун инсонда оламнинг барча моддаси ва барча гўзаллиги, уларнинг Даражалари гуё яхлит қилиб мужассамлаштирилди. Жаннатнинг яхшилик ва ёмонликни билиб
1 «Барча инсоний муассасаларининг бошликларига, давлатларнинг ҳумларига, черковларнинг пастирларига, мактабларнинг ректорларига, ота-оналар ва болаларнинг Басийлари»га деб аталган бу мурожаат бутунасига тарихнинг христиан диний фалсафаси руҳида баён қилишнинг ёрқин намунасидир, бу фалсафа, ижтимоий кулфатлар, урушлар ва одамлар ўртасидаги низо каби барча оғир тарихий фактларни (Одам Ато ва Момо Даво) гуноҳи ва асабият ҳолатлари тўғ-рисида библия (таврот христианлар билан яқудийларнинг бот Диний китоби) таълимотига биноан изоҳлайди. Бу кулфатлардан холис бўлиш имкони ҳам гуновдан тавба қилиш тўғрисидаги христиан таълимотдан келтириб чиҳарилади. Лекин Коменский «Илохий китоб» дан усталик билан танлаб олинган текстлар ёрдамида ва қадим замонларда яшаган машхур ёзувчиларнинг асарларидан далил келтириб, мактабларни инсонпарварлик руҳида ривожлантириш ва равнақ топтириш учун «Мактабларни одамни шакллантирадиган ҳақиқий ва жонли устахонага айлантириш учун» ҳамманинг ғамхўрлик қилиши зарурлиги тўғрисидаги фикрни асослайди. БунҲам ташқари, у фақат черковларни ободонлаштириш учунгина эмас, балки «давлат ва хужаликлар» ни гуллаб-яшнатишда ҳам мактабларнинг роли катта эканлигини кўрсатади, шундай қилиб, Коменский диний ҳарашлар пардаси остида соф ҳаётий масалаларни ва янги даврда (уйгониш даврида) ижтимоий турмушни соғломлаштириш йўлида мактабларнинг аҳамиятини баён этади.
оладиган Дарахти бор эди. Инсонда нарсаларни бир-биридан фарқлаш учун ақл-идроқ яхши ёки ёмонни танлаб олиш учун ирода мавжуд. Жаннатда ҳаёт (умр) Дарахти бор эди. Инсонга боқий умр ва, хусусан, илоҳий донолик абадий берилган (Сир. I, 14). Ҳузур-ҳаловат чашмасидан жаннатни суғориш учун Дарс оқиб чиқади ва сўнгра у тўрт тармоқа бўлиниб кетади (Быт., II,10.). инсон дилини суғориш учун илоҳий руҳнинг турли инъомлари келиб тўкилади, улар одамнинг дилини равшан қилади ва ундан яна ҳаёт Дарсси оқиб чиқади (Иоанн, VII, 38), яъни одамга, инсон онгига турли йўллар билан илоҳий донолик берилади ва у ҳамма томонга Дарс сингари оқади. Ҳаворий ҳам бунга гувохлик бериб айтганки, фалакдаги куч ва қонунлар, худонинг барча доноликлари черков орқали маълум қилинади (Эфес., III, 10).
3. Демак тўғрисини айтганда, ҳар ким кўчиб келиб ўрганган жойни обод этса, қўлидан чиҳармаса, тангрини шод этган бўлади. Худди шунга ўхшаш, худонинг содик бандалари тўпланадиган черков Қутлуғ китобда кўпинча жаннатга, илоҳий боққа, токзорга тенглаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |