Буюк Дедактика


Биз жорий этмоқчи бўлаётган такомиллашган методнинг ҳозирча қўлланилиб келинган методдан афзаллкилари



Download 3,7 Mb.
bet171/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

Биз жорий этмоқчи бўлаётган такомиллашган методнинг ҳозирча қўлланилиб келинган методдан афзаллкилари. 4. Афтидан, ўқитишнинг бу янги ва умумий методга доир ишларнинг барчасини тўғри жорий этсак (биз ҳали бу метод тўла такомиллашган дея олмаймиз, фақат унинг барчага бараварлигини кўрсата оламиз холос), қуйидагига ўхшаш бир нарса ҳосил бўлади.
Бунинг натижасида: 1) муаллимларнинг сони оз бўлса ҳам ҳозир қўлланилиб келаётган методга қараганда жуда кўплаб болалар ўқий олади; 2) ўқувчилар - ҳозиргига қараганда анча кўпроқ маълумот олади; 3) билим нозикроқ бўлади ва завқ бағишлайди; 4) шунингдек қобилияти нисбатан бўшроқ ва идрок қилиши секинрок бўлган болалар ҳам таълим олади; 5) нихоят, ҳатто ўқитувчилик қобилияти табиатан кучли бўлмаган муаллимлар ҳам муваффақиятли дарс бера олади, чунки билим ва куникмаларни ҳар ким фақат ўзи ўйлаб топмайди, балки ёшларга секин-аста ўргатадигак материаллари дарслик ва қўлланмаларда тайёрлаб қўйилган бўлади. Ҳар бир музикант нота ёзувига қараб бирор симфонияни бемалол чала олгани (балки унинг ўзи бундай симфония ярата олмаслиги хам, овоз чикариб айта олмаслиги ҳам ёки ёддан чала олмаслиги ҳам мумкин) сингари, муаллим ҳам, ўргатиши лозим бўлган барча материаллар тайёрланиб, ўқитиш методлари аниқлаб қўйилган бўлса, болаларга ҳамма нарсани ўқита олмайди, дейсизми?
Буни батафсилроқ кўриб чиқайлик. 5. Типография санъатига ўхшатишни давомнинг мантиқий таъсири ҳақидаги фикрларимизни ойдинлаштирайлик токи фанларни қоғозга кандай тушириш мумкин бўлса, деярли худди ўша методлар билан илмларни хам кишилар онгига сингдириш мумкинлигини ҳамма билсин. Шунинг учун ҳам «типография» сўзига мос равишда бу янги дидактикага хам ном ўйлаб топиш ва уни «дидахография» (таълимий ёзув) деб аташ ўринли бўлур эди. Лекин бу масалани муфассалроқ баён этамиз.
Типография санъатида қўлланиладиган материаллар ва бажариладиган ишлар таҳлили. 6.Типография санъатига хос материаллар ва алохида иш турлари мавжуд. Бу материаллар асосан қуйдагилардан иборат: қоғоз ва бажариладиган босма ҳарф кора бўёқ, босма станок. Иш турлар таҳлили, қоғозни тайёрлаш, асл нусхага қараб ҳарфлар териш, буёқ суртиш, корректура қилиш, босиш, қуритиш кабилар; бу ишлардан ҳар бирининг бажариш методлари мавжуд ва унга риоя қилинса, иш тезлашади

Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish