XXXII боб
МУКАММАЛ УМУМИЙ МАКТАБЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ
Баён қилинганларни умумлаштириш. 1. Мактабларни қайта қуриш зарурлиги ва йўллари ҳақида биз жуда батафсил гапириб ўтдик. Энди айтган истак ва маслаҳатларимизни умумлаштириш фойдадан холи бўлмас.
Истакларимизнинг моҳияти. Ўқитиш санъати аниқлик ва кўркамликда типография санъатидан қолишмаслиги керак. 2. Бизнинг мақсадимиз ўқитиш методини шу
қадар такомиллаштиршидан иборатки, токи бурунги замонда китобларни қўлда кўчириб кўп айтириш усули билан кейинчалик ихтиро этилиб, энди кенг қўлланилаётгап типография, усулида кўп айтириш орасида қанчалик фарқ бўлса, ўқитишнинг одатланиб қолинган, ва ҳозиргача қўлланалиб келинган формаси билан биз тақлиф этаётган янги метод орасида ҳам шунчалик тафовут бўлсин. Типография санъати қийнн, қиммат, сердикқат иш, лекин у китобларни тезроқ, тўғри ва ихчам қилиб чиқариш учун жуда қулайдир. Шунингдек ўқитишнинг бу янги методи дастлаб, кийинга ўхшаб туюлса ҳам, бироқ қўлланила бошлагач, у одатдагига нисабатан, жуда кўп болаларни ўқитишга, шунингдек муваффақиятли ва қийналмай ўқитишга имкон беради.
Қўлда кўчиришдан китобларни нашр этишнинг афзалликлари. 3. Босма ҳарфларни биринчи марта ихтиро қилган кишининг уринишлари китобларни пат билан жуда эркин ва тез кўчириш одат булган ўша вақтларда, фойдаси жуда камдек иш бўлиб туюлганини хаёлга келтириш унча
қийин эмас, лекин ишнинг ўзи бу ихтиронинг афзалликлари катта эканлигини кўрсатди. Биринчидан, икки киши бирор китобни маълум бир вақт ичида нашр этиш нули билан, балки икки юз киши шунча вақтда пат билан кўчириб ёзганига нисбатан ҳам кўпроқ нусхада чинара олади. Иккинчи-дан, қул ёзма китоблар сони, шакли, варақларнинг жойлашти-рилиши, бет ва сатрлари жиқатидан бир-биридан жуда фарқ қилади; китобнинг босмадан чиҳарилган нусхалари эса бир-би-рига шунчалик мос келадики, ҳатто товуқнинг тухумлари бири иккинчисигз бунчалик ўхшамаслиги мумкин. Бу китобларга куркамлик ва зийнат беради. Учинчидан, перо билан қчирил-ган китобнинг ҳар бир нусхасиии ало.қида кўриб чиқиб, бир-бири билан солиштириб, хатоларини тузатмагунча, уларнинг тўғри ёзилганинианиқлаббўлмайди, бу эса жуда қийин на зериктира-диган ищ. Китоб босмадан ҳатто минглаб нусхада чиҳарилса ҳам, фақат биринчи экземпляридаги хатолар тўзатилса бас, бошқалари ўз-ўзидан тўғри чиқаверади. Типография санъатидан хабарсиз кишига бу ақлга тўғри келмайдигандек бўлиб туюлади, ваҳоланки аслида худди шундай.
Тўртинчидан, перо билан хат битиш учун ҳар қанақа қороз ҳам ярайвермайди, балки фақат сиёҳ ёйилиб кетмайдиган пи-шиқ қороз ишлатилади, аммо типография набори остига нимани қуйсангиз ҳам (хатто юпқа сиёҳ ўтказадиган қороз, мата каби-ларга ҳам), ҳарфлар босилаверади. Ниҳоят, ҳатто хатни чирой-ли қилиб ёза олмайдиган кишилар хам китобларни босмадан чиройли қилиб чинара олади, чунки бунда улар хатни қулда ёзмайди, балки усталик билан қуйилган босмахоиа харфлари (литера) дан фойдаланади, шунинг учун ҳам хат чиройли чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |