Ҳар бир ишда усулларни таққослаш. 18. Шунингдек ишларнинг маълум турлари ва бажаришнинг ҳар хил методлари талаб этилишини айтиб ўтган эдик. Бу масалага ҳам қисқача тўхтаб ўтайлик.
19. Биринчидан, бирор китоб қанча нусхада нашр этилмоқчи бўлса, бир йўла шунча варақ крроз олиииб, терилган бир хил текст ва бир хил ҳарфлар уларнинг ҳаммасига босилади. Китобнинг кейинги сакифалари ҳам шунча нусхада ва шу ҳажмда босиб тайёрланади, акс холда китобнинг айрим нусхалари чала босилган бўлур эди. Худди шунингдек биз тавсия этаётгап дидактиканинг методи бир хил йўл билан ўқитиладиган болаларнинг хаммаснпи муаллимнинг ихтиёрига бирданига ва бир вақтда беришни тақозо қилади, токи муаллим шу группадаги болаларнинг хаммасини сёкип-аста ва бошдан охирнгача ўқитсин. Маш-рулотлар бошлапгандан сўнг ҳеч кимпи мдктабга (ўқишга) қабул ҳам қилмаслик ва ўқув йили тугамай туриб, ҳеч кимни груп-падан чикариб ҳам гобормаслик керак Бунинг натижасида, бир муаллим ҳатто группадаги жуда кўп ўқувчига дарс бера олади ва шунга қарамай, болаларнинг барчаси ҳамма нарсани нуқсонсиз ва хатоснз билиб ҳам олади.
Фойдали маслаҳат. Шининг учин барча жамоа мактабларига ўқувчиларни хар йили бир марта қабул қиличи лозим (бизнинг фикримизча, бу ишни баҳор ёки бошқа пайтдан кўра, яхшиси куз фаслида бажариш маъқул), токи ҳар бир синфнинг ўқув программаси йил давомида бажарилсин ва барча ўқувчилар (агар бунга айримларнинг қобилиятсизлиги тўсқинлик қилмаса), кўзланган мақсадга эришиб, навбатдаги юқори синфга биргаликда кўчсин. Чунки типографияда ҳам биринчи А варакнинг хамма нусхалари босмадан чикқач В варақни босишга, сўнгра С, Д, Е ва бошқаларига ўтилади.
20. Иккинчидан, босмадан яхши чикқап китобларнинг боб-лари, стунлари, параграфлари аниқ ақкратилган бўлиб, китобнинг четларида ҳамда айрим сатрлари ораснда маълум микдорда буш жойлар (ё зарур бўлгани учун, ёки аниқ ажралиб тури-ши учун) қолдирилади. Худди шунингдек ўқитиш методи ҳам вақт-вақти билан дам олиб дам олиб ишлашни талаб этади. Маълумки, ўқитишнинг вазифалари йиллар, ойлар, кунлар ва соатларга. тақсимлапади. Агар бу талаб т;урри бажариладиган бўлса, у холда ҳар бир синф тугалланган ўқув курсига эга бўлиши ва шу тарика ҳар йили ўз олдига қуйилган маълум вази-фани амалга ошириши керак Тўла ишонч билан айтиш мумкин-ки, мактабда ўқув машгулотларига ҳар кўпи фақат тўрт соат вақт ажратилсин: икки соат эрталаб ва икки соат тушдан супг. Агар бундан қафтанинг шанба кунидаги тушдан кейинги икки соатни чикариб ташласак ва якшанба куни тоат-ибодат қилишга кетса, ҳаммаси бўлиб бир ҳафтада йигирма олти1 соат, йил давомида (бунданташқари, одатдагиканиқуллар учун ҳам зарур даражада вақтажратилади) мингсоатга яқин Дарс ўтилади. Эҳ-ҳа, агар иш метод жиҳатиданҳар доим тўғри бажарилса, бунча вақт давомида қанчадан-қанча нарсаларни ўрганиш мумкин бўлур эди.
21.Учинчидан, ҳарфлар терилиб бўлгач, қоғоз урамлари олинади ва варақларга ажратиб чиқилади, босув ишини осонлаш тирйш мақсадида, варақлартёкисланиб, олиш учун қулай жойга куйилади. Шунга ўхшаш, ўқувчилар муаллимнинг кўз олдида бўлишлари, яъни ҳамма вақт муаллим ўқувчнларнинг барчасини ва ҳамма ўқувчилар муаллимни кўриб туришлари лозим. Буни қандай бажариш лозимлигини XIX бобнинг биринчи проблемасида-кўрсатиб ўтган эдик.
22. Тўртинчидан, ҳарфлар қогозга яхши босилиши учун, одатда,қорозниқуллаб, юмшоқроқ ҳолга келтирилади. Мактаб да ҳам худди шунингдек ўқувчилар дикатини биз юқорида кўрсатиб ўтган методлар билан ҳамма вақт қўзгатиш зарур.
23. Бешинчидан, бу ишлар бажарилгач, ҳарфлар қоғозга аниқ босилиши. учун металл ҳарфларга қора буёқ суртилади. Шунингдек,: муаллим шу соатдаги дарсни ҳар доим нутқ ёрдамида тушунтириб бериши лозим, болалар ҳамма нарсани аниқтушуниб олгунча олдин бир марта ўқиб бериши, айрим жойла рини қайта .ўқиши, изоқлаб бериши керак
24. Сўнгра, олтинчидан, дарҳол варақларни бирин-кетин пресс остига қўйиб, металлга терилган ҳарфлар ҳамма варақларга ва ҳар бир варақа алоҳида-алоҳида аниқ қилиб босилади. Ўқитувчи ҳам ўргатилаётган материалнинг мазмунини тушунтириб .ва уни осоп бажарищ мумкинлигини бир неча мисоллар билан-кўрсатиб, сўнгра худди шуни айрим ўқувчиларга бажартириши лозим, болалар муаллим кўрсатиб берганини унга эргашиб бажаришга интилсинлар ва уни ўзлари ҳам мустақил бажара оладиган бўлсинлар.
25. Шундан кейин, еттинчидаи, босмадан чиқан варақлар шамоллатиш ва қуритиш учун очиқ жойга қўйилади. Мактабда такрорлаш, имтиҳонлар олиш, мусобақалар ўтказиш воситасида болалар хамма нарсани пухта ўзлаштириб олганига ишонч ҳосил бўлгупча ақл вентиляцияси давом эттирилаверади.
Соа'тларии ҳисоблашда хатога йўл қуйилган. Тўғрисй — 22 соат бўлади,
26. Ниҳоят, оттиск килиниб бўлгач, босилган варақларнинг ҳаммаси йиғиб олинади ва тартибга келтирилади, китобнинг ҳамма нусхалари беками кўст тайёр бўлганига, уларни муқовалаш, сотиш, жунатиш ва фойдаланиш мумкинлигига ишонч ҳосил килинади. Мактабда йил охирида ўтказиладиган очиқ имтгқонлар ҳам худди шунинг ўзгинасндир, чуики бунда мактаб ревизорлари ўқувчилар эришган ютукларни (эгаллаган билимларни),билимларқанчалик пухта, ўзаро бир-бири билан боғлиқ
эканлигини, ўрганиш лозим бўлган нарсаларнинг барчасини ўқувчилар амалда қанчалик билиб олганини текшириб курадилар.
Хулоса 27. Умуман айтганда шулар, тамом, вассалом, қолганлари эса тафсилотлардир. Энди шуни айтииг кифояки, типография кашф этилиши билан или манбаи бўлган китоблар кўпайиб кетган сингари, дидахографиянинг ёки умумий методиканинг яратилиши билан «Донишмандларнинг кўпайиши дунёни ҳалокатдан қутқаради» (Премудр; VI, 26) деган ҳикматга биноан, инсониятнинг буюк бахт-саодати учун олимларнинг сони хам кўпайиши мумкин.
XXXIII боб
Do'stlaringiz bilan baham: |