Ҳаётй [ажойиб саргу з а ш тлар гр



Download 7,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/37
Sana26.04.2022
Hajmi7,37 Mb.
#583452
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
Daniel Defo. Robinzon Kruzoning hayoti va ajoyib sarguzashtlari



Даниэл Дефо
РОБИНЗОН
КРУЗОНИНГ
ҳаётй^^[ажойиб_ 
-саргу з а ш тлар гр
Н А Ш Р И Е Т И Ч
www.ziyouz.com kutubxonasi


Русчадан
Иўлдош Ш ЛМШ АРОВ таржимаси.
Дефо, Даниэль.
Робинзон Крузонинг ҳаёти ва ажойиб саргузаштлари 
['(Русчадан И. Шамшаров тарж .).— Т.: Чўлпон, 1994.—► 
192 б.
Болалар, инглиз ёзувчиси Даннэл Дефонинг мазкур асари икки асрким, 
дунё болаларининг энг севнмли китобларидан бири ҳисобланади.
Кимсасиз оролга тушиб қолган Робинзоннинг ўжар табиат кучларнга 
қарши матоиат билан олиб борган курашн, бениҳоя меҳнаткаш, ғаПратли, 
Тадбиркорлиги ҳар қандай одамни ҳам ҳайратга солади.
Бу китобни ота-боболарингиз қандай ҳаяжон, қизиқиш билан ўқига» 
бўлсалар, сизлар ҳам худди шундай ҳаяжон бнлан ўқишингиэга ишончимиэ 
комил.
И(Ингл.)
4803620201 - 7 1
к ;в „. 94
3(>0(04)—94
«
Й. Шамшаров тарж. 
Чўлпон нашриёти, 1994.
15В.М 5-8250-0411-4
www.ziyouz.com kutubxonasi


Биринчи боб
РОБИНЗОННИНГ ОТА-ОНАСИ. УНИНГ УЗ УЙИДАН 
ҚОЧИБ ҚЕТГАНИ
Мен болалик чоғимданоқ денгизни оламдаги ҳамма 
қарсадан ҳам яхши кўриб қолдим. Узоқ сафарга жўнаб 
кетаётган ҳар бир матросга ҳасад қилдим. Бир неча 
соатлаб денгиз бўйида туриб, ўтиб кетаётган кемаларга 
кўз узмай қараб қолардим.
Меиинг бу қилиғим ота-онамга сира ёқмади. Кекса, 
дардчил отам, менинг катта амалдор бўлишимни, қирол 
маҳкамасида хизмат қилиб, катта маош олишимни ис- 
тар эди. Мен эса денгиз сайёҳи бўлишни 
орзу қилар 
эдим. Денгиз ва океанларда кезиб юриш назаримда буюк 
бир бахт эди.
Менинг ниятларимни отам сезиб қолди. Кунлардан 
бир кун у мени чақириб олди ва дарғазаб бўлиб бундай 
деди:
— Мен сезиб юрибман: сен уйдан қочиб кетмоқчисан. 
Эсингни ема. Сен ҳеч қаёққа жилмагин. Агар кетмай 
қолсанг, мен сенинг меҳрибои отангман, қочиб кетсанг — 
оқ қиламан — балога гирифтор бўласан!
У қалтироқ ва хаста овоз билан шуни ҳам қўшди:
— Бемор онангга раҳминг келсин... У сендан ажра- 
либ фарзанд доғига чидай олмайди.
Упинг кўзлари жиққа ёшга тўлди. У мени жуда се« 
вар ва менга яхшиликлар тилар эди.
Чолга жуда раҳмим келди, уйдан ҳеч қаёққа жил- 
масликка, денгиз саёҳатлари тўғрисида 
ўйламасликка 
қаттиқ қарор бердим.
Афсус!— орадан бир неча кун ўтар-ўтмас, бу яхши 
ниятларимдан ном-иишон қолмади. Кўнгил яна денгиз 
қирғоқларини тусай бошлади. Мачталар, тўлқинлар, ке- 
ма чодирлари, балиқчи қушлар, маёқларнинг чироғла* 
ри тушларимга кирабошлади.
Отам билан гаплашгандан икки-уч ҳафта кейин яна 
қочиш фикрига тушдим. Ойимнинг хотиржам ва хурсанд
3
www.ziyouz.com kutubxonasi


пайтини топиб, олдига кирдим-да, эҳтиром билан гапир- 
дим:
— Мен ўн саккизга кирдим, энди маҳкама ишини 
ўрганишдан наф чиқмайди. Мабодо, бирор жойга хиз- 
матга кирсам ҳам, барибир, бир неча кундан кенин 
узоҳ мамлакатларга қочиб кетаман. Узгаларнинг юрт- 
ларини бориб кўриш, Африкани ҳам, Осиёни ҳам кезиб 
чиқиш учун иштиёқим шунча зўрки, бирор ишга жой- 
лашганимда ҳам у ишни ўрганишга қунт қилолмайман. 
Сиздан ўтинаман, ҳеч бўлмаса, оз вақт денгизда юриб, 
ўзимни синаб кўриш учун отамдан ижозат олиб беринг; 
агар денгизчилар ҳаёти ёқмаса, 
уйга қайтиб келаман 
ва кейин, ўлайин агар, ҳеч қаёққа жилмайман. Отам ўз 
хоҳиши билан розилик берсин, йўқса унинг рухсатнни 
олмаёқ кетишга мажбур бўламан.
Ойим мендан жуда хафа бўлиб, бундай деди:
— Ҳайронман, отанг билан гаплашганингдан кейин, 
қандай 
қилиб тағин 
шу ҳақда ўйлай 
оласан, ахир! 
Отанг денгиз саёҳатини бўтунлай эсингдан 
чиқаргин, 
деган эди-ку. Ахир, қайси ишнинг 
бошини тутишинг 
кераклигини у сендан кўра яхши 
билади-ку. Узингни 
хароб 
қилгинг келса, ҳозироқ жўнаб кетақол, аммо 
амин бўлгинки, сенинг саёҳатингга отанг билан икки- 
миз асло розилик бермаймиз. Онам бу ишда ёрдам бе- 
ради, деб чакки ўйлабсан. Лекин бу гапларингни бит- 
тасини ҳам отангга айтмайман. Иўқ. Кейинча, денгизда 
юриб муҳтожлик кўрганингда, жафо чекканингда ойим 
йўл қўйган эди, деб мени айблашингни истамайман.
Кўп йиялардан кейин, билсам, ойим ишқилиб ўша 
гапимизнинг ҳаммасини оқизмай-томизмай отамга ай- 
тибди. Отам хафа бўлиб ва оғир нафас олиб, унга бун- 
дай дебди:
— Уғлингни дардини билолмадим. Уз юртимизда у 
қийинчилик кўрмай муваффақият қозониши ва бахт то- 
пиши мумкин. Биз бой-бадавлат бўлмасак ҳам, унча- 
мунча пулимиз бор. У ҳеч нарсага муҳтож бўлмай, ба- 
ҳузур биз билан яшаса бўлади. Агар у элма-эл кезиб 
кетадиган бўлса, ҳалигача одам боласи бошига тушма- 
ган мусибатларга дучор бўлади. Йўқ, мен унинг денгиз- 
да юришига ижозат беролмайман. Ватандан нарида у 
ёлғиз қолади, мабодо бирор фалокат юз берса, унга 
таскин берадиган дўст топилмайди. У вақтда ўз муло- 
ҳазасидан пушаймон ейди-ю, аммо 
ўкиниши бефойда 
бўлади!
4
www.ziyouz.com kutubxonasi


’ Юуй'?а Қарамай, мен бй$ йечй ойдан кейин ўз уйи- 
миздан қочиб кетдим. Воқеа бундай бўлди: бир ўртоғим 
отасининг кемасида Лондонга борадиган бўлиб қолди, 
У, кемага бепул тушиб борасан, деб мени ўзи билан 
боришга ундай бошлади.
Шундай қилиб отамдан ҳам, ойимдан 
ҳам рухсат 
олмай — ёмон бир ваҳтда— '1651 йил 1 сентябрда Лои- 
донга жўнаб кетаётган кемага тушдим:
Бу яхши иш эмас эди: кекса ота-онамни ташлаб ке- 
тиб мен инсофсизлик ҳилдим, уларнинг маслаҳатларига 
ҳулоқ солмай, фарзандлик бурчига хилоф иш ҳилдим. 
Кўп ўтмай мен бу ишимдан қаттиҳ пушаймон бўлдим.
Ишшнчи, боб

Download 7,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish