8 боб Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳудудий таркиби


Ўзбекистон минтақаларида ялпи минтақавий маҳсулот ишлаб чиқариш динамикаси, %



Download 63,97 Kb.
bet7/10
Sana25.04.2022
Hajmi63,97 Kb.
#581277
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Узбекистон иктисодиети 8 боб

Ўзбекистон минтақаларида ялпи минтақавий маҳсулот ишлаб чиқариш динамикаси, %






2005

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

Қорақалпоғистон Республикаси

106,9

110,0

112,0

112,7

111,5

108,4

110,7

108,2

Андижон

110,2

110,5

111,3

108,4

110,4

107,5

103,6

107,9

Бухоро

109,9

109,6

109,1

107,9

108,0

108,2

107,5

107,9

Жиззах

108,3

110,2

110,6

108,0

110,2

108,6

109,1

109,0

Қашқадарё

108,0

103,9

106,3

104,5

105,6

104

105,4

105,9

Навоий

102,2

102,5

106,1

104,5

104,5

104,0

103,9

104,5

Наманган

107,0

112,4

110,0

110,0

111,2

110,3

108,7

108,1

Самарқанд

106,1

113,6

110,9

110,7

110,4

110,5

110,5

108,7

Сурхондарё

105,5

111,2

110,9

109,0

109,5

109,3

109,2

107,8

Сирдарё

111,1

110,2

109,4

109,9

107,0

107,0

105,9

106,2

Тошкент

103,8

110,1

109,2

105,2

107,8

107,5

106,7

106,5

Фарғона

106,5

105,8

107,9

106,3

109,4

108,8

108,0

105,8

Хоразм

103,4

110,2

108,4

109,8

109,1

111,7

110,1

106,4

Тошкент шаҳри

106,6

112,4

116,7

110,2

107,1

109,0

111,6

109,6

Ўзбекистон Республикаси

107,0

108,5

108,3

108,2

108,0

108,1

107,9

107,8

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг барча минтақаларида барқарор ўсиш суръатлари кузатилди. Айни вақтда минтақаларда ялпи минтақавий маҳсулот ўсиш суръатларининг турли суръатларда кечаётганлигини таъкидлаш лозим.
Агар 2005-йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 107,0 фоизни ташкил этган бўлса, 5 та минтақа – Сирдарё (111,1 фоиз), Андижон (110,2 фоиз), Бухоро (109,9 фоиз), Жиззах (108,3 фоиз), Қашқадарё (108,0 фоиз)да ялпи минтақавий маҳсулотнинг ўсиш суръати республика кўрсаткичидан юқори бўлди. Айни вақтда, 2016-йилда эса республика ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръати (107,8 фоиз)дан ялпи минтақавий маҳсулотининг ўсиш суръати юқори бўлган минтақалар сони 7 тани ташкил этди: Тошкент шаҳри (109,6 фоиз), Жиззах (109,0), Самарқанд (108,7 фоиз), Қорақалпоғистон Республикаси (108,2 фоиз), Наманган (108,1 фоиз), Андижон (107,9 фоиз) ва Бухоро вилоятлари (107,9).


Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотида минтақаларнинг улуши, %






2010

2016

Қорақалпоғистон Республикаси

2,6

3,3

Андижон

6,7

5,7

Бухоро

5,4

5,5

Жиззах

2,5

2,5

Қашқадарё

7,8

7,5

Навоий

5,4

5,3

Наманган

3,9

4,4

Самарқанд

6,4

7,1

Сурхондарё

3,5

4,6

Сирдарё

1,7

2,1

Тошкент

9,2

10,3

Фарғона

7,5

7,0

Хоразм

3,2

3,6

Тошкент шаҳри

17,7

15,8

ЯИМнинг тақсимланмаган қисми

16,5

15,3

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг катта қисми Тошкент шаҳри, Тошкент, Қашқадарё, Фарғона, Андижон ва Самарқанд вилоятлари томонидан яратилади. Агар 2010-йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг 55,3 фоизи ушбу минтақалар ҳиссасига тўғри келган бўлса, 2016-йилга келиб бу кўрсаткич 53,4 фоизни ташкил этган.


Айни вақтда минтақалар иқтисодий ривожланишига уларнинг республика ялпи ички маҳсулотидаги улушига қараб баҳо бериб бўлмайди. Зеро, аҳоли сони бўйича минтақалар бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилади. Шу сабабли аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича минтақалар иқтисодий ривожланишига қиёсий баҳо бериш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Минтақалар иқтисодиёти ривожланишига баҳо беришда уларнинг иқтисодиёт тармоқ таркиби кўрсаткичи ҳам муҳим ўрин тутади. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, сўнгги йилларда барча минтақалар иқтисодиёти таркибида ижобий ўзгаришлар юз бериб, у саноат ва хизмат кўрсатиш тармоқлари улушининг ўсиб бориши билан тавсифланади. Бу соҳада ҳам Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий, Андижон вилоятлари юқори кўрсаткичларга эга. Шу билан бирга Сурхондарё, Жиззах, Сирдарё, Хоразм, Наманган вилоятларида қишлоқ хўжалигининг улуши юқори даражада сақланиб қолмоқда.


8.4. Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишида минтақавий тафовутлар ва уларни юмшатиш омиллари


Мустақиллик йилларида иқтисодиётни ҳудудий жиҳатдан тартибга солиш вазифаларини такомиллаштириш, маҳаллий бошқарув органларининг ҳуқуқлари ва ваколатларини кенгайтириш, минтақаларда мавжуд минерал хом ашё, табиий-иқлим ресурслари ва иқтисодий салоҳиятдан самарали фойдаланиш мақсадида ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва иқтисодиётнинг ҳудудий таркибини такомиллаштириш, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни ривожлантириш соҳасида сезиларли ютуқларга эришилди.
Шунга қарамасдан, минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланишида сезиларли тафовутлар сақланиб қолмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, минтақавий тафовутларнинг мавжуд бўлиши табиий ҳол бўлиб, ҳар қандай мамлакатга хос. Ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам бой ва нисбатан қашшоқ минтақалар бор. Бундай минтақаларнинг мавжудлиги табиий ресурслар, иқлим, меҳнат ресурслари ва бошқа омиллар билан турли даражада таъминланиш натижасида вужудга келади.
Минтақавий тафовутларнинг мавжуд бўлиши қандайдир маънода зарур, чунки улар капитал, меҳнат ва моддий ресурслар миграциясига ёрдам беради, ижтимоий-иқтисодий ривожланишга муайян даражада динамизм бахш этади. Аммо, бошқа томондан, ҳудудий тафовутларнинг вужудга келишига табиий-иқлим ёки ижтимоий-тарихий омилларга бевосита боғлиқ бўлмаган, балки бевосита иқтисодий омиллар билан боғлиқ бўлган сабаблар устувор ўринга эга бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда минтақавий тафовутларнинг чуқурлашувига олиб келаётган иқтисодий омиллар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
– саноат ишлаб чиқариши ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси обектларининг Тошкент, Андижон, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳри каби алоҳида минтақаларда тўпланиб қолганлиги;
– миллий ва хорижий инвестицияларнинг минтақалар бўйича нотекис тақсимланаётганлиги;
– минтақалар табиий-иқтисодий салоҳиятларидан мақсадга мувофиқ фойдаланмаслик;
– минтақаларнинг ички хусусиятлари ва бозор муносабатларининг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тартибга солишнинг иқтисодий усулларидан суст фойдаланилаётганлиги ва бошқалар.
Бундан ташқари, бозор муносабатлари ривожланаётган шароитда минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги тафовутларнинг чуқурлашувига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди:
– маъмурий-буйруқбозлик тизимидан бозор муносабатларига ўтиш жараёнидаги ўзгаришларга ривожланган минтақалар паст ривожланган минтақаларга нисбатан тезроқ мослаша олдилар;
– очиқ иқтисодиёт асосларининг шаклланиш жараёнида хорижий инвестициялар, энг аввало, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма обектлари нисбатан яхшироқ ривожланган минтақаларга кенгроқ миқёсда кириб борди ва ушбу минтақаларнинг илғор технология ва замонавий техника билан таъминланганлик даражаси ортди;
– ривожланган минтақаларда меҳнат ресурслари билим ва малакасининг юқорилиги уларда янгича ишлаш кўникмаларининг шаклланишига ижобий таъсир кўрсатди;
– нисбатан паст ривожланган минтақалар иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг устувор ўринга эга эканлиги ва аграр соҳада эркинлаштириш жараёнларининг бошқа тармоқларга нисбатан суст амалга оширилиши натижасида қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқлар ўртасидаги нарх номутаносиблигининг кучайиши қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ижтимоий аҳволига ва молиявий имкониятларига салбий таъсир кўрсатди;
– мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган ўзак тармоқларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва уни амалга оширишда аграр соҳадан донор тармоқ сифатида фойдаланиш сиёсати натижасида ўзак тармоқлар жойлашган минтақалар ривожланиб, аграр соҳа устувор ўринга эга бўлган минтақаларнинг иқтисодий аҳволи салбий томонга ўзгариб борди ва ҳоказо.



Download 63,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish