8 боб Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳудудий таркиби



Download 63,97 Kb.
bet3/10
Sana25.04.2022
Hajmi63,97 Kb.
#581277
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Узбекистон иктисодиети 8 боб

Фарғона иқтисодий раёни маъмурий жиҳатдан Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларини ўз ичига олади. Майдони 19,2 минг кв. км га тенг бўлиб, бу республика ҳудудининг 4,3 фоизини ташкил этади. 2017-йил бошида иқтисодий раёнда 9179,7 минг киши истиқомат қилиб, бу мамлакат аҳолисининг 28,6 фоизини ташкил этади.
Фарғона иқтисодий раёнида ер-сув ва минерал хом ашё ресурслари ғоят чекланган, аммо минтақа меҳнат ресурсларига бой ва мамлакат аҳолисининг энг зич жойлашган ҳудуди ҳисобланади. Раённи ривожлантиришнинг асосий йўналиши мавжуд қишлоқ хўжалиги ресурслари хом ашёси (пахта, мева, сабзавот, пилла)га мўлжалланган меҳнатталаб ишлаб чиқариш тузилмасини барпо этишдан иборат. Қишлоқ хўжалиги асосан пахтачиликка ихтисослашган (ялпи пахта ҳосилининг 26 фоизи). Раёнда ипакчилик, кимё саноати (минерал ўғитлар ишлаб чиқариш), нефтни қайта ишлаш (Фарғона, Олтиариқ), бутун Марказий Осиёда ягона бўлган енгил автомобил ишлаб чиқарадиган «ГМ-Узбекистан» қўшма корхонаси муҳим аҳамиятга эгадир.
2016-йилда Фарғона иқтисодий раёнида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ЯИМ ҳажмининг 17,1 фоизи, саноат маҳсулоти ҳажмининг 17,4 фоизини ишлаб чиқарди ва бу кўрсаткичлар бўйича Тошкент иқтисодий раёнидан кейин иккинчи ўринда туради. Ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотидаги салмоғи 26,6 фоизга тенг. Бу кўрсаткич бўйича эса иқтисодий раёнлар орасида биринчи ўринни эгаллайди. Шунингдек, 2016-йилда минтақага чакана савдо айланма ҳажмининг 22,4 фоизи, ишлаб чиқарилган истеъмол молларининг 22,9 фоизи, қурилиш ишларининг 16,5 фоизи, асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг 14,0 фоизи, иқтисодиётда банд бўлганларнинг 28,3 фоизи ҳамда республика ташқи савдо айланмасининг 12,7 фоизи тўғри келди.
Жиззах – Сирдарё иқтисодий раёни республиканинг марказий қисмида жойлашган бўлиб, у маъмурий жиҳатдан Жиззах ва Сирдарё вилоятларини ўз ичига олади. Майдони 25,6 минг кв. км га тенг бўлиб, республика ҳудудининг 5,7 фоизини ташкил этади. 2017-йил бошида минтақада 2104,1 минг киши ёки мамлакат аҳолисининг 6,5 фоизи истиқомат қилди.
Мирзачўл ва Жиззах чўлларини ўзлаштириш муносабати билан бу раён жадал ривожланди ва муайян хўжалик мустақиллигига эга бўлди. Мамлакатда пахта етиштирувчи йирик раён ҳисобланади (ялпи ҳосилнинг 25 фоизи). Раён саноати шаклланиш босқичида, унинг тузилмасида пахта тозалаш саноати ва иссиқлик энергетикасининг ҳиссаси катта. Жиззах чўлини янада ўзлаштириш раён ривожининг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Саноат-фуқаролик қурилиши учун ер ресурсларининг кўплиги, қулай иқтисодий-географик ва транспорт шароитлари, Тошкент, Фарғона, Самарқанд – Қашқадарё иқтисодий раёнларига қўшнилиги бу ерда ишлов берувчи саноат корхоналарини жойлаштириш, аҳолини зич жойлашган ҳудудларидан кўчириб келтириш, истиқболда эркин иқтисодий зонани ривожлантириш имкониятларини беради.
2016-йил минтақа Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ЯИМнинг 4,6 фоизини, саноат маҳсулоти ҳажмининг 4,9 фоизини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 8,9 фоизини, асосий воситаларга киритилган инвестицияларнинг 5,0 фоизини, қурилиш ишларининг 4,8 фоизини берди.
Шунингдек, мамлакатда ишлаб чиқарилган истеъмол молларининг 5,1 фоизи, чакана товар айланма ҳажмининг 5,1 фоизи ҳамда республика ташқи савдо айланмасининг 1,8 фоизи ушбу минтақа ҳиссасига тўғри келади.

Download 63,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish