8 боб Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳудудий таркиби



Download 63,97 Kb.
bet2/10
Sana25.04.2022
Hajmi63,97 Kb.
#581277
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Узбекистон иктисодиети 8 боб

8.2. Иқтисодий раёнларнинг
Ўзбекистон иқтисодиётида тутган ўрни ва роли

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудини иқтисодий раёнларга ажратиш бўйича ягона ёндашув мавжуд эмас. Айрим иқтисодчи-олимлар фикрича, республикани 6 та иқтисодий раёнга ажратиш мақсадга мувофиқ:


1. Тошкент (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти);
2. Фарғона (Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари);
3. Зарафшон (Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятлари);
4. Мирзачўл (Сирдарё ва Жиззах вилоятлари);
5. Жанубий (Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари);
6. Қуйи Амударё (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти).
Баъзи манбаларда Зарафшон иқтисодий раёни Марказий, Қуйи Амударё иқтисодий раёни Оролбўйи номи билан аталади. Шу билан бирга Ўзбекистонда иқтисодий раёнлаштиришнинг қуйидаги таснифи кўпроқ қўлланилмоқда:
1. Тошкент иқтисодий раёни;
2. Жиззах – Сирдарё иқтисодий раёни;
3. Фарғона иқтисодий раёни;
4. Самарқанд – Қашқадарё иқтисодий раёни;
5. Бухоро – Навоий иқтисодий раёни;
6. Қуйи Амударё иқтисодий раёни;
7. Сурхондарё иқтисодий раёни.
Ўзбекистон иқтисодиётида республика минтақаларининг тутган ўрни ва ролига баҳо бериш учун уларнинг жами аҳоли сони ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий кўрсаткичларидаги салмоғини таҳлил қилиш лозим.
Бу иқтисодий раёнларнинг иқтисодий ривожланиши даражаларининг қиёсий тавсифи жадвалда келтирилган.
Ўзбекистон иқтисодий раёнлари ривожланиш
даражасининг қиёсий тавсифи, фоиз (2016-йил)




Ҳудуди

Аҳоли сони

Бандлик

ЯИМ

Саноат маҳсулоти

Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти

Инвестициялар

Қурилиш ишлари

Ўзбекистон Республикаси

100

100

100

100

100

100

100

100

Иқтисодий раёнлар

Тошкент

3,5

16,3

19,2

26,1

36,1

12,6

31,4

21,2

Фарғона

4,3

28,6

28,3

17,1

17,4

26,6

14,0

16,5

Жиззах-
Сирдарё

5,7

6,5

6,0

4,6

4,9

8,9

5,0

4,8

Самарқанд-
Қашқадарё

11,8

21,0

19,4

13,6

14,2

20,2

18,3

16,5

Бухоро-
Навоий

31,8

8,7

9,9

10,8

14,5

13,9

17,3

11,2

Қуйи Амударё

38,3

11,2

10,1

6,9

6,3

8,8

10,4

8,1

Сурхондарё

4,6

7,7

7,0

4,6

2,0

8,8

4,0

5,4



Тошкент иқтисодий раёни ўз ичига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини олиб, иқтисодий ривожланиш даражасининг нисбатан юқорилиги, минерал хом ашё ресурсларига бойлиги, аҳолининг зич жойлашганлиги, қулай иқтисодий-географик ҳолати (Марказий Осиёга ва ундан Россияга чиқадиган транспорт йўлаги), пойтахт минтақаси мақоми билан ажралиб туради. Тошкент минтақасининг майдони 15,6 минг кв.м бўлиб, республика ҳудудининг 3,5 фоизини ташкил этади. 2017-йил 1-январ ҳолатига кўра минтақада 5 млн. 253 минг 400 киши ёки мамлакат аҳолисининг 16,3 фоизи истиқомат қилади.
Қишлоқ хўжалиги сертармоқ (пахтачилик, дончилик, канопчилик, пиллачилик, шаҳар атрофи боғдорчилиги, сабзавотчилик, гўшт-сут чорвачилиги ва бошқалар) ва ривожланган.
Тошкент иқтисодий раёни мамлакатдаги саноати ривожланган минтақа ҳисобланади. Саноатнинг ривожланиш даражаси мамлакат бўйича ўртача кўрсаткичдан икки марта юқори туради. 2016-йилда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ЯИМнинг 26,1 фоизи, саноат маҳсулоти ҳажмининг 36,1 фоизи, ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 12,6 фоизи, асосий воситаларга киритилган инвестицияларнинг 31,4 фоизи, қурилиш ишларининг 21,2 фоизи, иқтисодиётда банд бўлганларнинг 19,2 фоизи Тошкент иқтисодий раёни ҳиссасига тўғри келди. Бундан ташқари, республика ташқи савдо айланмасининг 48,9 фоизи, мамлакатда ишлаб чиқарилган истеъмол молларининг 37,2 фоизи, чакана савдо айланма ҳажмининг 32,4 фоизи ушбу иқтисодий раён ҳиссасига тўғри келади.
Ўзбекистонда машина ва ускуна-жиҳозларнинг катта қисмини ишлаб чиқарадиган машинасозлик мажмуаси мазкур иқтисодий раёнда жойлашган. У мамлакатда қора ва рангли металлургия маҳсулотлари ишлаб чиқаришда асосий ўринни эгаллайди. Ўзбекистон металлургия комбинатида қора металлар прокати 100 фоиз, Олмалиқ металлургия комбинатида мис ва рухнинг асосий қисми, кўмир қазиб чиқариш (96,6 фоиз), асосий кимё ва органик синтез кимёвий маҳсулотлари (минерал ўғитларнинг 39,4 фоизи, этил спиртининг 36,2 фоизи), кўпгина қурилиш материаллари ва конструксиялар (сементнинг 40 фоизи, шифернинг 58,6 фоизи, линолеумнинг 100 фоизи, дераза ойнасининг 23,8 фоизи) ишлаб чиқарилади.
Раён қудратли қурилиш базаси, зич транспорт тармоғига эга, мамлакатнинг илмий-лойиҳа ва конструкторлик салоҳияти, кадрлар тайёрлаш бўйича муассасаларнинг асосий қисми шу раёнда жойлашган.

Download 63,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish