8 боб Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳудудий таркиби


-2016 йилларда Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий кўрсаткичларида минтақаларнинг улуши, фоизда



Download 63,97 Kb.
bet8/10
Sana25.04.2022
Hajmi63,97 Kb.
#581277
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Узбекистон иктисодиети 8 боб

2010-2016 йилларда Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий кўрсаткичларида минтақаларнинг улуши, фоизда






ЯИМ

Саноат

Қишлоқ хўжалиги

Инвестициялар

2010

2016

2010

2016

2010

2015

2010

2016

Қорақалпоғистон Республикаси

0,387

0,577

0,209

0,682

0,526

0,513

0,512

1,314

Андижон

0,654

0,613

1,377

0,783

1,111

1,170

0,375

0,430

Бухоро

0,999

0,954

0,713

0,879

1,441

1,568

2,278

2,013

Жиззах

0,592

0,608

0,291

0,448

0,862

1,233

0,608

0,611

Қашқадарё

0,842

0,778

1,262

0,909

0,652

0,877

1,110

1,475

Навоий

1,744

1,801

3,445

3,289

1,601

1,675

3,442

1,947

Наманган

0,487

0,539

0,276

0,381

0,633

0,907

0,446

0,624

Самарқанд

0,553

0,621

0,421

0,594

1,284

1,041

0,512

0,584

Сурхондарё

0,486

0,601

0,247

0,260

0,910

1,155

0,513

0,517

Сирдарё

0,638

0,840

0,451

1,276

1,397

1,567

0,870

0,942

Тошкент

0,977

1,166

1,359

1,731

0,955

1,428

1,019

0,889

Фарғона

0,603

0,629

0,735

0,656

0,519

0,751

0,552

0,428

Хоразм

0,564

0,643

0,256

0,459

1,521

1,075

0,455

0,519

Тошкент шаҳри

1,985

2,088

2,227

2,818

-

-

2,887

2,715

Ўзбекистон Республикаси

1,000

1,000

1,000

1,000

1,000

1,000

1,000

1,000

Минтақавий тафовут, марта

5,1

3,9

10,6

12,6

3,1

3,3

9,2

9,9

Индексга асосланган ҳисоб-китоблар натижалари шуни кўрсатадики, сўнгги йилларда минтақалар иқтисодий тараққиётидаги тафовут асосий иқтисодий кўрсаткичлар бўйича турлича ўзгармоқда. Индекс усулига кўра, республика кўрсаткичи 1,000 сифатида қабул қилинади ва минтақалар кўрсаткичлари шунга нисбатан таққосланади.


2016-йилда киши бошига ишлаб чиқарилган ялпи минтақавий маҳсулотнинг энг юқори (Тошкент шаҳри) ва энг паст (Қорақалпоғистон Республикаси) кўрсаткичлари ўртасидаги нисбат 3,9 мартани ташкил этган. Ваҳоланки, бу кўрсаткич 2010-йилда 5,1 мартага тенг эди.
Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда тафовут 10,6 дан 12,8 мартагача ўсган ва ҳамон юқори даражада сақланиб турибди. Асосий капиталга киритилган инвестицияларда ҳам худди шундай тенденсия кузатилади. Бу кўрсаткич бўйича тафовут 2010-йилда 9,2 ва 2016-йилда 9,9 га тенг бўлган.
Айни вақтда энг кичик тафовут аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кузатилади. Аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича энг юқори ва энг паст кўрсаткичлар ўртасидаги нисбат 2010-йилда 3,1 ва 2016-йилда 3,3 ни ташкил этган.
Кўриниб турибдики, асосий иқтисодий кўрсаткичлар бўйича тафовутлар ўсмоқда. Шу билан бирга реал секторнинг асосий кўрсаткичлари индекси бўйича ўртача республика даражасидан (1,000) паст бўлган минтақалар сони ўсмоқда.
Чунончи, 2016-йилда ялпи ички маҳсулот бўйича бундай минтақалар сони 11 тани ташкил этиб (2010-йилда 9 та бўлган), энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасига тегишли – 0,577. Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш бўйича республика ўртача кўрсаткичидан паст кўрсаткичга эга бўлган минтақалар сони 9 тага тенг ва бу ерда энг паст кўрсаткич Сурхондарё вилоятига тегишли – 0,260.
Фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулоти бўйича бундай минтақалар сони озчиликни ташкил этади, яъни қишлоқ хўжалик маҳсулоти индекси бўйича 2016 йилда 4 та минтақада республика даражасидан паст кўрсаткичга эришилган. Бу кўрсаткич бўйича энг паст натижага Қорақалпоғистон Республикаси эга – 0,513.
Капитал қўйилмаларнинг вилоятлар бўйича тақсимланишида ҳам сезиларли тафовутлар мавжуд. Ҳозирги кунда капитал қўйилмаларнинг асосий қисми саноати ривожланган ҳудудларга йўналтирилмоқда. Хусусан, 2016-йилда жами капитал маблағларнинг 21,6 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди. Капитал қўйилмалар бўйича Қорқалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Тошкент, Бухоро вилоятларининг ҳам сезиларли улушга эга эканлигини таъкидлаш лозим. Жами капитал маблағларнинг 2016-йилда 61,7 фоизи ушбу минтақалар ҳиссасига тўғри келди. Бу, энг аввало, уларнинг нефт, газ ва бошқа табиий ресурсларга бой эканлиги билан тушунтирилади.
Айни вақтда республика иқтисодиётига киритилган жами капитал қўйилмаларнинг атиги 2,5 фоизи Сирдарё ва Жиззах, 2,9 фоизи Хоразм, 4,0 фоизи Сурхондарё ва Андижон вилоятларига йўналтирилган, холос.
Республикамиз минтақалари бўйича аҳоли жон бошига тўғри келадиган пул даромадлари ва истеъмол харажатларини солиштириш натижалари ҳам минтақавий тафовутларнинг катталигидан далолат беради.
Минтақавий тафовутлар бўйича юқорида келтирилган мисоллар алоҳида вилоятларда носоғлом вазият юзага келиши ва бунинг натижасида қатор минтақалар ижтимоий-иқтисодий тараққиётда сезиларли даражада ортда қолишлари мумкинлигидан далолат беради. Шу сабабли Ўзбекистонда бундай тафовутларни қисқартириш ва минтақаларни комплекс ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар даврида тўпланган тажриба шундан далолат берадики, минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражалари ўртасидаги тафовутларни фақат марказлашган дотациялар ва субсидиялар ҳисобидан ҳал этиб бўлмайди. Бундай шароитда ажратилган маблағларнинг катта қисми нооқилона сарфланади, улардан фойдаланиш самарадорлиги паст бўлади.
Шу сабабли минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ўртасидаги тафовутни қисқартиришда, нисбатан заиф ривожланган минтақаларга ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилманинг ривожланиши учун марказлашган маблағлар ажратиш билан бирга, жойларда бозор муносабатлари ва тадбикорликнинг ривожланиши, минтақада мавжуд табиий-иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш учун қулай шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Миллий иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ҳудудий дастурлар минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш сиёсатининг асосий дастакларидан бири вазифасини ўтамоқда. Хусусан, сўнгги йилларда ҳукумат ва маҳаллий бошқарув органлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, «Навоий», «Ангрен», «Жиззах», «Ҳазорасп», «Ургут», «Ғиждувон» ва «Қўқон» каби эркин иқтисодий зоналар шаклида алоҳида ҳудудларни ривожлантириш, Хоразм ва Тошкент вилоятларида саноат ва туризмни барқарор ривожлантириш, минтақавий инвестиция дастурлари ва бошқа мақсадли дастурлар амалга оширилди.(Битта абзац олиб ташланган)
Умуман олганда, минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланишида эришилган ижобий ўзгаришлар, энг аввало, ички истеъмол талабини рағбатлантириш, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини барқарор ривожлантириш бўйича инвестиция пакетларининг амалга оширилиши, қишлоқда уй-жой қурилишининг кенгайтирилиши, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг фаоллашуви билан боғлиқ.



Download 63,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish