8 боб Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳудудий таркиби


Самарқанд – Қашқадарё иқтисодий раёни



Download 63,97 Kb.
bet4/10
Sana25.04.2022
Hajmi63,97 Kb.
#581277
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Узбекистон иктисодиети 8 боб

Самарқанд – Қашқадарё иқтисодий раёни маъмурий жиҳатдан Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини ўз ичига олиб, мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган. Минтақа 52,9 минг кв. км га тенг бўлиб, мамлакат ҳудудининг 11,8 фоизини ташкил қилади. Аҳолиси 2017-йил бошида 6740,5 минг кишини ташкил этиб, бу – республика аҳолисининг 21,0 фоизига тенг.
Унинг ҳудудидаги тоғли ва тоғолди адирликларида қадимий лалмикор деҳқончилик, боғдорчилик ривожланган (жами лалмикор ерларнинг 1/3 қисми шу раёнга тўғри келади), илгари қоракўл қўйлари боқилган чўл зонасида пахтачилик жадал ривожланмоқда. Раён қаттиқ буғдой навлари, зиғир, беда каби экинлар, узум, майиз, мевалар, эртанги сабзавотлар етиштирувчи асосий ҳудудлардан бирига айланади. Раён таркибида Қарши чўлини ўзлаштириш негизида пахтачилик, ғаллачилик ва чорвачилик йўнартирилган Қашқадарё ҳудудий-ишлаб чиқариш мажмуаси шаклланган. Раёнда газ (Шўртангаз мажмуаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи), кимё саноати, машинасозлик, металлга ишлов бериш каби саноат тармоқлари жадал ривожланмоқда. Ўзбекистонда қазиб олинадиган нефтнинг 95 фоизи, табиий газнинг 95,8 фоизи шу раён ҳиссасига тўғри келади.
2016-йилда минтақа Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ЯИМ ҳажмининг 13,6 фоизини, саноат маҳсулоти ҳажмининг 14,2 фоизини, ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 20,2 фоизини, асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг 18,3 фоизини, қурилиш ишларининг 16,5 фоизини яратди. Шунингдек, минтақага республика ташқи савдо айланмасининг 7,1 фоизи, иқтисодиётда банд бўлганларнинг 19,4 фоизи, чакана савдо айланмаси ҳажмининг 15,6 фоизи тўғри келди.
Бухоро – Навоий иқтисодий раёни маъмурий жиҳатдан Бу­хоро ва Навоий вилоятларини ўз ичига олиб, Қизилқум чўлида жойлашган. Минтақанинг умумий майдони 142,1 минг кв. км. га ёки республика ҳудудининг 31,8 фоизига тенг ва бу кўрсаткич бўйича Қуйи Амударё минтақасидан сўнг иккинчи ўринни эгаллайди. 2017-йил бошида минтақа ҳудудида 2786,3 минг киши ёки республика аҳолисининг 8,7 фоизи истиқомат қилди.
Раён асосан газ, нефт, рангли ва қимматбаҳо металлар, қурилиш материаллари учун хом ашё ва бошқа минерал захираларини қазиб олиш негизида ривожланмоқда. Навоий кон-металлургия комбинати, Навоий, Зарафшон (Мурунтов), Учқудуқ, Тасқазған, Газли саноат боғламларида олтин қазиб олиш саноати, рангли металлургия, кимё (минерал ўғитларнинг 44 фоизи), газ, қурилиш материаллари (сементнинг 40,3 фоизи) саноати корхоналари республика иқтисодиётида салмоқли ўринга эга. Қишлоқ хўжалигида пахтачилик, қоракўлчилик ва раён ички эҳтиёжларини қондирадиган мева-сабзавотчилик асосий тармоқлар ҳисобланади. Аму – Бухоро машина канали билан суғориш имкониятлари бу раёнда суғорма деҳқончиликни ривожлантириш имкониятларини чеклайди.
2016-йилда минтақа Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ЯИМ ҳажмининг 10,8 фоизини, саноат маҳсулоти ҳажмининг 14,5 фоизини, ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 13,9 фоизини, асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг 17,3 фоизини, қурилиш ишларининг 11,2 фоизини яратди. Шунингдек, минтақага республика ташқи савдо айланмасининг 7,2 фоизи, иқтисодиётда банд бўлганларнинг 9,9 фоизи, чакана савдо айланма ҳажмининг 10,6 фоизи тўғри келди.

Download 63,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish