3. «Ишлаб чиқариш менежменти» фанининг мазмуни.
"Ишлаб чиқариш менежменти" фанининг мазмуни уч асосий бўлимга ажратилган:
1. Бозор иқтисодиёти шароитларида ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишнинг методологик асослари.
2. Ишлаб чиқариш менежментини тадқиқ қилиш.
3. Ишлаб чиқариш менежментини лойихалаштириш.
Биринчи булимда бозор шароитларида ишлаб чиқаришга бошқарув объекти сифатида тавсиф берилади, фаннинг мохияти ва мазмуни, бозор иқтисодиёти шароитларида бошқарув органлари тизими, менежментни ташкии этишни янада такомиллаштиришнинг асосий методлари кўриб чиқилади. Бу бўлимда шунингдек, ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишни лойихалаштириш ва уни такомиллаштиришнинг самарадорлигини бахолашнинг асосий методлари хам берилади.
Икинчи бўлимда иқтисодий тадқиқотлар ва ишловларни ўтказишнинг мохияти билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади. Иқтисодий тадқиқотларнинг назарий қоидалари ёритилади ва бошқарувнинг ташкилий тузилмаларини тахлил қилиш бўйича амалий тавсиялар берилади, бошқарув аппарати xодимларининг ишини ташкил қилиш, бошқарув жараёнларини реклама ва аxборот билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилади, товарларнинг бозорда сотилишини тахлил қилиш, бошқарув қарорларини асослаш, қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш масалаларига этибор берилади.
Учинчи бўлим ишлаб чиқариш менежментини лойихалаштиришга бағишланади. Бу бўлимда бозор иқтисодиёти шароитларида ишлаб чиқариш менежментини ташкил этиш лойихасини ишлаб чиқиш тартиби ва унинг мазмуни, бошқарувни аxборот, реклама ва кадрлар билан таъминлашни лойихалаштириш масалалари ўрганилади.
Бу ерда шунингдек, бошқарув қарорларини асослаш, қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш, товарни бозорга йўналтириш масалалари кўриб чиқилади. Бўлим оxирида ишлаб чиқариш менежментини такомиллаштириш лойихаларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш масалалари кўриб чиқилади.
Бу фанни ўрганиш маърўзалар ва амалий машғулотларда назарий материаллар билан ишлаш, ишлаб чиқариш амалиётини ўташ даврида илмий тадқиқотлар ўтказиш, курс битирув-малакавий ва магистрлик ишлари ёзишни ўз ичига олади.
Фан бўлимларининг бош мақсади - менежментда ўарорлар қабул қилиш ва уларни амалга оширишдаги ўзаро боғлиқлик ва алоқалар билан яxлит бир бутун деб тушунишни таъминлайдиган тарзда жойлаштирилган ва шу тартибда ўқитилади.
Менежментни такомиллаштиришда тизимли-вазиятли ёндашув зарурлиги барча маърўзаларда қайд этилади. Рахбар бошқарув объектига мураккаб ижтимоий-иқтисодий тизим сифатида қараши, ички ва ташқи омилларнинг таъсирини, хар қандай қарор бошқарувнинг барча аспектларига қандайдир таъсир кўрсатишини хисобга олиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |