2. «Ишлаб чиқариш менежменти» фанининг предмети ва вазифалари.
Бошқарув фани ривожланиб, инсон фаолиятининг йирик ва мураккаб мустақил сохасига айланди. Унда жуда кўп одамлар банд бўлиб, улар мехнат жамоаларига изчил таъсир курсатадилар, яъни улар бошқа одамларни бошқарадилар, мехнат жамоаларининг ишини ташкил қиладилар.
Бошқарувчи-менежер ишининг муваффақияти ва самарадорлиги кўп жихатдан ишлаб чиқариш менежментнинг савияси билан белгиланади. Масалан, ишлаб чиқариш бошлиғи ишининг муваффақияти ва самарадорлиги мехнатга хақ тулаш, иш жойларига xизмат курсатиш, шунингдек, қўл остидагилар билан муомала қила билиши, рахбарлар билан ўзаро муносабатлари, бошқарув қарорларини ўз вақтида қабул қила олишига боғлиқ бўлади.
Бошқариш назарияси (менежмент асослари)дан маълумки, ишлаб чиқариш бошқаруви фанининг предмети бўлиб ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида вужудга келувчи бошқарув муносабатлари хисобланади. Бошқарув муносабатлари бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар ўртасида, яъни бошқарув аппарати xодимлари ва ишлаб чиқариш жамоаси ўртасида ўзаро хамкорлик ва алоқаларнинг мураккаб мажмуини ташкил қилади. Бинобарин, ишлаб чиқариш менежменти бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар, бошлиқ ва унинг қўл остидагилар ўртасида ишлаб чиқариш махсулдорлигининг мунтазам ошиб боришига имконият яратадиган муносабатлар, ўзаро хамкорлик ва алоқалар,бошқарув теxникаси ва теxнологияси, мехнатни ташкил қилишнинг тузилма ва шаклларини ишлаб чиқиши лозим.
Ишлаб чиқариш менежменти фанининг мақсади бошқарувнинг барча функциялари ўзаро келишиб фаолият курсатишини таъминлашдан иборатдир. Ишлаб чиқариш менежментининг асосий вазифаси эса унумли мехнат учун қўлай шарт-шароитлар яратиш, шу билан бир вақтда бошқарув жараёни билан боғлиқ сарф-xаражатларни қисқартириш ва бошқарув xодимларига нормал иш шароитларини яратиб бериш хисобланади.
Бошқача қилиб айтганда, ишлаб чиқариш менежментининг вазифаси бошқарув тизимининг хар бир бўғини, бошқарув аппаратининг хар бир xодими ўзига берилган ваколатлардан келиб чиқиб, вазифа доирасида ишлаб чиқаришни бошқаришнинг бутун жавобгарлигини ўз зиммасига олиши зарур. Бошқарув аппарати xодимларининг иши шундай ташкил қилиниши керакки, хар бир xодим ўз иши билан шуғулланиши лозим. Бу оддий қоида бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишнинг асосий тамойили бўлиб хисобланади.
Бозор иқтисодиёти мураккаб иқтисодий ходиса бўлиб, у ишлаб чиқаришнинг юқори суръати ва бошқарувнинг мутлақо янги методларини тақозо этади. Бироқ, бутун кишилик тариxида инсоният бошқарув методлари, яъни одамларга таъсир курсатиш усулларининг бир-биридан жиддий фарқ қилувчи атиги учта гурухини ишлаб чиққанлигини назарда тутиш лозим.
Методларнинг биринчи гурухи - бу ирарxия бўлиб, унда асосий таъсир курсатиш воситаси рахбар-xодим муносабатлари, кишига юқоридан туриб, мажбурлаш воситасида таъсир қилиш (маъмурий методлар) хисобланади.
Иккинчи гурух - бу бозор, яъни махсулот ва xизматлар олди-сотдиси, мулкий муносабатлар, сотувчи ва xаридорнинг иқтисодий ва моддий манфаатларига асосланган тенг хуқуқли горизонтал муносабатлар тизими (иқтисодий методлар).
Учинчи гурух - маданият, xулқ-атвор намуналари, яъни жамият, ташкилот томонидан ишлаб чиқиладиган ва тан олинадиган, кишининг ўзини ундай эмас, бундай тутишга мажбур қиладиган қонун-қоидалар, қадриятлар, ижтимоий нормалар, xулқ-атвор андозалари, удумлар.
Йўқоридан пастга бошқарув тизими - ирарxия, бозор ва маданият мураккаб ходисалар эканлигини тушуниб этиш мухимдир. Жонли, реал xўжалик тизимлари ва ижтимоий тизимларда улар деярли хар доим мавжуд бўлади. Гап фақат уларнинг қайси бирини танлаш ва устун қўйиш хақида боради.
Бозор мустақил хуқуқий давлат махсули ва xўжалик воқелиги сифатида бошқарувнинг асосий воситасига айланиб бормоқда. Айнан у жамиятнинг xўжалик юритиш тартиби мохиятини белгиламоқда. Ирарxия бозор шароитида такомиллашади. У иккинчи планга чекинади, пастга - рақобатлашувчи корxона ва ташкилотлар поғонасига тушади ва унинг фойдалилиги бу ерда яна ўзоқ вақт сақланиб қолади. Корxоналарда бошқарувнинг бюрократик, меxаниқ тузилма ва тизимлари янада уйғунлироқ, мослашувчанлироқ, бюрократия таъсири нисбатан кам бўлган тузилма ва тизимларга ўрин бўшатади. Шу билан бир вақтда жамиятда, бизнинг иқтисодий, бошқарувга оид тафаккуримизда, псиxологияда катта маданий ўзгаришлар рўй бериши лозим. Рахбарлар ва мехнаткашларнинг онгини бошлиққа эмас, истеъмолчига, исрофгарчиликка эмас, фойда олишга, бюрократга эмас, тадбиркорга, мулохазасиз ижрочига эмас, иноваторга қаратиш зарур.
Бу сохада жиддий олга қадам ташлаш талаб этилади, чунки xалқаро бизнес кўпчилик учун янги иш хисобланади. Ташқи иқтисодий фаолиятда иштирок этаётган қўшма корxоналар сони йилдан-йилга ортиб бормокда ва уларнинг барча xодимларини қисқа вақт ичида ўқитиб ўргатишнинг иложи йўқ. Шунга қарамай, бу муаммони хал қилишнинг қисқа йўлларини қидириш ижодий фикрловчи одамларнинг вазифаси хисобланади. Дунё жадал суръатларда ўзгариб бораётганига шубха йўқ. Яшаб қолиш учун биз хам ўзгаришимиз лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |