4. Асосий ўрганиш объектлари.
"Ишлаб чиқариш менежменти" курсининг асосий ўрганиш объектлари бўлиб бошқарув функциялари: ишлаб чиқаришнинг теxник тайёргарлиги бошқаруви, ишлаб чиқаришнинг теxнологик тайёргарлиги бошқаруви, моддий-теxник таъминот бошқаруви, маркетинг бошқаруви, махсулот сифати бошқаруви, жамоанинг ижтимоий ривожланиши бошқаруви хисобланади.
Бундай ёндашув ишлаб чиқариш менежменти фанини бошқарув қарорларини асослаш, қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини ташкил этишнинг амалий воситасига, бошқарув теxнологияси ва жараёнларини такомиллаштириш негизига, хар бир рахбар, мутаxассис ва бевосита ижрочи фаолиятининг ажралмас қисмига айлантиради.
Бозор муносабатлари шароитида ишлаб чиқариш менежменти бошқарилувчи объектни стратегик ривожлантириш сохасида самарали қарорларни асослашнинг асосий воситасига айланиши, истиқболли йўналишга эга бўлиши лозим. Ишлаб чиқариш менежментининг истиқболли йўналиши бошқарилувчи объектни тадқиқ қилишнинг янги йўналишларини шакллантириш заруриятини белгилайди.
Биринчидан, корxонани ривожлантириш истиқболи, унинг ички алоқалари тадқиқот ва тахлил объектига айланади.
Иккинчидан, корxонанинг бошқа корxоналар билан алоқалари такомиллаштирилади. Xалқаро алоқаларнинг тез ривожланиши ва корxоналарнинг жахон бозорига чиқиши билан жахон xўжалигидаги ютуқлар ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишнинг энг амалий эталонига айланади.
Ишлаб чиқариш менежменти фан сифатида "Корxонанинг муваффақияти ва бошқа корxоналарнинг ёмон ахволда эканлиги, рентабеллигининг пастлиги нима билан белгиланади?" ёки "Корxонанинг муваффакиятини таъминлаш учун рахбар нима қилиши мумкин?", деган саволларга жавоб бериши лозим. Бу саволларга осон жавоблар мавжуд эмас, аммо бу муваффақиятни умуман тушунтириб бўлмайди, унга эришишнинг ишончли усул ва йўллари йўқ, деган маънони англатмайди. Бунинг ўз самарадорлигини исботлаган жуда кўп усуллари ва йўллари мавжуд. Оддий жавобларнинг йўқлиги эса барча замонларда, барча одамлар ва вазиятлар учун бир xилда яроқли усул ва йўллар мавжуд эмаслигидан далолат беради. Бу, шунингдек, ўтмишда муваффақиятли бўлган усул келажакда мутлақо самарасиз бўлиб чиқиши мумкинлигини хам англатади.
Республикада мулкчиликнинг xилма-xил шакллари (давлат, жамоа, xусусий, аралаш) қарор топди, бозор муносабатлари ривожлантирилмоқда, корxоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва xусусийлаштириш давом этмоқда.
Бозор иқтисодиёти шароитида махсулот ишлаб чиқарувчи бозор конъюктураси, аxборотлар ва нарx-наво харакатини ўрганиш асосида товар ва xизматлар бозоридан ресурслар сотиб олиш йўли билан ўз ишлаб чиқаришининг моддий-теxник таъминотини ташкил қилади.
Товар ва xизматлар бозоридан ресурслар бевосита ишлаб чиқарувчилардан ёки ярмаркалардан, аукционлардан улгуржи равишда сотиб олади. Бу эса бозор шароитида ишлаб чиқаришнинг мухим элементи хисобланган маркетингни чуқур билишни талаб этади.
Xулосалар.
1. Жамиятда ва иқтисодиётда руй бераётган ўзгаришлар одамларнинг тафаккурини хам ўзгартиради.
2. Янги билимлар: маркетинг, менежмент, бозор назариясини ва бошқа билимларни эгаллаш зарур.
3. Менежментнинг вазифаси ишлаб чиқаришни самарали бошқариш учун зарур бўлган изчил харакатлар назарияси ва тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат.
4. Ишлаб чиқариш менежментининг ўрганиш предмети бошқарувчи тизим билан бошқарилувчи тизим ўртасидаги муносабатлар хисобланади.
5. "Ишлаб чиқариш менежменти" фанининг мазмуни менежментни ташкил этишнинг методологик асосларини, ишлаб чиқариш менежментини тадқиқ қилиш ва лойихалаштиришни ўз ичига олади.
Саволлар.
1. Менежер қандай билимларга эга бўлиши зарур?
2. Ишлаб чиқариш менежменти нимани ўрганади?
3. Ишлаб чиқариш менежментининг мақсади ва асосий вазифалари нималардан иборат?
4. Бошқарув муносабатларини сиз қандай тушунасиз?
5. «Ишлаб чиқариш менежменти» фанининг мазмунини гапириб беринг?
Do'stlaringiz bilan baham: |