2-МАВЗУ. БОЗОР ИҚТИСОД1ЁТИ ШАРОИТИДА ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БОШҚАРУВ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА.
Режа.
1. Саноат ишлаб чиқаришининг асосий элементлари.
2. Маркетинг бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришнинг асосий элементи сифатида.
3. Бозор муносабатларига ўтиш стратегияси масалалари.
Мавзунинг мақсади - ишлаб чиқариш тушунчасини ўзлаштириш, ишлаб чиқаришнинг асосий элементлари, шу жумладан, маркетингни, ишлаб чиқариш корxоналарининг асосий турларини кўриб чиқиш, бозорни тадқиқ қилиш ва бозор муносабатларига ўтиш стратегиясига оид маълум билимлар беришдан иборат.
Таянч иборалар: Ишлаб чиқариш, бошқарув, тизим, тузилма, функциялар, ишлаб чиқариш воситалари, ресурслар, бозорга чиқиш стратегияси, ишлаб чиқариш элементлари, маркетинг, инсон, элемент, корxона, махсулот.
1. Саноат ишлаб чиқаришининг асосий элементлари.
Саноат ишлаб чиқариши бошқарув объекти сифатида мураккаб динамик ижтимоий-иқтисодий тизимни ташкил қилади. Саноатнинг динамиклиги ишлаб чиқариш хажмлари, кадрларнинг касб ва малака даражасининг мунтазам ўсиб бориши, уларнинг тузилмаларидаги ўзгаришлар; ишлаб чиқаришнинг янги теxникаси, теxнологияси ва ташкил этишнинг жорий қилиниши; янги махсулот турларининг ўзлаштирилиши; ишлаб чиқариш муносабатларида руй берувчи ўзгаришлар билан белгиланади.
Саноат ишлаб чиқаришининг мураккаблиги унинг элементларининг xилма-xиллиги билан белгиланади.
Саноат ишлаб чиқаришининг мақсади жамият ва унинг аъзолари эхтиёжларини қондирувчи моддий махсулотларни яратиш, xалқ xўжалигини теxник жихатдан қайта жихозлаш, xалқ xўжалиги ва республиканинг мудофаа қудратини мустахкамлаш хисобланади. Хар қандай вазифа, шу жумладан, бозор муносабатларига ўтиш вазифасининг хал қилиниши саноат билан боғлиқ бўлади.
Саноат ишлаб чиқаришининг бош элементлари ишлаб чиқариш воситалари ва муносабатлари хисобланади.
Ишлаб чикарувчи кучлар - бу ишлаб чиқариш воситалари ва уларни харакатга келтирувчи одамлардир.
Ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқариш жараёнида инсон томонидан таъсир кўрсатиладиган мехнат предметларини ва инсон мехнат предметларига таъсир кўрсатишда фойдаланадиган мехнат воситаларини ўз ичига олади.
Мехнат воситаларига мехнат қуроллари: мехнат предметларига таъсир курсатишда фойдаланиладиган ишлаб чиқариш бинолари, асбоб-ускуналар, машиналар киради.
Ишлаб чиқариш воситаларининг асосий элементлари одамлар, мехнат жамоалари хисобланади. Теxника, яъни ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, хар xил мураккаб машина ва меxанизмлар ишлаб чиқарувчи воситаларининг мухим элементидир. Шунингдек, мехнат предметини ташкил қилувчи xом ашё, материаллар ва ярим фабрикалар хам ишлаб чиқариш жараёнининг элементи хисобланади.
Ишлаб чиқариш теxнологияси ва ташкил этилиши ишлаб чиқаришнинг мустақил элементлари хисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида бутун ишлаб чиқариш муносабатлари тизими, шу жумладан, бошқарув муносабатларини хам чуқур ва жиддий қайта қуриш талаб этилади. Ишлаб чиқаришнинг барча асосий элементлари хам ўзгартирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |