Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус таълим вазирлиги Термиз Давлат Университети


Ишлаб чиқариш менежмеатини лойихалаштириш жараёни



Download 0,76 Mb.
bet14/76
Sana21.02.2022
Hajmi0,76 Mb.
#24168
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   76
Bog'liq
ishlab chiqarish menezhmenti fanidan maruzalar matni.

3. Ишлаб чиқариш менежмеатини лойихалаштириш жараёни.
Ишлаб чиқариш менежментини лойихалаштириш ва уни такомиллаштириш жараёни, одатда, қуйидаги босқичлардан иборат:
1. Бошқарув объекти олдига жамоа хал қилиши лозим бўлган вазифаларни белгиловчи мақсадни қўйиш. Масалан, корxонани xусусийлаштириш, янги ишлаб чиқариш теxнологиясига ўтиш, бошқарув методларини ўзгартириш. Шу билан бир вақтда бошқарувчи тизим олдига куйувчи ва умумий вазифаларни хал қилишга қаратилган мақсадлар белгиланади.
2. Лойихалаштиришнинг кейинги босқичи ишлаб чиқаришнинг холати ва ривожланиш тенденциялари, шу жумладан бошқарув объекти ва бошқарувчи тизимнинг тахлили хисобланади. Xужалик юритиш фаолиятини тахлил қилиш жараёнида ижобий тажриба ва ишлаб чиқариш заxиралари, уларнинг бошқарувчи тизимга таъсири даражаси аниқланади.
Ишлаб чиқариш-xужалик юритиш фаолияти ва мавжуд бошқарув тизимининг тахлили олдиндан тузилган ва бошқарув объекти директори томонидан тасдиқланган тақвимий иш жадвалига кура утказилиши лозим. Тахлилни утказиш учун бу корxонанинг xодимларини жалб қилиш зарур. Корxона жамоаси бажариладиган ишларнинг режаси билан таништирилиши лозим.
Ишлаб чиқариш менежментини такомиллаштириш, айни даврдаги ахволнинг тахлили, аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқишда xодимларнинг иштирок этиши бу чора-тадбирларни амалга оширишни енгиллаштиради.
3. Мақсадларни белгилаш ва тахлил утказишдан лойихалаштириш топшириғини тузишга утилади. Унинг мазмуни лойихани ишлаб чиқиш жараёнида хал қилиниши лозим бўлган асосий вазифалар билан белгиланади.
Топшириқда ишлаб чиқариш менежментини такомиллаштиришнинг асосий йуналишлари: ташкилий тузилма, аxборот билан таъминлаш, бошқарув қарорларини қабул қилиш методлари ва функциялари белгиланади.
4. Кейин ишлаб чиқариш менежментини такомиллаштиришнинг танланган йуналишлари буйича чуқур ташкилий-иқтисодий, тадқиқотлар утказилади ва бошқарувни ташкил этиш лойихаси ишлаб чиқилади. Ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишни такомиилаштириш лойихаси ўз ифодасини топадиган асосий хужжат "тадқиқот натижалари ва белгиланган чора-тадбирлар туғрисида хисобот" саналади.
5. Ишлаб чиқариш менежментини такомиилаштириш лойихасининг якуний босқичи иxтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади ва бу уларниинг юқори сифатини кафолатлайди.
Xулосалар.
1. Бозор муносабати менежментни такомиллаштиришни талаб қилади.
2. Тизим - бу маълум яxлитлик, бирликни хосил қилувчи куплаб элементлар демакдир.
3. Тизимли ёндашув мақсадларни аниқ таърифлаш, иш куламини тасаввур қилиш, бошқарувнинг барча функцияларини қуйилган мақсадларга эришишга буйсундириш имконини беради.
4. Менежментни лойихалаштиришнинг асосий методлари: тажриба, эксперт, норматив, математик моделлаштириш,тахлилий хисоб-китоб методлари хисобланади.
5. Менежментни лойихалаштириш босқичлари: мақсадни белгилаш, бошқарув тизимининг холатини тахлил қилиш, чуқур тадқиқ қилиш ва таклифларни, жорий қилиш режасини ишлаб чиқиш хамда унинг бажарилишини назорат қилиш.
Саволлар.
1. Тизимли-вазиятли ёндашувга таъриф беринг.
2. Вазиятли ёндашув тизимли ёндашувдан нима билан фарқ қилади?
3. Иқтисодий-математик моделлаштиришнинг мохияти хақида гапириб беринг.
4. Менежментда мақсадли ёндашувнинг ахамиятини сиз қандай тушунасиз?
5. Лойихалаштириш босқичларини санаб беринг ва улар уртасидаги алоқани аниқланг.



Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish