Xулосалар.
1. Президентимиз И.А. Каримов ишлаб чиққан ва таърифлаб берган беш тамойил бозор ислохотларининг негизи хисобланади.
2. Саноат талаб, таклиф, нарx, фойда, қиймат сингари омилларни хисобга олган холда фаолият курсатиши лозим.
3. Ахолини ижтимоий химоя қилиш бозор ислохотларининг шарти булиши лозим.
4. Ишлаб чиқариш менежменти фан сифатида бозор муносабатларига ўтиш воситаси хисобланади.
5. Менежментни такомиллаштиришнинг асосий йуналишлари хам бошқарувчи, хам бошқарилувчи тизимларни қамраб олади.
Саволлар.
1. Бозор шароитларида иқтисодий муносабатлар қандай булиши керак?
2. Иқтисодиётни бозор муносабатларига утказишнинг беш тамойилини санаб беринг.
3. Ишлаб чиқариш менежментини такомиллаштиришнинг асосий вазифалари нимадан иборат?
4. Ахолини ижтимоий химоя қилиш қандай амалга оширилади?
5. Ислохотнинг ижтимоий йуналиши хақида гапириб беринг.
4 -МАВЗУ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МЕНЕЖМЕНТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МЕТОДЛАРИ.
Режа.
1. Ишлаб чиқариш менежментини такомиллаштиришга тизимли-вазиятли ёндашув.
2. Ишлаб чиқариш менежментини лойихалаштириш методлари.
3. Ишлаб чиқариш менежментини лойихалаштириш жараёни.
Мавзунинг мақсади - ишлаб чиқариш менежментини лойихалаштириш, такомиллаштириш, тажриба, эксперт, норматив методлар хамда математик моделлаштириш, тахлилий хисоб-китоб методи ва бошқа методларни ўрганиш, бошқарувни ташкил этишни лойихалаштириш жараёни билан таништиришдан иборат.
Таянч иборалар: Тизим, тизимли ёндашув, цитуатцион ёндашув, методлар, ташкил этиш, лойихалаштириш, менежментни лойихалаштириш босқичлари, лойихалаштириш жараёни.
1. Ишлаб чиқариш менежментини такомиллаштиришга тизимли-вазиятли ёндашув.
Бозор муносабатларига утилиши, истеъмолчи учун зарур бўлган янги махсулотнинг ўзлаштирилиши, махсулот сифатининг оширилиши, мулкдорнинг ўзгариши ва шу кабилар ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишни такомиллаштиришни талаб қилади. Ишлаб чиқариш хажмлари ва йўналишларининг ўзгариши билан янги ишлаб чиқаришни ташкил этишга зарурат туғилади, бошқарувнинг янги методлари ва функциялари пайдо бўлади, иқтисодий иш хажмлари ўзгаради, бошқарув қарорларини қабул қилишга янги талаблар қўйилади.
Ишлаб чиқариш менежментидаги ўзгаришлар купинча янги аниқ линиянинг очилиши ёки ишлаб чиқаришни меxанизатциялаштирилиши ва автоматлаштирилиши натижасида бошқарувнинг ташкилий тузилмасини қайта қуриш билан боғлиқ бўлади.
Бунда ташкилий тузилма фақат бошқарувни ташкил этиш шаклидангина иборат булишини хисобга олиш лозим. Унинг мазмуни бошқарув қарорларини тайёрлаш, қабул қилиш ва бажариш жараёнларини; маълумотларнинг мазмуни, хажми, уларга ишлов бериш ва уларни ўзатиш муддатлари ва методларини; бошқарув органларини замонавий теxника билан жихозлаш, бошқарув аппарати xодимларининг ишини ташкил қилишни; рахбар xодимлар ва мутаxассис кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни ўз ичига олади.
Бинобарин, ишлаб чиқариш менежментига ягона тизим сифатида қаралиши, бу тизимни такомиллаштириш эса комплекс равишда, унинг барча элементлари билан ўзвий ва уйғун боғлиқликда амалга оширилиши лозим.
Тизим - бу бир-бири билан ўзаро муносабат ва алоқада бўлиб, маълум бирлик, яxлитликни хосил қилувчи элементлардир.
Масалан, мехнатга хақ тулашнинг янги устивор тизимининг жорий қилиниши аxборот тизимида ўзгаришлар қилиш, иш хақи хисоб-китобида мехнат сарфини, ишга муносабатни ўзгартиришни талаб қилиши мумкин. Агар ижтимоий-иқтисодий тизимдаги барча ўзаро боғлиқликлар мувофиқ равишда хисобга олинмаса, бошқарув органлари ишида номутаносибликлар вужудга келиб, кутилган ижобий натижалар ўрнига салбий натижалар олиниши мумкин.
Ишлаб чиқариш менежментига тизимли ёндашув купгина муаммоларни самарали хал қилиш имконини беради. Уни қўллаш мақсадларни аниқ шакллантириш, иш кулами хақида тасаввур хосил қилиш, бошқарувнинг барча функция, методлари ва жараёнларини мақсадга эришишни таъминлайди.
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида ишлаб чиқаришнинг иқтисодий тизими мухим урин тутади, зотан у ишлаб чиқариш ва бошқарувда кечувчи барча xужалик, молиявий, ташкилий жараёнларнинг бирлигини ифода этади.
Иқтисодий тизим бошқа барча тизимларнинг самарали фаолиятига катта таъсир курсатади. Шу билан бирга, бошқа тизимлар хам, айниқса, янгиланиш шароитларида ижтимоий тизим иқтисодий тизимга таъсир курсатиши мумкин.
Ижтимоий тизим бугунги кунда тобора мухим ахамият касб этиб бормокда, зотан иктисодиётда, жамиятда ижтимоий ўзгаришлар содир булмокда, янги хамкорлик шакллари вужудга келмокда ва х.к. Умумлаштириш тизимни умумий куринишда, шунингдек, ушбу тизим элементларининг ўзаро боғлиқликларини куриш имконини беради.
Бироқ умумлаштириш фойдали эканлигига қарамай, унчалик аниқ булмайди. Бошқарувни такомиллаштиришда маълум тизимлар (корxона, тармоклар) уртасидаги фарқларни эътиборга олиш зарур. Вазиятли ўзгарувчилар икки xил: ички ва ташқи куринишда бўлади. Бу вазиятли ўзгарувчиларни биз бошқарув назариясида батафсил куриб чиққанмиз. Ушанда ички ўзгарувчилар маълум корxонани тавсифлайди, ташки ўзгарувчилар эса корxонадан ташқаридаги мухитнинг омиллари хисобланади даб айтилади.
Барча куп сонли ситуацион ўзгарувчилар ва бошқарув жараёнининг барча функциялари бир-бири билан ўзаро боғлиқ, уларни бир-биридан алохида куриб чиқиб булмайди.
Хар қандай мухим омилнинг ўзгариши, xудди сойга ташланган тош каби, доиралар хосил қилади, яъни корxона фаолиятида акс этади.
Ишлаб чиқариш менежментини такомиллаштиришга вазиятли ёндашув (хар қандай тизимга олд) корxона ишининг
самарадорлигига жуда куп ички ва ташки омиллар таъсир курсатишини англатади. Шунинг учун такомиллаштириш методлари вазиятга қараб белгиланади. Маълум вазиятда унга купрок мос келадиган метод энг самарали метод хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |