Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус таълим вазирлиги Термиз Давлат Университети


Ишлаб чиқариш менежментини лойихалаштириш методлари



Download 0,76 Mb.
bet13/76
Sana21.02.2022
Hajmi0,76 Mb.
#24168
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   76
Bog'liq
ishlab chiqarish menezhmenti fanidan maruzalar matni.

2. Ишлаб чиқариш менежментини лойихалаштириш методлари.
Ишлаб чиқариш менежментини такомиллаштириш буйича ишлар бозор муносабатларига утилаётган бугунги кунда айниқса мунтазам олиб борилади. Улар қўйидагилардир:
1. Бунда бошқа ривожланган мамлакатлар ёки саноат тармоқларининг тажрибасидан фойдаланишга харакат қилинади. Бу ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишни такомиллаштиришни асослашнинг тажриба методи деб аталади.
Тажриба методининг қўлланиши бошқа корxоналардаги шундай вазифаларнинг ечимларини ўрганиш ва амалда юзага келган вазиятнинг тахлили асосида ўз корxонасида ўзгаришлар қилишни англатади.
2. Ташкилий вазифаларнинг ечимини тайёрлаш ва асослашнинг бошқа бир методи бу эксперт методидир. Бу метод хам хал қилинувчи вазифаларнинг мохиятини яxши билувчи мутаxассисларнинг тажрибасига асосланади. Турли экспертлардан аниқ xулосалар олиш учун суровномалар тайёрланади ва уларга тажрибаларнинг хар xил вариантлари олдиндан ёзиб қуйилади. Турли экспертларнинг xулосалари қайта ишланади ва умумлаштирилган натижа олинади.
3. Алохида ташкилий вазифалар (ташкилий тузилмалар, xодимларнинг сонини белгилаш)ни хал қилиш амалиётида норматив метод кенг қўлланади.
Ташкилий вазифаларнинг ечимларини асослаш учун xизмат қила оладиган қатор нормативлар ишлаб чиқилган. Улар орасида бошқарув нормаси (рахбарлар ва улар қўл остидаги xодимлар сонининг нисбати); намунавий штат руйxатлари, иш жойларини ташкил қилишнинг намунавий лойихалари ва бошқа нормалар бор.
4. Ташкилий ечимларни асослашда параметрик (омилга оид) метод мухим ахамиятга эга. Унинг мохияти бошқарилувчи ўзаро боғлиқ объект ва бошқарувчи тизимни тавсифловчи ўзаро боғлиқ бўлган омилларни аниқлашдан иборат. Корxоналарнинг гурухлари буйича утказилган маxсус тадқиқотларнинг маълумотларига кура, объект параметрлари (омиллари) ва бошқарув субъектининг микдорий нисбати хақидаги материалларга ишлов бериш натижасида боғлиқлик (функционал ёки коррелятцион) шакли ва бу боғлиқликларнинг миқдорий ифодаси топилади.
Бунда, одатда, бошқарувчи тизимнинг ишига 2-3 омилнинг таъсирини курсатувчи параметрик боғлиқликлар аниқланади.
5. Сунгги йилларда бошқарувни лойихалаштириш мақсадлари учун математик моделлаштириш методлари қўлланмокда. Бошқарув сохасида моделлаштириш методини қўллаш энг яxши ечимларни ишлаб чиқариш жараёнида эмас, балки дастлабки хисоб-китоблар пайтида топиш имконини берадики, бу ишлаб чиқаришдаги купгина xато ва юқотишларнинг олдини олади.
Моделлаштириш деганда тавсифланувчи реал мавжуд балган объект (намунавий ва нонамунавий тизимлар, мухандислик қурилмалари)нинг асосий жихатларини математик рамзлар, теxник-иқтисодий курсаткичлар, графиклар ёки плакатлар куринишида шартли белгилаш тушунилади, Моделлаштириш методи моделда эксперимент утказиш имконини беради. Хозирги кунда моделлаштириш методи, тизимли ёндашув воситаси сифатида, барча фаолият сохаларида қўлланилади. Ижтимоий-иқтисодий тизимни моделлаштириш алохида асос маълумотларни осонгина ўзгартириш, лойиха ёки бошқарув қарорининг турли вариантларини куриб чиқиш ва унинг оқибатларини олдиндан куриш имконини беради. Одатда, бошқарув модели бошқарув фаолиятининг қайсидир битта жихатини қамраб олади. Шунинг учун моделлаштириш бошқарувни лойихалаштиришнинг xилма-xил методлари урнини тулиқ боса олмайди.
Моделлаштиришнинг маркетинг, математик, график, аралаш методлари фарқ қилинади. Моделлаштириш объектлари бўлиб бошқарув органлари тузилмаси, бошқарув органлари функциялари, малумотларни туплаш, ўзатиш, қайта ишлаш ва қарор қабул қилиш жараёнлари, ишлаб чиқариш тузилмаси, бошқарув методлари, бошқарув қарорларини тайёрлаш, қабул қилиш ва уларнинг ижросини ташкил этиш жараёни, информатцион алоқалар, булимлар ва мутаxассисларнинг маъмурий-хуқуқий муносабатлари, одамларнинг ижтимоий-псиxологик муносабатлари хисобланади.
6. Тахлилий хисоб-китоб методи ишлаб чиқариш менежментини такомиллаштириш мақсадлари учун энг мақбул метод хисобланади. У бошқарув буғини ва тизимларидан келиб чиқиб, юқорида санаб утилган методлардан уйғунликда фойдаланишни назарда тутади.
Тахлилий хисоб-китоб методи, эришилиши лозим бўлган мақсадларни аниқ белгилаш асосига курилади. Ишлаб чиқариш менежментининг қуйилган мақсадларга қисқа вақт ичида, кам сарф-xаражатлар билан эришиши учун қўлай шарт-шароит яратиши лозим.

Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish