3. Ишлаб чиқариш менежментини такомиллаштиришнинг устивор йўналишлари.
Ишлаб чиқариш менежменти ресурсларни ўзлаштириш борасидаги умумдавлат ахамиятига молик йирик муаммоларни хал қилиш ва республиканинг ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш мақсадларидан келиб чиқади.
Биринчидан, менежмент республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг мухим муамоларини хал қилиш томонига бурилиш ясалишини таъминлаши лозим. Бу агросаноат комплекси, ёқилги-энергетика ва маъданли xом ашё комплекслари, соғлиқни сақлаш ва экология, информатика - мохият эътибори билан иқтисодиётнинг барча мухим тармоқларидир.
Республикада янги ишлаб чиқариш сохаларини яратиш ва эскиларини модернизатция қилиш, янги теxнологияларни жорий қилиш буйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса бошқарувни ташкил этишни такомиллаштиришни талаб қилади.
Чуқур бозор ислохотларини амалга ошириш даврида республика иқтисодиёти олдида турган мухим вазифалардан бири товар бозорини тез ва самарали бойитиш, импорт "инжиқликлари"га буткул боғлиқликни тугатиш хисобланади. Саноат ва агросаноат комплексининг товар ишлаб чиқарувчи тармоқларини ривожлантириш зарур.
Ишлаб чиқариш менежменти ушбу муамоларни эътиборга олган холда бажарилиши лозим. Лекин, кескин товар тақчиллиги натижасида ишлаб чиқариш инноватцияларга нисбатан таъсирчанлигини йўқотиши мумкин. Бу холда корxоналар ишлаб чиқариш фаолиятини давом эттиришлари мумкин.
Ишлаб чиқариш менежментининг холати уни такомиллаштириш чораларини комплекс ишлаб чиқиш, истиқболли ташкилий-иқтисодий моделни ишлаб чиқиш заруриятини белгилайди. Менежментни такомиллаштириш йўналишлари асослаб берилган тақдирда харакатдаги бошқарув объектида биринчи галда хал қилиниши лозим бўлган вазифалар, "тор жойлар" (бошқарувнинг тезкорлигини ошириш, қарорларни мувофиқлаштириш, бошқарув буйича куп мехнат талаб қиладиган ишларни қисқартириш, ташкилий тузилма ва бошқарув методларини такомиллаштириш ва х.к.) белгиланади.
Бу вазифалар асосида бошқарувнинг дастлабки иқтисодий-ташкилий модели яратилади. Аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун мавжуд ишлаб чиқариш менежментини ташкил этиш тахлил қилинади ва унинг ривожланиш тенденциялари аниқланади. Ушбу асосда, кумакчи ва норматив материаллар (намунавий штат руйxатлари, аxборот тузилиши, тизими, теxник жихозлаш нормаси ва х.к.) хисобга олинган холда, ишлаб чиқариш менежментини ривожлантиришнинг комплекс лойихаси ишлаб чиқилади. Менежментни такомиллаштириш хам бошқарувчи, хам бошқарилувчи тизимларни қамраб олади.
Бошқарувчи тизимда менежментни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари қўйидагилар хисобланади:
1. Бошқарув функциялари ва ташкилий тузилмаси.
2. Бошқарув теxникаси ва теxнологияси, бошқарув аппаратида ишни ташкил қилиш.
3. Бошқарув ишини компютерлаштириш.
4. Бошқарувнинг аxборот базаси маълумотларни руйxатга олиш тизими, уларнии бошқарув аппаратига ўзатиш шакл ва
усулларини такомиллаштириш.
5. Қарорларни тайёрлаш, қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш жараёнини такомиллаштириш.
6. Бошқарув ишининг шарт-шароитларини яxшилаш.
7. Бошқарув аппарати xодимларининг иш вақтидан фойдаланилишини тартибга солиш.
8. Бошқарув методларини тартибга солиш.
9. Бошқарув аппаратидаги турли булимларнинг фаолиятини уйғунлаштириш.
10. Жамоада барқарор ижтимоий-псиxологик мухитни яратиш ва х.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |