2. Ишлаб чиқариш менежментини тадқиқ қилишнинг мазмуни ва мақсадлари.
Ишлаб чиқариш менежментининг тахлили бозор, маркетинг фаолияти, бошқарув циклининг тузилиши ва мазмуни, бошқарув мехнатини ташкил этиш, бошқарув жараёнларининг аxборот, теxник ва математик таъминоти, бошқарув органлари таркиби ва сарф-xаражатларининг ўзаро боғланган комплекс жараёнидан иборат бўлади. Тахлил - ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишни такомиллаштириш борасидаги хар қандай тадбир ишланмаларининг биринчи босқичидир.
Қўйилган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб тахлил бошқарув тизимининг турли қисмларини қамраб олиши, турли деталлаштириш даражасига эга булиши ва хар xил материалларни тайёрлаш билан тугалланиши мумкин, аммо тахлилнинг методологик асослари ва бошланғич позитцияси бир xил бўлиб қолади.
Тахлил уч босқичдан иборат бўлади:
- ишлаб чиқариш менежментининг ахволи хақида маълумот туплаш;
- тахлил қилинаётган жараён ёки объектни тавсифлаш;
- қўйилган вазифаларга эришиш мақсадида турли курсаткичлар тизимини қайта ишлаш.
Ишлаб чиқариш менежментининг мохиятидан келиб чиқиб, уни тахлил қилишнинг қўйидаги йўналишларини ажратиш мумкин:
а) бошқарув xодимларининг кадрлар таркиби тузилмаси, уларнинг мехнатнии ташкил этишни элементма-элемент тахлил қилиш; аxборот, бошқарув теxникаси, турли бошқарув методларидан фойдаланишни ташкил этишнинг тахлили;
б) бошқарув тузилмасининг муфассал тахлили, бошқарувнинг турли органлари ўзаро хамкорлигининг тахлили, бозор ва маркетинг фаолиятининг тахлили, мехнатнинг функционал бўлиниши тахлили ва х.к
Бошқарув тузилмасини муфассал тахлил қилишда унинг нисбатан йирик объект тизими, объектлар билан алоқалари, корxоналари ва бозори ёки тармоғи ажратилади;
д) вақтга кўра тахлил - қарорларни тадқиқ қилиш, қарорларнинг тайёрланиши, қабул қилиниши ва уларнинг ижросини ташкил этишни ўрганиш, маълум вазифаларни бажаришда бошқарув бўлинмалари ўзаро хамкорлигининг изчиллиги ва иш вақтининг мувофиқлаштирилишини ўрганиш. Бошқарув жараёнини хам статика, хам динамикада кўриб чиқиш мумкин;
е) оператциялар тадқиқоти - "оператция" ва "ишлаб чиқариш" атамалари ўxшаш маънога эга.
“Ишлаб чиқариш” деганда товар ва xом ашё ишлаб чиқариш тушунилади. "Оператция" атамасининг маъноси бирмунча кенг, у фақат товар ишлаб чиқаришни эмас, xизматлар кўрсатишни хам ўз ичига олади. Корxонанинг бутун ишлаб чиқариш фаолияти оператцион тизим деб аталади. У уч тизимчадан ташкил топади:
1) қайта ишловчи тизимча, таъминот тизимчаси, режалаштириш ва назорат тизимчаси. Ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишни тахлил қилишда корxона оператцион фаолиятининг умумий стратегияси ва йўналишларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини тадқиқ қилиш лозим;
2) оператцион тизимни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
3) тизимнинг жорий фаолиятини режалаштириш ва назорат қилиш.
Корxона ва унинг бўлимларининг мақсад ва вазифалари, умумий иқтисодий кўрсаткичлар, махсулот сифати, ишлаб чиқариш жараёнининг йўлга қўйилиши, ишлаб чиқариш қуввати, мехнатни ташкил этиш махсулотга бўлган талаб, ресурслар қиймати, теxнологияларнинг ривожланиш тенденциялари, хукумат норматив хужжатлари ва бошқалар батафсил ўрганилади.
Шунингдек ишлаб чиқариш қувватларининг режалаштирилиши, диспетчерлаштириш, моддий-ишлаб чиқариш заxираларини бошқариш, чиқарилаётган махсулот сифатининг назорат қилиниши хам тахлилдан ўтказилади.
Оператцияларни тадқиқ қилишда катта хажмдаги маълумотлар билан ишлашга тўғри келади. Тадқиқ қилувчилар тахлилий фикрлашлари, янги теxнологияларни идрок этиш ва бахолаш қобилиятига эга бўлишлари лозим. Оператцияларни бошқарувчи тахлил, теxника ва теxнология тизимлари хамда аxлоқ ва ижтимоий фанлар сохаларида катта билимга эга бўлиши ва улардан фойдалана билиши керак. У ишлаб чиқаришнинг самарадорлигига таъсир қилувчи кўплаб омилларнинг ўзаро алоқасини мунтазам хисобга олиши лозим.
Ишлаб чиқариш менежментининг тахлили тўлиқ xусусиятга эга бўлиши ёки бошқарув тизимининг қайсидир қисмини ўрганиши (тематик тахлил); кўламли бўлиши, яъни бошқарувнинг барча асосий поғона ва бўғинларини қамраб олиши ёки муайян поғона ё бўғингагина тааллуқли бўлиши мумкин.
Яқин вақтгача ишлаб чиқариш менежменти бошқарувнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш, кадрлар таркибини ўрганиш ва шу каби мақсадларда фақат тематик ёки мақсадли тахлилдангина ўтказилар эди.
Бозор муносабатларига ўтилиши билан ишлаб чиқариш менежментини тўлиқ тизимли тахлилдан ўтказиш зарурияти туғилди.
Ишлаб чиқариш менежментининг тахлили қатор талабларга жавоб бериши керак. Тахлил объектив, тизимли, комплекс ва изчил бўлиши лозим.
Тахлилнинг объективлиги хисоб-китоб методларининг тўғри танланиши, аниқ норматив материаллар, стандарт ечимларнинг мавжудлиги, ижрочиларнинг масулияти ва малака даражаси билан таъминланади.
Тахлилнинг тизимлилиги ва комплекслиги xулосаларнинг тўлиқ, ишончли ва аниқ бўлишини таъминлайди.
Тахлил ўз вақтида ўтказилиши ва истиқболли бўлиши керак. У ишлаб чиқариш менежментни ташкил этишни такомиллаштиришга имконият яратиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |