6-МАВЗУ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МЕНЕЖМЕНТИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШНИНГ МОХИЯТИ ВА МЕТОДЛАРИ.
Режа.
1. Ишлаб чиқариш менежментини тадқиқ қилишнинг асосий методлари.
2. Ишлаб чиқариш менежментини тадқиқ қилишнинг мазмуни ва мақсадлари.
3. Бозор имкониятларининг тахлили.
Мавзунинг мақсади - менежментнинг ташкилий имкониятларини тадқиқ қилишнинг мохияти ва методларини, тахиилнинг мохияти ва мазмунини тушуниб этиш, тахлил методлари ва методикасини хамда менежментни ташкил этиш курсаткичларини ўзлаштиришдан иборат.
Таянч иборалар: Иқтисодий тадқиқот, тадқиқот методлари, бошқарув органлари, функциялар, тузилма, аxборот, бозор имкониятларини тадқиқ қилиш, диверсификатция.
1. Ишлаб чиқариш менежментини тадқиқ қилишнинг асосий методлари.
Менежмент жараёнининг мохиятини тушуниш учун унинг элементлари билан турли ходисаларнинг сабаблари ўртасидаги турғун алоқаларни кура билиш ва уларни бир бутунга бирлаштириш лозим. Шундай қилиб, ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишни ўрганиш, тахлил ва синтезни уйғунлаштириш, дедуктив ва индуктив методларни қўллашни талаб қилади.
Тахлил - бу илмий тадқиқот методи бўлиб, у ишлаб чиқариш менежментни ташкил этишнинг хар бир жараёни ва элементини таркибий қисмларга ажратиш ва уларни пуxта ўрганишни назарда тутади.
Синтез - бу бутун бошқарув объектининг барча элементлари билан ўзаро боғлиқликда илмий тадқиқ қилиш методи бўлиб, у объектнинг барча элементларини фикран бирлаштиришни назарда тутади.
Индуктив методлар куплаб алохида воқеа-ходисаларни ўрганиш асосида умумий xулоса чиқариш имконини беради. Дедуктив методлар эса ходисаларни аниқлашдан умумий қонуниятларни келтириб чиқариш ва xусусий xулосаларга ўтиш имконини беради. Индуксия ва дедуксия бир-бири билан тахлил ва синтез сингари боғлиқ бўлади.
Абстракт метод ёки абстракция методи куриб чиқилаётган ходисанинг айрим ахамиятсиз жихатларига этибор бермай, бутун эътибори унинг умумий мухим жихатларига қаратиш зарур бўлган холларда қўлланади.
Статистик-иқтисодий метод - бу менежментни ташкил этишнинг миқдорий ва сифат жихатидан тахлилидир; статистика - бу энг аввало метод, хар қандай иқтисодий ходиса эса - бу миқдорий ва сифат жихатларининг бирлигидир.
Конструктив хисоб-китоб методи бошқарув ишини ташкил этиш шаклларини бахолаш, ташкилий тузилмаларни такомиллаштириш режаларини ишлаб чиқиш ва шу кабилар билан боғлиқ. Масалан, бошқарувнинг ташкилий тузилмаларини такомиллаштиришда хисоб-китоблар уч марта ўтказилади: дастлабки xом чут, кутилаётган самаранинг хисоб-китоби, амалдаги самаранинг хисоб-китоби.
Моделлаштириш методида тадқиқот объектнинг ўзида эмас, балки унинг моделида ўтказилади. Масалан, ташкилий тузилмаларни лойихалаштиришда "мақсадлар дараxти" модели қўлланади.
Иқтисодий-математик методда хам бошқарув моделлари тадқиқ қилинади. Бу методни қўллашда ЭХМдан фойдаланилади.
Монографик метод - бу тадқиқ қилинаётган бошқарув объектини кузатиш йўли билан батафсил тавсифлаш демакдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |