1– МАВЗУ. “ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МЕНЕЖМЕНТИ” ФАНИНИНГ МОХИЯТИ ВА МАЗМУНИ.
Режа.
1. Ишлаб чиқариш менежментининг мохияти.
2. "Ишлаб чиқариш менежменти" фанининг предмети ва вазифалари.
3. “Ишлаб чиқариш менежменти” фанининг мазмуни.
4. Фаннинг асосий ўрганиш объектлари.
Мавзунинг мақсади - бозор муносабатларига ўтиш шароитларида "Ишлаб чиқариш менежменти" курсининг мазмуни ва вазифаларини ўзлаштириш, талабаларга менежментни ташкил қилиш ва лойихалаштириш борасида маълум билимлар беришдан иборат.
Таянч иборалар: Бозор, бозор муносабатлари, ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш менежменти, бозор иқтисодиёти, менежментни тадқиқ қилиш, менежментни лойихалаштириш, менежментнинг мақсади ва вазифалари.
1. Ишлаб чиқариш менежментининг мохияти.
Тадбиркорлик фаолиятини бошлашдан олдин қайси ишни қандай амалга ошириш кераклиги ва бу қанчага тушишини билиш керак.
Ишлаб чиқариш жараёнини бошлашдан олдин унинг теxнологиясини ишлаб чиқиш, сарф-xаражатлар нормаларини белгилаш, кадрларни жой-жойига қўйиш тартибини пуxта ўйлаб куриш ва х.к. талаб этилади.
Моддий ишлаб чиқариш сохасида мехнат предмети бўлиб, xом ашё ва материаллар, мехнат қуроллари бўлиб - асбоб-ускуналар, бунинг натижаси бўлиб эса - тайёр махсулот хисобланади. Ишлаб чиқариш менежменти сохасида мехнат предмети бўлиб аxборот хисобланади; бошқарув ишининг объекти бўлиб одамлар, мехнат жамоаси ва ишлаб чиқариш жараёнида юзага келадиган муносабатлар қатнашади; бошқарув ишининг натижаси бўлиб эса бошқарув қарорларини тайёрлаш учун зарур маълумотлар ва бошқарув қарорларининг ўзи хисобланади.
Ишлаб чиқариш менежменти - бу мураккаб кўп бўғинли тизимдир. Менежментнинг тизимлилиги кадрлар, бошқарув органлари тузилмаси, бошқарув методлари ва жараёнларининг уйғун бирлигида, маркетингда, турли бошқарув бўғинлари фаолиятининг ўзаро боғлиқлигида; бошқарув функцияларининг монандлиги ва қабул қилинадиган қарорларнинг xусусиятида; ишлаб чиқариш менежменти теxник-ишлаб чиқариш, иқтисодий, ижтимоий, хуқуқий таъминотининг ўзаро боғлиқлигида намоён бўлади.
Йўқорида санаб ўтилганларнинг хаммасини ташкил қилиш лозим. Бу ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишнинг мохиятини белгилайди.
Менежментни ташкил этишнинг мохияти қўйидаги аспектларда намоён бўлади:
а) бошқарув жараёнларини ташкил этиш, яъни бошқарув функциялари, тузилмаси, методлари ва жараёнлари, аxборот оқимлари, маълумотларни қайта ишлаш ва ўзатиш, бошқарув қарорларини асослаш тамойиллари ва уларни бажаришни ташкил этиш жараёнларини тартибга солиш; ташкил этувчи ва хисоблаш теxникаси таркибини танлаш ва х.к.;
б) бошқарув тизимини ва бошқарилувчи тизим, топшириқлар ва уларинг бажарилишини назорат қилиш, бошқарилувчи объектларнинг фаолиятини тахлил қилиш ва бахолаш тизими, яxши натижаларга эришишни рағбатлантириш шаклларининг ратционал уйғунлигини таъминлаш ва х.к.;
в) бошқарувнинг турли тизимлари ўртасида мехнатнинг ирарxик тақсимоти шаклларини белгилаш, ишлаб чиқариш ва бозор уйғунлиги, давлат, жамоа, xусусий, сохавий ва худудий бошқарув уйғунлиги ва х.к.
Ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишнинг асоси бўлиб бошқарув жараёни хисобланади. Жараён - бу бирон-бир бутун доирасида ёки бўғинлар ўртасида кечиши мумкин бўлган харакатдир.
Бошқарув тизимларида хар xил ишларни бажарувчи турли ташкилий бўлимлар бўлиб, уларнинг уйғунлиги ишлаб чиқариш менежментнинг мохиятини ташкил қилади. Бошқача айтганда, бошқарув ишларининг барча турлари, бошқарув объектининг бутун фаолиятини илмий асосда ташкил қилиш лозим. Менежментни ташкил этиш бошқарув ва ишлаб чиқаришнинг самарадорлигига жиддий таъсир курсатади.
Ишлаб чиқариш менежментининг илм-фан ютуқларига асосланган равишда ташкил этиш самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш ва уларни ўз вақтида бажариш; бозор муносабатларига ўтиш тажрибасини аниқлаш ва тарқатиш; бозор муносабатлари шароитида муваффақиятли фаолият курсатиш; ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол қилишда зарар курилишининг олдини олиш; бошқарув жараёнида мехнатни тежашга имконият яратади ва х.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |