Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус
таълим вазирлиги
Термиз Давлат Университети
«Ижтимоий - иқтисодий» факультети
«Менежмент» кафедраси
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МЕНЕЖМЕНТИ
фанидан
маърузалар матни.
Термиз - 2008
«КЕЛИШИЛДИ» «ТАСДИҚЛАЙМАН»
“Ижтимоий - иқтисодий” факультети «Менежмент» кафедраси
Декани __________ доц. Рўзиев О. Н. мудири _______ доц. Авазов Э.Х.
ДТС талаблари асосида тузилган
Ўқув методик бўлими бошлиғи
_____________________________
қайд қилинди № ______________
«ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МЕНЕЖМЕНТИ»
Фанидан маърузалар матни.
Олий таълимнинг
5340200 – «МЕНЕЖМЕНТ»
бакалавриат йўналишлари учун
«Менежмент» кафедрасининг
2008 йил 28- августдаги йиғилишида
мухокама қилинди ва ўқув
жараёнига тавсия этилди.
№1-баённома
Тузувчи: доц. Авазов Э.Х.
ўқ. Хуррамов Э. Х.
Тақризчи: доц. Исанқулов И.Т
к.ўқ. Ҳайитмуродов А.Ғ.
Ушбу маъруза матнлари «Ишлаб чиқариш менежменти» фани бўйича тузилган намунавий ҳамда фан дастурлар асосида тайёрланган бўлиб, у ўз ичига зарур бўлган барча меъёрий хужжатлар тўпламини қамраб олиб унда ишлаб чиқариш менежментининг фанлар тизимидаги тутган ўрни, ишлаб чиқариш тушунчаси ва мохияти, инсонларнинг ишлаб чиқаришга ва ишлаб чиқаришнинг инсонларга таъсири, ишлаб чиқариш қонунлари ва улардан фойдаланиш, ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, барча йўналишдаги бошқарув фаолияти, шу жумладан бошқарувнинг вазифалари ва тузилмалари, бошқарув жараёнлари, бошқарув тизими асосий элементларининг тахлили. Бошқарувни такомиллаштириш бўйича таклифлар ва бошқарилувчи объектга бошқарувнинг амалий таъсирини ошириш бўйича тавсиялар эса бошқарув тизимини тадқиқ қилишнинг натижалари. Менежментнинг тизимлилиги кадрлар, бошқарув органлари тузилмаси, бошқарув методлари ва жараёнларининг уйғун бирлиги, турли бошқарув фунукцияларининг монандлиги ва қабул қилинадиган қарорларининг хусусияти, ишлаб чиқариш менежменти техник- ишлаб чиқариш, иқтисодий,ижтимоий, хуқуқий таъминотнинг ўзаро боғлиқликлари батафсил ёритилишига ҳаракат қилинган.
Мазкур маъруза матнлари менежмент таълим йўналишларининг бакалаврлари учун мўлжалланган.
Кириш.
Мустақил Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётидаги туб ислохатлар ишлаб чиқариш муносабатларида мухим ўзгаришларни амалга ошириш натижасида, мехнаткашларни ишлаб чиқаришни бошқаришга тобора фаол ёндашишни талаб этмокда: - бу ўзгаришлар эса иқтисодий, сиёсий ва ташкилий чора тадбирлардан иборат бўлиб, улар ёрдамида халқ хужалигида вужудга келган тушкунликка бархам беришга, иқтисодиётни эса турғунликдан чиқаришга олиб келиши ишлаб чиқариш усулларини такомиллаштириш ва ундан унумли фойдаланишни тақозо этади.
Бозор муносабатларига ўтишнинг асл мохияти - бошқарувнинг маьмурий усулидан иқтисодий усулга ўтиш, халқнинг ўсиб бораётган талаб ва эхтиёжларини тулароқ қондириш, кенг демократик принципларни қуллаш ва шунинг асосида инсон омилидан фаол фойдаланиш демакдир.
Ўзбекистон агросаноат комплекси респкбликамиз халқ хужалигидаги энг йирик сохалардан биридир. Агросаноат комплексининг ривожланишида хозирги замон иқтисодиётини тубдан ислох қилишда қуллаётган концепциялар марказий урин эгаллайди. Булар ичидан корхона саноатининг моддий-техника базасини мустахкамлаш, янги техника, илғор замонавий технологияни кенг қуллаш, қўл кучини камайтириш учун механикадан, автоматикадан тула фойдаланиш каби чора-тадбирлар алохида уринни эгаллайди. Бу вазифаларнинг мухимлиги шундаки, корхона ресурсларини купайтириш, нобутгарчиликка йул қуймаслик юқоридаги ечимларни хал этишда бир-бирлари билан туғридан-туғри боғлиқдир.
«Ишлаб чиқариш менежменти» фани-ишлаб чиқариш бошқарувини такомиллаштириш сохасидаги илмий тадқиқотлар ва ишловлар демакдир. Ишлаб чиариш менежменти сохасида тадқиқот ва ишловларни ўтказиш –бу ижодий ёндошувни талаб қилувчи илмий фаолият бўлиб, у ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишга доир янги билимларни олиш, ўзлаштириш, қайта ишлаш ва тартибга солишни назарда тутади.
Барча йўналишдаги бошқарув фаолияти, шу жумладан бошқарувнинг вазифалари ва тузилмалари, бошқарув жараёнлари, бошқарув тизими асосий элементларининг тахлили тадқиқотнинг мустақил объектига айланади. Бошқарувни такомиллаштириш бўйича таклифлар ва бошқарилувчи объектга бошқарувнинг амалий таъсирини ошириш бўйича тавсиялар эса бошқарув тизимини тадқиқ қилишнинг натижалари бўлиб хисоланади. Ишлаб чиқариш менежменти- бу мураккаб кўп бўғинли тизимдир. Менежментнинг тизимлилиги кадрлар, бошқарув органлари тузилмаси, бошқарув методлари ва жараёнларининг уйғун бирлигида, маркетингда, турли бошқарув фунукцияларининг монандлиги ва қабул қилинадиган қарорларининг хусусиятида; ишлаб чиқариш менежменти техник- ишлаб чиқариш, иқтисодий,ижтимоий, хуқуқий таъминотнинг ўзаро боғлиқлигида намойиш бўлади.
Ушбу маъруза матни намунавий дастур асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у Термиз давлат университетида дарс беришнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган холда тузилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |