Толали материаллар ва газламалар билан ишлаш



Download 0,7 Mb.
bet1/4
Sana17.07.2022
Hajmi0,7 Mb.
#817096
  1   2   3   4
Bog'liq
Толали материаллар ва газламалар билан ишлаш


Aim.uz

Толали материаллар ва газламалар билан ишлаш
Толали материаллар ва газламалар билан ишлашда махсус асбоб ва мосламалардан фойдаланилади, иш ўрнини жиҳозлаш ва асбобларни ишлатиш қоидаларига риоя қилинади.
Қўлланманинг мазкур бўлимида тавсия қилинган ишларни бажариш учун қуйидаги асбоб ва мосламаларга эга бўлиш керак: сантиметрли чизғич, оддий қора ва бўёқ қалам, қайчи, тўғнағич, игна, ангишвона, Илгак (илгак), шаблон ва моки. Толали материаллар ва газламалар ишнинг қай тарзда бажарилишига қараб танланади. Асбоб ва мосламаларни махсус қутичаларда сақлаш лозим. Қайчи яхшилаб чархланган бўлсин; агар улар эҳтиёт билан ишлатилса, узоқ вақтгача ўтмасланмайди. Игналар зангламаслиги учун бир парча мовут ёки қалин жун газламага қадаб қўйилади.
Игнадан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш керак. Иш вақтида игнани кийимга қадаб қўйиш ёки иш ўрнида қолдириш жуда хавфли. Бундай эҳтиётсизлик бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин.
Игнага ҳар доим ип ўтказиб қўйиш зарур, шундай қилинса игна йўқолмайди. Ишни бирпас тўхтатганда игнани махсус ёстиқчага қадаб қўйиш ёки махсус игна қутичасига солиб қўйиш керак.
Учи ўткир бошқа асбоблар: қайчи, тўр тўқийдиган илгакни ҳам эҳтиёт бўлиб ишлатиш керак. Бу асбобларни бошқа кишига бераётганда, жумладан, қайчини учи билан эмас, орқа томони билан; игна, тўғнағич ва илгакни-тўмтоқ учи билан узатиш керак. Талаба бу хавфсизлик қоидаларига меҳнат дарсларида ҳам шунга ўхшаш ишларни уйда бажараётган вақтларида ҳам риоя қилиши керак.
Толали материаллар ва газламаларни ишлатишда, айниқса, материални хомашё қилишда эҳтиёт бўлиш керак, масалан, буюмларни илгак билан тўқишда ишни кўз билан чамалаб эмас, балки андозадан фойдаланиб бажариш зарур; юмшоқ ўйинчоқларни ҳам андозага қараб тикиш лозим, бунда андоза газламага тўғнағич билан қадаб қўйилади: ўйинчоқни тикаётганда ҳатто бир озгина ноаниқликка йўл қўйилиши ўйинчоқ шаклининг бузилишига сабаб бўлади.
Толали материаллар: ип, мулина, тасмалар билан турли-туман ишлар қилиш мумкин, натижада ҳар хил буюмлар ҳосил бўлади. Бундай ишлашга ўрин, илгак ва спица билан тўқиш ва эшиш киради. Бу ишлардан айримларига тўхтаб ўтамиз. Шнурлар, хатчўп, белбоғлар, ўриш ва эшиш.
Ҳар хил буюмларни (жадвал, схема, альбом, папка) тайёрлашда уч тола ипдан қўлда ўрилган боғичдан фойдаланиш мумкин, улар қовузоқ боғлағич, хатчўп бўлиб хизмат қилиши мумкин. Боғичнинг нимага ишлатилишга қараб ҳар бир ўримда иккитадан, то 8-12 толагача ип олинади. Ипнинг узунлиги шнурнинг узунлигига қараб аниқланади. Уч тола ипдан ўрилган боғични чиройли, гулдор хатчўп сифатида фойдаланиш мумкин.
Хатчўп ясаш учун 3-5 хил рангли 12-15 тола ирис ёки ҳар хил рангли мулинадан 6-9 тола олиш керак. Бу ипларнинг узунлиги ҳатчўп ясаладиган китоб узунлигидан 2 баравар ортиқ бўлиши (тахминан, 60-70см) ва унга қўшимча қилиб 4-5см олиниши керак, чунки ўрилган шнур олинган ипдан калта бўлади, ундан ташқари, шнурнинг учида попук бўлиши лозим.
Ҳамма ипни тенг учта толага бўлиб, шнур ўрилади. Энг пастидан 1-1,5см жой қолдириб учи тугиб қўйилади. Шнур текислаб тўғриланади-да, иккига букланади. Сўнг ингичка рангли ип билан тортмасдан туриб, ўртасидан тикилади. Чиройли хатчўп ҳосил бўлади. Энлироқ хатчўп ясаш учун уч тола ипдан ўрилган учта шнур тайёрлаш керак. Аввал учта ингичка хатчўп ўриб, кейин уларнинг четларини бир-бирига тикиш керак. Бунда эни 2,5-3см бўлган жимжимадор ўрилган хатчўп ҳосил бўлади. Бириктириш учун тикилган чоклар деярли сезилмайди. Оддий ип тасмалардан болалар ўйнайдтган тизгин ҳам тўқиш мумкин. 1м 90 см дан уч бўлак тасма ўлчаб олиб, уч толали шнур ўрилади. Шнурнинг икки учидан тешиги 10-12см ли ҳалқа қилинади. Бу тизгиннинг асосий қисми ҳисобланади. Иккинчи қисми – тўсимини тайёрлаш учун 30-35см ли толали шнур ўрилади. Тўсин тизгин асосига тикиб қўйилади. 4-7 ва ундан ортиқ толали сутаждан ўрилган белбоғлар чиройли бўлади.
Кўп толали иплардан буюм ўриш уч тола ўришга қараганда мураккаброқдир, шунинг учун белбоғ тайёрлашга ўтишдан олдин ўришни бир оз машқ қилиш керак. Белбоғ ўришда қанча узунликдаги хом ашё лозимлиги аниқланиши керак, бунинг учун бел ўлчанади ва унга 15см қўшилади. Масалан, 60см+15см=75см. Ҳар бир тола (сутаж ипи) ҳам шундай узунликда бўлиши лозим. Ўрилган белбоғнинг учини қайириш, тикиш, унга шнур ўтказиш, ҳалқа чатиб қўйиб, тугма қадаш керак. Ҳар қандай йўғонликдаги шнурни фақат тўқиб эмас, балки эшиш йўли билан ҳам тайёрлаш мумкин. Қандай йўғонликдаги шнур кераклигига қараб, бир хил, икки хил ёки ҳар хил рангли ип толалари тайёрланади. Ҳар қайси ипнинг узунлиги тайёр боғичнинг узунлигидан икки баробар ортиқ олиниши керак. Масалан, агар 25см узунликдаги боғич эшиш керак бўлса, 8-10 ирис ипи ёки 50-55см узунликдаги ўнинчи ғалтак ип олинади. Ипнинг бир учи тугилади ва илгак ёки михга илинади. Барча ип толаларини таранг тортиб туриб бир томонга қараб эша бошланади. Агар ип бир оз бўшатилганда ип бир ёки бир неча жойда буралса, демак иш тугаган ҳисобланади. Эшилган ип яна таранг тортилади, чап қўл билан ўртасидан ушлаб, ўнг қўл билан эса иккала учи бирлаштирилади. Кейин чап қўлдаги ипнинг учи қўйиб юборилади. Қўйиб юборилган ипнинг учи тез бурала бошласа, ип толаси текис эшилган ҳисобланади. Агар толаларнинг бирор ерида ип чигал бўлиб қолган бўлса, уни тўғрилаш лозим. 1 метрли ёки ундан узунроқ шнур эшиш учун толани икки киши бўлиб эшган яхши. Буларнинг ҳар бири ипнинг бир учини ушлаб туриб, уни соат милига тескари йўналишда бураш керак. Агар шу усулда 3 м ли тасма эшилса, ундан болалар сакрайдиган пишиқ арғамча ҳосил бўлади.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish