Толали материаллар ва газламалар билан ишлаш


Моки ёрдамида тўп учун тўр тўқиш



Download 0,7 Mb.
bet2/4
Sana17.07.2022
Hajmi0,7 Mb.
#817096
1   2   3   4
Bog'liq
Толали материаллар ва газламалар билан ишлаш

Моки ёрдамида тўп учун тўр тўқиш. Толали материаллардан бошқача усулда - махсус мослама ва асбоб ёрдамида буюмлар тўқиш мумкин. Бундай пайтларда материал фақат маълум тартибда тўқилибгина қолмай, балки тугиб ҳам бириктирилади. Шундай қилган тақдирда буюм жимжимадор бўлади. Моки ёки игна ва шаблон (шаблон буюмдаги ҳалқанинг ўлчамини тўғрилаб туради) ёрдамида жуда хилма-хил буюмлар: тўп ва баскетбол учун тўр, уй-рўзғор халтаси‚ балиқ тутиш учун тўр тўқиш мумкин. Тўп учун тўр тўқишга тўхтаб ўтамиз. Бу тўрни тўқиш учун сутаж, ингичка ипак тасма, ирис, қоғоздан фойдаланиш мумкин. Моки ва шаблон тайёрлаш унча қийин эмас. Бунинг учун фанер ёки пластмассадан ясалган эски чизғичдан фойдаланиш мумкин. Мокини симдан ҳам ясаш мумкин.
Шаблоннинг ўлчами мокининг ўлчамига ҳамда буюмдаги ҳалқанинг ўлчамига боғлиқ. Моки шаблондан ингичкароқ бўлиши лозим. Агар буюмга 2см ли узунликдаги ҳалқа керак бўлса у ҳолда шаблоннинг эни ҳам 2см бўлиши керак; тўп учун тўр тўқишда айнан шундай шаблон керак. Уй-рўзғорда ишлатиладиган сетка тўқишда эса, анча ингичка, 12-13мм ли шаблон ясаш лозим, чунки бу ерда узун ҳалқа унчалик қулай бўлмайди.Тўп учун тўр тўқишда ип мокига ўралади, икки қават ипдан ҳалқа қилиб, унга мокидаги учи боғланади. Ҳалқани михга ёки илгакка илиб қўямиз. Шаблонни чап қўлимиз билан шундай ушлашимиз керакки, бунда мокидаги ип юқоридан ўтадиган бўлсин. Моки ўнг қўлда туради. Мокини шаблон атрофидан айлантириб ҳалқага киритамиз ва шаблонга ипни тортамиз.
Чап қўлимизнинг бош бармоғи билан ипни шаблонга босиб турамиз, ўнг қўл билан эса чапга, юқорига, ўнга айланма ҳаракат қиламиз. Ёй ҳосил бўлади. Моки билан пастдан икки четдаги ипни илиб оламиз (моки ишловчига қаратилган бўлади). Ҳалқани шаблон қиррасига қараб тортамиз. Шундан кейин чап қўлнинг бош бармоғини шаблондан оламиз.
Ипни яна моки билан шаблон аторофидан айлантирамиз, мокини пастдан ҳалқага иламиз, ипни юқоридан шаблонга тортамиз ва чап қўлнинг бармоғи билан қисамиз. Чапга, юқорига, ўнга ҳаракат қилиб, ёй шаклидаги ҳалқа ҳосил қиламиз, икки четдаги ипни пастдан илиб оламиз ва тугиб боғлаймиз. Шундай қилиб (тўпнинг катта-кичиклигига қараб) 12-14 та ҳалқа ҳосил қиламиз.
Керакли миқдордаги ҳалқани тўқигач, уни шаблондан чиқарамиз-да, биринчи ва кейинги ҳалқанинг учларини тугиб қўямиз. Бунинг учун чап қўлнинг бош ва кўрсаткич бармоқлари билан тугун тугилган жойда ҳалқани ушлаб турамиз, мокидаги ипдан ҳалқа ҳосил қиламиз (чапга, юқорига, ўнга ҳаракатни қайтарамиз) ва тугун тугамиз. Тўрнинг биринчи қатори тайёр.
Иккинчи қаторга ўтиш учун мокидаги ипни пастга ўнгдаги ёки чапдаги энг яқин ҳалқанинг ўртасигача тортамиз, ҳалқанинг ўртасини бармоқлар билан ушлаб туриб, мокидаги ип билан чапга, юқорига, ўнгга ёй шаклида ҳаракат қилиб тугун тугамиз (моки ҳалқанинг ўртасидан ўтади). Биз иккинчи қаторга ўтдик. Шаблонни ҳосил бўлган тугун тагига қўямиз. Мокидаги ип шаблон устида турида иккинчи қаторни тўқишда ҳар бир ҳалқани мокига илиб чиқамиз. Тугун бошлашда моки билан ҳалқанинг ўртасида иккига бўлинган ипни илиб оламиз ва шаблон қиррасида тугун боғлаймиз. Тўпнинг катта-кичиклигига қараб, тўр қаторларининг сони турлича бўлиши мумкин. Тўр тўпни қоплагач, яна 2-3 қатор тўқиш, кейин ипни узуиш ва охирги ҳалқага икки марта тугиб боғлаш керак. Биринчи қатордаги ҳалқани тортамиз ва ип билан боғлаб чиқамиз. Шнурни охирги қаторнинг ҳалқасидан ўтказиб, учларини боғлаймиз. У тўп айланасидан 4-5см узун бўлиши керак. Тўр бир хил рангда ёки йўл-йўл бўлиши мумкин. Агар биз йўл-йўл тўр тўқишни хоҳласак, бир қатордан иккинчи қаторга ўтишда ипни узишимиз ва бошқа рангдаги ипли моки билан ишни давом эттиришимиз лозим.




Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish