5 - Маъруза
Куч трансформаторларини ишлатишда техник хизмат кўрсатиш.
Режа:
1. Куч трансформаторлар монтажи.
2. Трансформаторларни монтажга таёрлаш.
3. Трансформаторлар совутиш тизим монтажи.
4. Трансформаторларни ишлатишга топшириш ва қабул қилишни техникавий ҳужжатлари.
5. Куч трансформатор ишланишни текшириш.
6. Куч трасформаторлар иш режими.
7. Трансформаторлар ишини назорат қилиш.
5.1. Куч трансформоторлар монтажи
5.2.1. Тайёрлов ишлари
Ўмумий қурилиш ишлари бажарилишида трансформоторни ўрнатиш жойига, олибборувчи ер ости йўллари,трансформотор таг фундаменти ва мой қабул қилувчи шағал сепилиб тйёрланади.
Трансформотор таг фундаментларини қабул қилишда тортиб маҳкамлаш қурилмалари учун анкерлар борлиги ва уларнинг тўғри урнатилганлиги ва буруш учун сургичлар, домкратлар ва таг фундаментлар борлиги текширилиши керак.
Тайёрлов ишлари бажарилиш давомида етарли миқдордаги трансформотор мойи, уни сақлаш учун идиш, термосифонли фильтрларни ва ҳаво қўритгичлар учун индикаторли силикаген тайёрлаб қўйиши лозим.
1600 кВ.А гача қувватли трансформоторлар мой тулдирилган ва йиғилган ҳолатда келтирилади. Йирик қувватли трансформоторлар ташқи ўлчамлари ва оғирлигига кўра қисмларга ажратилиб, мой қўйилган ёки мойсиз келтирилади. Умумий вазифали куч трансформаторлари ташқи улчамлари қуввати ва бирламчи кучланишига кўра етти турли грухга тақсимланиши (4.1-жадвал) ва 35-110 кучланишли синфли бази куч трансформаторлар хақида маълумотлар(4.4-жадвал) [7].
Жунатилиш оғирлиги 90 т гача бўлган трансформотор бўлаклари алохида ечилган (киритгичлар, кенгайтиргичлар, радиаторлар, фильтрлар ва бош.) ҳолатда ташилади. Йирик қувватли трансформоторлар ташқи ўлчамлари ва оғирлигига кўра ажратилган бўлакларда, мойсиз ташилади, бундан ташқари трансформотор баки қўринқ ҳаво ёки инетрли газ билан тулдирилади 0,1 кгс/см2 босим остида автоматик ушлаб турувчи ва етарлича сонли сиқилган газли баллонлар билан жихозланиб тўпламланади, бу мосламалар 10 кун ташишга ва кейинги сақлашда босимни ушлаб тўриншга мулжалланади.
Т ўпламланган ажраладиган бўлак ва деталлар (реле, термометрлар ва термосигнал берувчилар, қистирмалар ва бош.) идишда уралган ҳолда ташилади. Катта улчамли бўлаклар (радиаторлар, фильтрлар, кенгайтиргичлар ва бош.) уралмасдан лекин монтаж бошланишига қадар, ташиш ва сақлашда ичига нам тушишидан ҳимоя чоралари кўрилади. Барча рангланмаган трансформотор деталларини узоқ вақтга сақлаб қўйиш учун солидол ёки техник вазелин билан қопланади (консервацияланади).
Трансформоторларни темир йўл транспортида ёки етарли юк кўтаришли автотранспорт платформаларида ташилади. Трансформоторларни ташишда трансформоторнинг катта ўқи ҳаракат йўналишига тўғри келиши керак. Ташишда трансформоторларни маҳкамлаш ишлаб чиқарувчи чизмаларига мос келиши керак.
Монтаж майдончасида трансформоторларни юксизлантириш юк кўтариши мос келадиган кўтариш кранларда ва гидравлик домкратлар ёрдамида бажарилади.Трансформотор монтаж майдочасига қабулқилинганида трансфоромотор ва унинг алохида бўлаклари монтаж қилишга қадар сақлаш талаб қилинадиган шароит яратилади, дастлаб лабораторияларда трансформотор реле ҳимояси ва унинг улчов асбоблари текширилади.
Ташишга оид барча операциялар, трансформоторни юксизлантириш ва сақлашга мос келадиган актлар билан хужжатлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |