5.6- расм. Оддий лойиҳали К-42-400М2 трансформаторли нимстансия 2х400 кВ.А, 6-10/0,4-0,23 кВ, ғиштли бинода алоҳида тўрадиган: а)-схема, б) – режа ва ўлчамлари.
5.3.2. Куч трансформаторлар иш режими
Ҳозирги кўнда саноат корхоналарида кўп тўрли, кўп сонли, ҳар-хил меъёрли қувват шкалали трансформаторлар кўлланилмокда: (шкала коэффициенти 1,35 га тенг); 100, 135, 180, 240, 320, 420, 560, 750, 1000 кВА ва бошқалар ва (шкала коэффициенти 1,6 га тенг), 100, 160, 250, 400, 630, 1000, 1600, 2500 кВА ва ҳ.к. Трансформаторларнинг биринчи шкала коэффициентида корхоналарда ишлатилиб келинаётган ва электрэнергия таъминоти тизими лойиҳалашга қабўл қилинмайди. Кейингиси ГОСТ9680-77 асосида ҳозирги кўнда қўлланилиб келинмоқда.
Куч трансформаторлари ва автотрансформаторларнинг техник кўрсаткичлари [4] келтирилган.
Трансформаторлар нуқсонсиз ишлатилишига қўйиладиган талаблар. Куч трансформаторларини ишлатилиши шароити қуйидаги асосий талаблардан ташкил топади.
1. Трансформатор истеъмолчиларни ишончли (тўхтовсиз) электэнергия билан таъминлай олиши лозим (корхона, цех ва бошқалар).
Бу электр энергия таъминотида истеъмолчилар категорияси, цех нимстансияси ва бош пасайтирувчи нимстансия трансформаторлар сони қуввати ва уларнинг техник ва иқтисодий тежамкорлик ҳисоб-китоблари асосида корхона электр таъминоти тизимини лойиҳалаш ишлари бажарилишҳолатиҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. Ишлатилишида эса транформаторларнинг тўғри техник ҳолатида ишлатилиши таъминланиши, уларнинг ишҳолати ва автоматик захирани уланишини етарлигини назорат қилиш таъминланишни киритиш билан амалга оширилади.
2. Трансформаторларнинг ишҳолати тежамли ва мақсадга мувофиқ бўлиши керак. Бўнга эришиш эса куч трансформаторларини кам қувват йўқотиш билан ишлатилиши,келтирилган жадвалга оид юкланишга ва трансформаторнинг етарли юкланишда салт ҳолатисиз кичик юкламада ишлатилаётган трансформаторларниучириш ва бошқалар киради. Мақсадга мувофиқ тежамли ҳолатини киритиш, техник оператив хизматчи, бўлим бош энергеттиги ёки корхона бош мухандиси томонидан бошқарилади.
3. Трансформаторлармонтажида ва иш шароитида ёнғиндан хавфсизлик таъминланган бўлиши керак. Бўндай таъминланиш ўни ишлатилишига тайёрлаш қоидаларга риоя қилинишига боғлиқ. Мисол учун ёнғин содир бўлганда мойни тўкиш имкони бўлиши, майда тошлар (шағал) билан тўлдирилган махсус хандак қазилиши керак.
4. Трансформатор ишлатилаётганида ҳархил кўринишдаги носозликлар содир бўлишидан мўносиб ҳимояларга эга бўлиши зарур (кўп фазали чулғамлар ички шикасттланишлардан).
Трансформаторларни тармоқдан ажратиб бирламчи чулғамлар сонини ўзгартириш ҚКҚУ(ПБВ) трансформация коэффициенти ўзгартирилиши, бир йилда икки марта бажарилади (мавсумий қиш ва ёзги), ёзда кам юкланиш трансформация коэффициентига қўйилади. Юклама ва кучланиш остида ростловчи ЮОКР трансформаторларда, узоқ вақт ЮОКР схемадан чиқарилишига йўл қуйилмаслиги керак, чўнки тармоқ кучланиши билан ростланадиган кучланиш боғлиқлигидан ажратилмаслиги керак.
Мойли икки чулғамли ва автотрансформаторлар шикасттланиш ҳолатларида меъёридан 40% га юқори қувватга юкланиши 5 кўн давомида чўққили (максимал) юкланиши 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак. Шу билан бирга трансформаторнинг юкланиш коэффициентини Кю тўлдириш ўта юкланиши 0.75 дан юқори бўлмаслиги лозим. Кю=ўр.сут/меъёр≤0.75 бу ерда ўр.сут= Aакт.сут1000/(24Uмеъёрcos); Aакт.сут электр энергиянинг бир суткадаги сарфи, актив қувватниҳисоблагич бўйича, кВт.ч; соs – ўртача қувваткоэффициенти, актив ва реактив қувватни ҳисоблагич бўйича. Трансформатор шикастланган ҳолатида, эркин совўтиштўрларида ортиқча юкланиш атроф-муҳитҳарорати ва олдинги ҳолатга боғлиқ бўлган қўйидагича бўлади.
Меъёрли ток улусли бўйича юкланиши, трансформаторларнинг ортиқча юкланиши:
рухсат этилган муддати, мин
|
1.2
|
1.3
|
1.4
|
1.5
|
1.6
|
1.75
|
2.00
|
Мойли
|
120
|
90
|
70
|
45
|
20
|
10
|
-
|
Қуруқ
|
60
|
45
|
32
|
18
|
5
|
-
|
-
|
Мойли мажбурий совитиладиган трансформаторларда шикастланиш ҳолатда ортиқча юкланиши, трансформаторни ишлаб чиқарган корхона кўрсатмасига асосан бажарилади.
Ҳар бир нимстансия трансформаторлари ҳужжатлаштирилган бўлиши керак ва бўнга қуйидагилар киради:
1 – трансформатор паспорти, ўрнатилган тартибга асосан, ёки формуляр, ишлаб чиқарган корхона томонидан ташкил қилинган ишлатилиши ҳужжатлари;
2 – корхона кўрсатмаси,техникавий тавсифномаси ва зарурий синов протоколлари;
3 – (оралиқ ва капитал таъмирдан кейинги топшириш - қобил қилиш) синов протоколлари, шу билан бирга тўпламли жиҳозлар, киритгичлар, РПН, ток трансформаторлари ва бошқа жиҳозлар синов протоколлари;
4 – трансформаторни қуритиш протоколи;
5 – Монтаж ва таъмирлашдан кейинги қабул қилиш актлари;
6 – мойни синаш протоколи;
7–трансформатор нуқсонлариҳақидаги актлар. Тавсифлар кўрсаткичлари киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |