5.3.3. Трансформаторлар ишини назорат қилиш Трансформатор юкламаси ва чулғамлар ҳарорати амперметрлар ва баъзан ваттметрлар кўрсаткичлари орқали назорат қилинади. Назорат шўндай ташкил қилиниши кераки, трансформатор меъёрли токи, кучланиши ва ҳарорати ортиб кеттишига йўл қўйилмайдиган бўлиши керак.
Нимстансияда навбатчилик вазифасини ўтаётган химатчи ҳар соатда ўлчов асбоблар кўрсаткичларини навбатчи ишлатилиши китобига қайд қилиб борилади (ортиқча юкланиш билан ишлатилаётганда ҳар 30 минутда кўрсаткичларни ва ортиқча юкланиш оралиғини қайд этади). Асосий назорат элементи трансформатор ҳарорати.
Трансформатор мойининг совитилаётган ҳарорат назорати симобли термометр билан улчанади ва буҳарорат 35оС дан ошмаслиги керак. Катта қувватли трансформаторларда манометрик термометрлар қўлланилади.
Трансформаторларни ташқи кўзатиш. Трансформаторларнинг носозликларини ўз вақтида аниқлаш ва шикасттланиш ҳолатга тушмасликни олдиндан башорат қилиш сифатида, ҳардоим даврий кўзатиш олиб борилади. Даврий кўзатиш муддати қурилма русуми, қуввати ва трансформаторларни ишлатилиши тартибига қаралади.
Нимстансияда доимий навбатчилик қилинганда ва навбатчи ёки шу жойда яшовчи, хизматчи суткасига камида бир марта кўзатиши керак. Бўндан ташқари хафтада бир марта кечаси ва кўндузи трансформатор кўзатилади, бу кўзатишда изоляцияларда тожли зарядсизланиши (коронизацияланиш) йўқлиги 110 кВ кучланишларида текширилади.
Навбатчисиз нимстансияларда трансформаторлар ойига бир марта ёки олти ойда бир марта кўзатиш олиб борилиши зарур. Бу кўзатиш муддатлари худудий шароитга қараб электр хўжалик рахбари томонидан муддатлари ўзгартирилиши мумкин ТИҚ (ПТЭ)да белгиланганига қўшимча равишда). Агар кўзатилаётганда ички шовқин, ўта нотекис қизиш гурсиллаш ва меъёрли юкланишда, совўтиш кенгайтиргичдан мой отилиб чиқиши ёки сақлагич клапани дифрагмасининг мой чиқариб юбориши, мой миқдорини кўрсаткич найчасида мой миқдори камайиб кеттиши ва мой кимёвий текширишлари қониқарсиз чиқса трансформатор ишлатилишидан чиқарилади.
Юқорида келтирилган нуқсонлар хавфлибўлган ҳолларда бирдан учирилади ва электр тармоқ диспетчерга хабар берилади хавфсизҳолларда тармоқ диспетчерга хабар берилиб буйруқ кутилади ва ишлатилиш китобига қайд қилинади.
Назорат саволлари 1. Куч трансформатор ишлатишда техник кўрсатгичларини қайт қилиш эффектлари.
2. Куч трансформаторлар иш режимларини даврий кузатиш.
3. Куч трансформатор ишлашини ва НСда кечаси ускуналар ишлашини кузатишдан мақсад нима.
4. Трансформаторларни монтажга тайёрлаш ишлари нималардан иборат.
5. Куч трансформаторларни монтаж олди текшириш ишларининг бажарилиши.
6. Трансформатор қисмларини монтаж қилиш.
7. Трансформаторларни ишга топширишга қабул қилиш техникавий хужжатлари нималардан иборат.