Кислота – асосли титрлаш усулининг кимёвий таҳлилда
қўлланиши. Алкалиметрия. Ацидометрия
Режа:
Титрлаш сакрамасини титрланувчи электролитнинг диссоция доимийсига боғлиқлиги.
Титрлаш сакрамасини титрланувчи ва титрант эритмалари концентрациясига боғлиқлиги.
Кўпнегизли кислота ва асосларни титрлаш.
Кислота – асос усулида титрлашнинг турлари.
а) Бевосита титрлаш.
б) Қолдиқни титрлаш.
в) Махсулотни титрлаш.
17.1,2. Титрлаш сакрамасини титрланувчи модда диссоциация доимийси ва титрант концентрациясига боғлиқлиги
Маълумки (0,1н) кучли кислота ва асосларнинг титрлаш эгрисининг сакрамаси 4 билан 10 оралиғида бўлиб, 6 рН бирлигига ўзгаради. Сирка кислотасини титрлашда эса титрлаш сакрамаси рН 8 дан 10 гача бўлган оралиғида кузатилади. Бу иккала титрлаш сакрамаларини солиштирганда титрлаш сакрамаси катталигига титрланувчи модданинг диссоция константаси таъсири ёққол кўзатилади.
Хулоса: ^ Титрланувчи модданинг диссоция константаси камайиши билан титрлаш сакрамаси ҳам камайиб боради.
Титрлаш эгрилигининг кўриниши аниқланувчи модда ва титрант концентрациясига ҳам боғлиқ бўлади. Титрант билан аниқланувчи модда эритмалари концентрацияларининг тартибини кўрсатувчи катталик – титрлаш даражаси дейилади. Кучли кислота ва асосларни титрлашда, децинормал эритмаларда (0,1 н) титрлаш сакрамаси рН 4 дан 10 гача, миллинормал эритмаларда (0,001 Н) эса титрлаш сакрамаси рН 6,3 дан 7,7 гача ўзгаради. Титрланувчи модда билан титрантнинг концентрациясини камайиши яъни титрлаш даражасини камайиши, титрлаш сакрамасини қисқаришига олиб келади. Бу боғланиш титрланувчи эритманинг бошланғич рН қийматига боғлиқ бўлади. Масалан: Олинган HCl эритмасининг концентрацияси: 0,01 н HCl эритмасида рН=2 га тенг бўлади, 0,001 н да эса рН=3 га ва 0,0001н да рН=4 га тенг бўлади. Эритма рН қийматининг ошиб бориши, унга мос келувчи титрантларни қўлланишини тақозо этади. Масалан 100 см3 0,001 н HCl эритмасини нейтраллаш учун 0,1 Н NaOH эритмаси ишлатилса ундан 1см3 қўшиш кифоя, бундай холда тахлил аниқлиги кам бўлади. Шунинг учун титрлашда титрант концентрацияси билан титрланувчи модда концентрацияси тахминан тенг бўлган эритмалари ишлатилади.
Шундай қилиб, титрлаш даражаси камайиши билан титрлаш сакрамаси ҳам камаяди ва бу қўлланадиган индикаторлар диапазонининг қисқаришига олиб келади.
Бу шароитни эквивалент нуқтани аниқлашда хисобга олинади. Масалан титрлаш даражаси 0.001 н бўлганда титрлаш сакрамаси 6,3–7,7 оралиғида бўлади. Табиийки, бу хол учун рТ=7 кўрсаткичли индикаторлар мос келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |