ҚАШҚадарё воҳаси табиатига техноген омилларнинг таъсирини ўрганишнинг аҳамияти



Download 70 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi70 Kb.
#266402
Bog'liq
Qashqadaryo okrugi tabiatiga texnоgen


ҚАШҚАДАРЁ ВОҲАСИ ТАБИАТИГА ТЕХНОГЕН ОМИЛЛАРНИНГ ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ.
Аннотация:
Ушбу мақолада Қашқадарё воҳаси табиатига антропоген ва техноген онилларнинг таъсирини ўрганишнинг аҳамияти ер ресурслари ва тупроққа бўлган таъсир мисолида баён этилади. Бунда асосан шу кунгача қилинган тадқиқотлар ҳамда асосий муаммолар ўртага ташланиб, мавзуни географик ўрганишнинг аҳамияти очиб берилган.
Annotation:
This article is about the importance of studying the impact of anthropogenic and techno genic on the nature of the Kashkadarya oasis is illustrated by the use of land resources and soil. It mainly concentrates on the research which has been done up to now and the main problems and the importance of geographical study of the subject.
Калит сўзлар:
Техноген, атропоген, Қашқадарё, тупроқ, экология, геология, сув ресурслари, саноат.
Keywords:
Techno genic, anthropogenic, Kashkadarya, soil, ecology, geology, water resources, industry.
Ключевые слова:
Техногенная, антропогенная, Кашкадарьинская, почвенная, экология, геология, водные ресурсы, промышленность.
Ҳозирги глобаллашув даврида дунё иқтисодиётини асосий таянчи бу саноат корхоналари, заводлар, фабрикалар ҳисобланади. Мустақиллик йиллари мобайнида юртимизда ҳам йирик саноат корхоналари қурилиб, мамлакат ривожланишида муҳим рол тута бошлади. Мана шундай даврда ҳар бир давлат ўз ҳудудидаги саноат корхоналарининг табиатга, атроф муҳитга таъсиридан ҳимоялаш чораларини кўриш ҳамда техноген таъсирни тизимли, турли соҳалараро таҳлил қилиши лозим.
Ер ресурслари атроф муҳитнинг ажралмас қисми бўлиб, ундаги арзимас бир ўзгариш ҳам атроф муҳитга, дунё иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Сайёрамизнинг атиги 149 млн. км2 майдони қуруқлик бўлиб, шундан 19 млн. км2 ёки 13%игина инсонлар фойдаланиш учун яроқли ерлар ҳисобланади1.
Бугунги кунда дунёда суғориладиган ер майдони 583,1 млн. гектарни ташкил қилади. Шундан Ҳиндистонда 558,1 минг км2 Хитойда 546,0 минг км2, АҚШ да 223,9 минг км2, Россияда 46,0 минг км2, Ўзбекистонда 42,8 минг км2, Қозоғистонда 35,6 минг км2 майдон суғорилиб, деҳқончиликда фойдаланилади2.
Ернинг фойдаланишдаги қисми ундаги тупроқнинг хусусиятига кўра характерланади. Тупроқ иқтисодий-ҳаётий ва экологик аҳамиятига кўра алмаштириб бўлмайдиган табиий ресурсдир. Ҳозирча амалиётда ўсимликларни гидропон, аеропон, пластопон каби тупроқсиз ўстириш усуллари мавжуд бўлса-да, илм-фан табиий тупроқ ўрнига сунъийсини таклиф қилишга қодир эмас. Шунинг учун тупроқларни муҳофазалаш ва улардан оқилона фойдаланиш энг долзарб экологик масалалардан бири ҳисобланади. Экологик нуқтаи назардан тупроқ тугайдиган, қайта тикланадиган ресурслар гуруҳига мансуб, яъни тегишли қулай шароит яратилса тупроқлардан фойдаланиш имконияти чексиздир3.
Республикамизда вилоятлар кесимида Қашқадарё вилояти саноат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларин етиштириб беришда ҳам вилоятлар орасида етакчилар қаторида эътироф этилади.
Қашдарё вилояти географик жиҳатдан Республиканинг жануби-ғарбидаги Қашқадарё ҳавзасида, Помир-Олой тоғ тизмасининг ғарбий чеккасида, Амударё ва Зарафшон дарёлари, Ҳисор ва Зарафшон тизма тоғлари орасида жойлашган бўлиб, шимоли-ғарбдан Бухоро, жануби-шарқдан Сурхондарё, жануби-ғарб ва ғарбдан Туркманистон, шарқдан Тожикистон ва Самарқанд вилоятлари билан чегарадош ҳисобланади4.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитасининг 2018-йилги расмий Республика ишлаб чиқариш саноати таркибида ҳудудларнинг улуши ҳақидаги маълумотларида Қашқадарё вилоятининг республика кимё маҳсулотларининг 12,8%ини ишлаб чиқариши қайд этилган5. Қашқадарё вилояти саноат ишлаб чиқариш ҳажми таркибида энг кўп Муборак тумани вилоят саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 29,4 % улушини, Ғузор тумани 20,8 %, Қарши шаҳар 12,1 % ни ташкил қилади6.
Вилоятда кимё саноатининг ривожи ҳамда қишоқ хўжалигидаги ерларининг баъзи жиҳатларда нотўғри фойдаланиши ҳудуд табиатига хусусан тупроқларга салбий таъсир этмоқда.
Бугунги кунда Қашқадарё қуйи оқими тупроқларида турли даврларда суғориш ишларини олиб бориш натижасида нафақат тупроқларнинг генетик ёки бошқа хоссалари ўзгаришига, балки унинг мелиоратив ва экологик ҳолатига ҳам сезиларли таъсир қилган, чунки текшириш ишлари олиб борилган ҳудуд тупроқлари ўзининг ривожланиш жараёнида тупроқ генетик хусусиятларининг ўзгаргани ва шўрланиш кучайиб бориши сезилмоқда. Тупроқларнинг икки метрли қатламида сувда осон эрувчи тузларнинг умумий миқдори 200 т/га ташкил қилмоқда7. Шўрлашиш юқори бўлган тупроқда ўсимликларнинг униб чиқиши қийилашади. Бу бора бора ҳудуднинг флора ва фаунасига салбий кўрсатиб, ҳудуднинг чўлга айланишига олиб келади.
Бундан ташқари Давлат статистика қўмитасининг расмий маълумотларига кўра, атмосферага чиқарилган ифлослантирувчи моддаларнинг ҳажми Қашқадарё округи ҳудудида сўнгги 10 йиллик давр оралиғида (2009-2018) юқори кўрсатгичлар билан ўсиб бормоқда. Хусусан, 2009 йилда 127,8 минг тонна зарарли моддалар атмосферага чиқарилган бўлса, 2018 йилги маълумотларга кўра 152,2 минг тонна зарарли моддалар атмосферага чиқарилганлиги қайд этилади. Вилоятлар кесимида оладиган бўлсак, атмосферага чиқарилган зарарли моддаларнинг хажми бўйича республикада Қашқадарё округи Тошкент вилоятидан сўнг иккинчи ўринни эгаллайди8. Бу эса округ ҳудудида мавжуд кимё саноатида фаолият юритувчи корхоналар ҳисобига юз бермоқда.
Шу сабабдан бугунги кунда Қашқадарё воҳаси табиатига техноген омилларнинг таъсири илмий тадқиқ этиш долзарб масала ҳисобланади. Бунда тадқиқотни асосан Қашдарё вилоятининг саноатлашган ва асосий кимёвий корхоналари мавжуд бўлган Муборак тумани, Ғузор тумани ҳамда Қарши шаҳри мисолида қамраб олиш лозим. Сабаби музкур уч ҳудудда вилоятдаги умумий саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 62,3 фоизи ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, техноген омилнинг табиатга таъсирини шартли равишга таснифлаб олиш мақсадга мувофиқ: А) ер ресусрлари ва тупроққа таъсир Б) сув ресурсларига таъсир Д) ўсимлик оламига таъсир э) ҳайвонот оламига таъсир.
Вилоятниг кимё саноати ривожланган ҳудудларида техноген омилнинг атроф муҳитга тасирини тадқиқ этиш келажакда келиб чиқиши мумкин бўлган глобал экологик муаммоларни олдинии олишда муҳим ҳисобланади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  1. Закирова.С.Қ Қашқадарё қуйи оқими тақирсимон ва тақирли ўтлоқи тупроқларнинг антропоген омил таъсирида ўзгариши : автореф. дис. ... фалсафа доктор Агротупроқшунослик ва агрофизика наук: 06.01.03. Тошкент, 2018. 47 с.

  2. Шарипов.Ш.М Табиатни муҳофаза қилишда геоэкологик ёндашув (Тошкент вилояти мисолида): автореф. дис. ... фан номзоди Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш наук: 11.00.11 . Тошкент, 2011. 25 с.

  3. Бабаназаров К.Р Табиат объектлари ва инсон саломатлигини радиация таъсиридан ҳуқуқий муҳофаза қилиш: дис. ... фан номзоди Табиий русурслар ҳуқуқи; аграр ҳуқуқ; экологик ҳуқуқ наук: 12.00.06. Тошкент, 2010. 168 с.

  4. Махмудов С. К Табиатни муҳофаза қилиш ҳаражатлари ҳисоби ва экологик аудитни такомиллаштириш йўллари: дис. ... кандитат наук Буҳгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит наук: 08.00.08. Тошкент , 2007. 121 с.

  5. Sultonov.P.S Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish asoslari. ISBN 978-9943-307-20-9 изд. Тошкент: Мусиқа, 2007. 240 с.

  6. Қудратов.О Саноат экологияси. Тошкент: 2003. 261 с.

  7. 2010-2020 Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси расмий статистика базаси: Саноат // https://stat.uz/uz/180-ofytsyalnaia-statystyka-uz/6570-523523

  8. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хузуридаги “Ахборот коммуникатсия технологияларини ривожлантириш маркази” // Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг расмий сайти: http://www.qashqadaryo.uz/ uploads/show/2018/1-12.pdf



1 P.S.Sultonov. Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish asoslari. T- 2007, 137 b.

2Закирова.С.Қ Қашқадарё қуйи оқими тақирсимон ва тақирли ўтлоқи тупроқларнинг антропоген омил таъсирида ўзгариши // фалсафа докторлиги дис.автореферати. 2018, 5 б.

3 P.S.Sultonov. o’sha asar. 137 b.

4 https://uz.wikipedia.org/wiki/Qashqadaryo_viloyati

52010-2020 O‘zbekiston Respublikasi Davlat statistika qo‘mitasi rasmiy statistika bazasi: Sanoat// https://stat.uz/uz/180-ofytsyalnaia-statystyka-uz/6570-523523

6Qashqadaryo viloyati hokimligi xuzuridagi “Axborot kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish markazi” //Qashqadaryo viloyati hokimligining rasmiy sayti: http://www.qashqadaryo.uz/uploads/show/2018/1-12.pdf

7Закирова.С.Қ Қашқадарё қуйи оқими тақирсимон ва тақирли ўтлоқи тупроқларнинг антропоген омил таъсирида ўзгариши // фалсафа докторилиги дис.автореферати. 2018, 10 б.

8 O‘zbekiston Respublikasi Davlat statistika qo‘mitasi rasmiy statistika bazasi: Ekologiya // https://stat.uz/uz/180-ofytsyalnaia-statystyka-uz/6570-523523




Download 70 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish