Testlar.
1. Инсоннинг табиатга таъсири қандай бўлади?
а) дарахтлар экиш, ерларни ўзлаштириш.
б) ўрмонларни кесиш, чорвачиликни ривожлантириш.
в) ишлаб чиқариш корхоналарини кўпайтириш.
г) ерларни ўзлаштириш, сувни ифлосланиши.
д) ҳаммаси тўғри.
2. Табиатни муҳофаза қилиш масаласи нималардан иборат?
а) ўсимликларни сақлаб қолиш.
б) ҳайвонот оламини сақлаб қолиш.
в) табиий генофонни сақлаб қолиш.
г) тупроқни муҳофаза қилиш.
д) сув ҳайвонларини сақлаб қолиш.
3. Табиий ресурслар неча категорияга бўлинади?
а) қайта тикланадиган ва тугамайдиган ресурс.
б) тугайдиган ва тугамайдиган ресурс.
в) қайта тикланмайдиган ресурс.
г) тугамайдиган ва ер ости ресурслари.
д) тугайдиган ва сув ресурслари.
4. Тугайдиган ресурсларга қайси ресурслар киради?
а) космик ресурслар, тузлар.
б) қайта тикланадиган, чўкинди жинслар.
в) қайта тикланмайдиган, ер ости бойликлари.
г) ер ости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонлар.
д) иқлим, тупроқ, ўсимликлар.
5 Атмосфера ҳавосининг кимёвий таркибига нималар киради?
а) озон қатлами, кислород, водород.
б) кислород, инерт газлар, водород.
в) водород, кислород, фосфор.
г) кислород, азот, водород, карбонат ангидрид, инерт газлар.
д) азот, водород, инерт газлар.
6. Атмосфера қандай манбалардан сунъий ифлосланади?
а) турли чиқиндилардан, космик чанглардан.
б) саноат корхоналари чиқиндилардан, транспорт воситаларидан.
в) маиший хўжалик чиқиндиларидан.
г) оқова сувлардан.
д) кимёвий чиқиндилардан.
7. Атмосфера ҳавоси табиий ифлосланиши деганда нимани тушунасиз?
а) минерал чанглардан, сув буғланишидан.
б) органик чанглардан, ўрмон ёнғинларидан.
в) вулқонлар отилишидан.
г) космик чанглардан.
д) юқоридаги жавобларнинг ҳаммаси тўғри.
8. Атмосфера ҳавосини автотранспорт воситаларидан ифлосланиши неча фоизни ташкил этади?
а) 80-90% ни
б) 70-80% ни
в) 85-90% ни
г) 60-70% ни
д) 90-100% ни
9. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш учун қандай ишларни бажариш лозим?
а) янги технологик жараёнларни ташкил этиш.
б) ёқилғи таркибини яхшилаш.
в) чиқиндиларни чиқишини камайтириш.
г) яшил майдонларни кенгайтириш.
д) юқоридаги жавобларни ҳаммаси тўғри.
10. Табиатда тупроқнинг тутган ўрни?
а) моддалар айланишида иштирок этади.
б) ўсимликларнинг ўсишини таъминлайди.
в) ҳайвонлар учун бошпана.
г) микроорганизмлар ҳаёти учун зарур.
д) ҳаммаси тўғри.
11. Эрозия нима?
а) тупроқни шамолда учиб кетиши.
б) тупроқни сувдан ювилиб кетиши.
в) тупроқни сув ва шамол таъсирида емирилиши.
г) чорва моллари таъсирида емирилиши.
д) оғир транспорт таъсирида емирилиши.
12. Тупроқни ифлослантирувчи манбалар?
а) заҳарли кимёвий моддалар орқали.
б) маиший чиқиндилардан.
в) аэрозоллар ва пестицидлардан.
г) ҳар хил чиқиндилардан.
д) ҳаммаси тўғри.
13. Ерларни муҳофаза қилиш учун нима қилиш керак?
а) Ер қонунчилигига амал қилиб, ердан тўғри фойдаланиш.
б) Ерларни тўғри шудгорлаш.
в) Биологик усул билан зараркунандаларни йўқ қилиш.
г) Ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш.
д) ҳаммаси тўғри.
14.Тупроқ таркибида асосий ўринни қандай организмлар тутади?
а) минерал моддалар, сув.
б) органик моддалар, сув.
в) микро ва макроорганизмлар.
г) турли кимёвий моддалар.
д) органик моддалар, ўғитлар.
15. Ер қобиғининг сув қатлами нима деб аталади?
а) ионосфера.
б) тропосфера.
в) гидросфера.
г) литосфера.
д) атмосфера.
Do'stlaringiz bilan baham: |