Меҳнат шароитини баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилиш методикасини ўрганиш



Download 23,96 Kb.
bet1/2
Sana06.07.2022
Hajmi23,96 Kb.
#748516
  1   2
Bog'liq
4-amaliy


Меҳнат шароитини баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилиш методикасини ўрганиш


Aмалий машғуот мақсади: Ишлаб чиқариш бўлимлари, хоналари ва иш ўринларини аттестациядан ўтказиш тартиби унинг аҳамияти ва мақсадидан келиб, унинг ҳуқуқий ва меёрий асослари, ташкил етиш тартиби ва уни расмийлаштириш тарибини ўрганиш.

Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳамда уни юксалтириш масаласи ва муаммосини ишлаб чиқаришда самарали ечиш шу соҳада қонуний, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техник, гигиеник ва даволаш-олдини олиш тадбирлари ва воситалари тизимини такомиллаштиришни талаб етади.


Илмий томондан асосланган меҳнат ва дам олиш тартибини жорий етиш, таъсирчанлик, зўриқишларни камайтириш борасида чора-тадбирларни амалга ошириш, ишчилар ўртасида касбга қараб танлов ўтказиш, ишловчиларни касб бўйича ўқитишга, йўриқномалардан ўз вақтида ва сифатли ўтказишни олиб боришга катта эътибор қаратиш зарур бўлади.
Саноатда, сув ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида тўкис санитария-гигиена шароитларини таъминлаш, оғир қўл кучи билан бажариладиган меҳнатни тугатиш ва касб касалликларини бутунлай йўқотиш чора-тадбирларини амалга ошириш зарур. Ишловчилар жароҳатланишларини ва касб касалликларини бартараф етиш, иш сифати ва самарасини ошириш учун меҳнат шароити ҳолатини юқори даражада таъминлаш керак. Бу ишларни амалга ошириш учун олдин иш ўринларидаги мавжуд меҳнат шароити кўрсаткичларини аниқлаш, белгилаш ва ўлчаш, яъни иш ўринларида меҳнат шароитининг экспертизасини ўтказиш керак бўлади. Aниқланган, олинган ва ўлчаб топилган натижалар ўрганилади, таҳлил қилинади ва шунга қараб хулоса чиқарилади.
Иш ўринлари, машина ва механизмлар, технологик жараёнлар, бино ва иншоотларнинг амалдаги МХСТ, СанҚваМ, меҳнат хавфсизлиги, техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги қоида ва талабларига жавоб бериш ёки бермаслигини, ҳамда меҳнат хавфсизлиги чора-тадбирларини режалаштириш учун керакли маълумотларни тўплаш мақсадида иш ўринларида аттестация ўтказилади.
Иш ўринларини аттестация қилишнинг ҳуқуқий-меёрий асослари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 29 июлдаги 378-сон қарори билан тасдиқланган “Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси тўғрисида”ги низом ишлаб чиқаришда меҳнат шароитини баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилиш бўйича асосий ҳужжатлардан бири ҳисобланади. Иш ўринларида аттестация ўтказиш шу ҳужжат талаблари асосида олиб борилади.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг “Меҳнат шарт- шароитлари давлат экспертизаси” деб номланувчи таркибий бўлинмаси аттестация ўтказиш жараёнини бошқаради. Бу бўлинма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститусиясига ва қонунларига, Президент фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек, номи юқоридаги келтирилган Низомга амал қилади ва давлат назорат органлари билан ўзаро ҳамкорликда ишлайди.
Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ноқулай меҳнат шароитларида ишлайдиган меҳнаткашларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ишлаб чиқаришда ноқулай меҳнат шароитларида ишлаганлик учун имтиёзлар ва компенсатсиялар берилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
ноқулай меҳнат шароитлари учун бериладиган имтиёз ва компенсатсияларни тартибга солувчи меёрий-услубий асосни ишлаб чиқиш ва мукаммаллаштириш.
Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
меҳнат шарт-шароитлари бўйича иш жойларини аттестация қилиш сифати ҳамда имтиёзли нафақа, қўшимча таътил ва қисқартирилган иш куни белгиланадиган рўйхатлар ва кўрсаткичлар тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
корхоналар, вазирликлар ва идоралар таклифлари асосида имтиёзли нафақа, қўшимча таътил ва қисқартирилган иш куни белгиланадиган рўйхатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида хулосалар тайёрлайди;
корхоналар буюртмаларига кўра, аттестация асосида иш жойларидаги меҳнат шарт-шароитларини экспертиза қилади;
ўз ваколати доирасига кирувчи масалалар бўйича маъмурият ва корхоналар ходимлари ўртасидаги низоларни кўриб чиқади;
меҳнат шароитларини баҳолаш, иш ўринларини аттестациядан ўтказиш усулларини ва меҳнат шароитларини экспертиза қилиш учун меёрий асосларни ишлаб чиқади ва янгилайди;
меҳнат шароитларини баҳолаш, иш ўринларини аттестациядан ўтказиш масалалари бўйича илмий-тадқиқот ишлари ўтказилишини ташкил етади. Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
ўз хизмат вазифаларини бажараётганда корхоналарга, уларнинг қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, белгиланган намунадаги гувоҳномани кўрсатиб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кириш;
корхоналардаги меҳнат шароитларини экспертиза қилиш ва маъмуриятга махсус шаклда хулоса бериш;
экспертиза ўтказиш учун олим ва мутахассисларни белгиланган тартибда ҳақ тўлаш билан жалб етиш;
корхоналардаги ходимларга имтиёзли нафақалар, қўшимча таътиллар ва қисқартирилган иш куни белгилаш ҳужжатини, шунингдек, жамоа шартномасида кўзда тутилган меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш бўйича тадбирлар бажарилишини текшириш, аниқланган камчиликларни бартараф етиш учун махсус шаклда ёзма кўрсатма бериш;
корхона маъмуриятига унинг имтиёзли нафақалар, қўшимча таътиллар ва қисқартирилган иш куни белгилаш бўйича амалдаги қонунларга мувофиқ келмайдиган қарорларини тўхтатиш тўғрисида махсус шаклда тақдимнома бериш;
корхоналар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларини меҳнат меёрлари ва қоидаларини бузганлик учун амалдаги қонунларга мувофиқ жавобгарликка тортиш;
вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлардан меҳнат шарт-шароитлари бўйича зарур маълумотларни олиш;
меҳнат шарт-шароитлари бўйича иш жойларини назорат тариқасида аттестациядан ўтказишни ташкил етиш, бунинг учун шартнома асосида зарур бўлган ташкилотлар ва мутахассисларни жалб етиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқишга тақдим этиш учун Меҳнат вазирлигига имтиёзли нафақалар, қўшимча таътиллар ва қисқартирилган иш куни белгиланадиган рўйхатларни тўлдириш, аниқлаш бўйича таклифлар киритиш;
давлат, жамоат ва ҳалқаро ташкилотларда ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Меҳнат вазирлиги номидан вакиллик қилиш.
Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси ўз вазифаларини бажараётган пайтда текширилаётган корхона маъмурияти унга ёрдам беришга мажбурдир.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Меҳнат шарт- шароитлари давлат экспертизаси таркибига қуйидагилар киради:
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги марказий аппаратининг Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси органи;
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат шарт- шароитлари давлат экспертизаси республика марказий лабораторияси;
Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси ҳудудий органлари ўз лабораториялари билан, шунингдек, туман ва шаҳар меҳнат биржалари ҳузуридаги органлар;
Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасини молиявий таъминлаш республика ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади.
Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасига раҳбарлик қилиш, тегишли равишда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш Бош бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар биржалари томонидан амалга оширилади. Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси ўз номи ёзилган штампга эга.
“Меҳнат шароитларини баҳолаш ва меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестация қилиш методикаси”нинг мазмуни ва моҳияти
“Меҳнат шароитини баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилиш методикаси” Меҳнат вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва 1996 йил 28 майда 247 - тартиб рақами билан Aдлия вазирлигида рўйхатга олинган.
Конституциянинг IХ боб 37-моддасида: – “Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, еркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига егадир” дейилади. Демак, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари адолатли меҳнат шароитларида ишлашдек конститусиявий ҳуқуқга ега.
Меҳнат шароитларини баҳолаш ва меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестация қилиш асосий мақсади фуқаролар юқорида келтирилган конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, яъни уларнинг санитария-гигиена талабларига жавоб берувчи (адолатли) меҳнат шароитларида ишлашларини таъминлашдир.
Aттестация ўтказишдаги умумий талаблар. Aттестация мулк ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар барча корхона, муассаса ва ташкилотларда ўтказилади. Меҳнат шароитларини баҳолаш асосида иш ўринлари аттестация қилинади.
Aттестация қуйидагиларни ўз ичига олади:
комплекс равишда, асбоб-ускуналар ёрдамида, ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, биологик омилларини, ҳамда иш ўрнидаги меҳнат жараёни оғирлик ва юкланишлик даражаси аниқланишини;
иш ўрнини зарарлилик ва хавфлилик даражаси бўйича меҳнат шароити синфларига белгиланишини асослашни;
ишлаб чиқаришни, корхоналарни, ишларни, касбларни, лавозимларни ва кўрсаткичларни имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берувчи № 1, № 2, № 3 – рўйхатларга киритилишини асослашни;
ишнинг ўзига хос характерга ега еканлиги ва ноқулай меҳнат шароитида ишлаганлик учун бериладиган ҳар йилги қўшимча таътил давомийлигини асослашни;
ишловчилар ноқулай меҳнат шароитида ишлаганликлари учун имтиёзли пенсия таъминоти олиш ҳуқуқи мавжудлиги ёки мавжуд емаслигини тасдиқлашни
(белгилашни);
ноқулай меҳнат шароити юзага келишининг сабаб ва омилларини аниқлашни;
маъмурият ва фуқаролар ўртасида меҳнат шароитини баҳолаш ва имтиёзга эга бўлиш ҳуқуқи борасида юзага келадиган баҳсларни ечишни;
меҳнат шароитини соғломлаштириш ва касбий касалланишларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишни.
Меҳнат шароитини баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилишнинг меёрий-ҳуқуқий асоси бўлиб қуйидагилар хизмат қилади:
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси;
ёшидан қатъий назар пенция билан таъминланиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, иш турлари, касб ва лавозимларнинг №1 рўйхати;
умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенцияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, касблар, лавозим ва кўрсаткичларнинг №2 рўйхати;
умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, касблар, лавозим ва кўрсаткичларнинг №3 рўйхати;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган “Меҳнат жараёни оғирлиги ва юкланишлиги, ишлаб чиқариш муҳити омилларининг зарарлилик ва хавфлилик кўрсаткичлари бўйича меҳнатнинг гигиеник классификацияси”;
қабул қилинган ишлаб чиқариш санитар меёрлари, қоидалари ва гигиеник меёрий ҳужжатлари;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилувчи стандартлар.
Aттестация ўтказиш даврийлиги корхона томонидан белгиланади, лекин ҳар 5 йилда биттадан кам бўлмаслиги керак. Aттестациянинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишига жавобгарлик корхона ёки ташкилот раҳбарига юкланади.
Корхона ва ташкилотларда меҳнат шароитини баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилишни, ҳамда имтиёзли пенция таъминоти ҳуқуқини берувчи рўйхатларнинг тўғри қўлланилишини назорат қилиш Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш вазирлигига юклатилади. Меҳнат муҳофазаси ва меёрлаш маркази ва Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-текшириш институти аттестация қилишнинг илмий-методик муассасалари бўлиб хизмат қилади.
Меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилиш материаллари ва маълумотлари ўта муҳим ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланади ва 50 йил давомида сақланиши лозим.
Иш ўринларида аттестация ўтказишни ташкиллаштириш. Aттестатсия ўтказишни ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича корхона раҳбари буйруқ чиқаради. Буйруқда доимий фаолият кўрсатувчи аттестация комиссияси таркиби кўрсатилади ва унинг вазифалари белгиланади. Зарур ҳолларда сехлар (структуравий бўлимлар) аттестация комиссиялари таркиби ҳам кўрсатилиши мумкин. Доимий фаолият кўрсатувчи аттестация комиссияси таркибига бош инженерни, меҳнат муҳофазаси хизмати, кадрлар бўлими, меҳнат ва маош бўлими, ҳамда корхонанинг санитар-гигиеник ёки технологик лабораторияси вакилларини киритиш тавсия етилади. Иш ўринларини аттестация қилишнинг умумий муддатлари ва ишлаш графиги белгиланади.
Доимий фаолият кўрсатувчи аттестация комиссияси қуйидаги ишларни бажаради:
иш ўринларини аттестация қилишнинг ташкилий ва методологик ишларини амалга оширади;
керакли ҳуқуқий, меёрий ва бошқа маълумот базани шакллантиради ва уларнинг аттестацияда қатнашувчи мутахассислар томонидан ўрганилишини ташкил қилади;
аттестация ўтказиш учун керакли ташкилотни аниқлайди ва уларни белгиланган қоидага асосан ишга жалб қилади;
аттестациядан ўтказиладиган иш ўринлари рўйхатини тузади, уларга тартиб рақамлари беради, иш ўринлари чегараларини белгилайди;
ишлаб чиқариш муҳити зарарли ва хавфли омилларини ўрганишнинг керакли ҳажмини белгилайди;
иш ўринларини егаллаган шахслар касблари ва лавозимлари бажариладиган иш характерига мос келиши ёки келмаслигини “Aсосий ишчи касблари ва ходимлар лавозимлари классификатори”га асосан аниқлайди; агарда, бажариладиган иш таркиби ва моҳияти классификаторда берилганга мос келмаса касб (лавозим) амалда бажариладиган ишга мослаштирилади.
Иш ўринларида аттестация ўтказиш тартиби.
Aсбоб-ускуналар ёрдамида ишлаб чиқаришдаги омилларнинг мавжуд даражалари, катталиклари(миқдорлари) аниқланади. Олинган миқдорлар “№ иш ўрнидаги меҳнат шароити харитаси”га киритилади (3.1 – илова).
Иш ўрнидаги меҳнат шароити харитасини тўлдириш методикаси қуйидагилардан иборат (3.1 – илова):
жадвалда келтирилган барча ишлаб чиқариш омиллари бўйича ўлчашлар ўтказилади, натижалар жадвалга киритилади;
агарда иш ўрнида жадвалга кирмаган омиллар мавжуд бўлса, улар қўшимча равишда ёзилади;
жадвал 2-устун “Меҳнат гигиеник классификатори”, “Санитар меёрлар, қоидалар ва гигиеник меёрлар” ва стандартлар маълумотлари киритилади;
жадвал 3 - устунига асбоб-ускуналар билан ўлчаб аниқланган миқдорлар киритилади;
жадвал 4-устуни “Меҳнат шароитлари гигиеник классификатори” бўйича тўлдирилади;
жадвал 5-устуни ишлаб чиқариш омили таъсир етиш вақтини аниқлаш бўйича ўтказилган хронометрик ўлчашларга асосан тўлдирилади (тўла иш кунига нисбатан фоиз ҳисобида). Иш вақти 80 % кам бўлмаган қисмини иш ўрнида аттестация ўтказган вақтдаги шарт - шароитларда иш бажариш билан ўтказишга тўла иш куни дейилади.
Меҳнат шароитини умумий баҳолаш. Ишлаб чиқариш омилларининг аралаш ва йиғма таъсирини ҳисобга олган ҳолда меҳнат шароитини умумий баҳолаш қуйидагича олиб борилади: 3.1 – иловадаги ўлчаш натижаларига асосан алоҳида секторлар бўйича меҳнат шароити баҳоланади; 3.1 – илова маълумотлари умумлаштирилади ва 3.2 – иловага киритилади.
Хавфлилик ва зарарлилик даражаси бўйича меҳнат шароитини умумий баҳолаш аниқланади:
енг юқори синф ва зарарлилик даражаси бўйича;
агарда, 3 та ёки ундан кўпроқ омиллар 3.1. синфга тегишли бўлса, меҳнат шароити умумий баҳоси 3.2. синфга тегишли бўлади;
агарда 3.2, 3.3, 3.4. синфларга тегишли 2 та ёки ундан кўпроқ омиллар мавжуд бўлса меҳнат шароити мос равишда бир даража юқори баҳоланади. Зарарли омиллар таъсири остида бўлиш вақти қисқарганда (иш вақтининг 80 % кам) меҳнат шароити I даража паст баҳоланиши мумкин, лекин 3.1. дан кам бўлмаслиги керак.
Меҳнат шароити бўйича имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини баҳолаш 3.3
-илова маълумотлари асосида олиб борилади.
Ишнинг ўзига хос хусусиятга ега еканлиги ва ноқулай меҳнат шароитида ишлаганлик учун бериладиган ҳар йилги қўшимча таътил давомийлигини аниқлаш 3.4 -илова бўйича олиб борилади. Баъзи категориядаги ишловчилар учун қўшимча таътил давомийлиги 33 кунгача белгиланиши мумкин.
Иш ўринларининг аттестацияси тугагандан кейин ҳар бир сех учун “Сехдаги иш ўринлари ва уларнинг меҳнат шароити бўйича аттестацияси натижалари ведомости” (3.5 – илова), бутун корхона бўйича еса “Корхонадаги иш ўринлари ва уларда меҳнат шароити бўйича ўтказилган аттестация натижалари йиғма ведомости” (3.6 – илова) тўлдирилади.
Корхонада аттестация натижалари бўйича имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи тасдиқланган иш ўрни, касб ва лавозимлар мавжуд бўлса 3.7 – илова тўлдирилади.
Aттестатсия комиссияси аттестация натижаларини таҳлил қилиб “Меҳнат шароитини яхшилаш ва соғломлаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини” ишлаб чиқади (3.8 – илова).
Aттестатсия комиссияси ишини тугаллаши билан “Aттестатсия комиссияси йиғилиши баённомаси” тузилади (3.9 – илова).
Имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқига эга эканлигини аниқлаш учун зарур ҳужжатлар рўйхати: корхонада аттестация комиссиясини ташкил қилиш тўғрисидаги буйруқ; иш ўринларидаги ишлаб чиқариш муҳити меҳнат шароитини зарарлилик ва хавфлилик даражаси бўйича баҳолаш харитаси (3.2 – илова); корхонадаги иш ўринлари ва уларда меҳнат шароити бўйича ўтказилган аттестация натижалари йиғма ведомости (3.6 – илова); маълум касбдаги меҳнат шароитлари тўғрисида тушунтириш хати; аттестация комиссияси мажлиси баённомаси.
Лаборатория текширувларининг бирламчи маълумотлар ҳужжатлари, зарур ҳолларда, талаб қилиб олиниши мумкин.Aттестатсия натижалари қараб чиқилган ҳужжатлар корхона раҳбари ва касаба уюшмаси (ёки меҳнаткашларнинг бошқа вакиллик органи) раҳбари имзоси билан имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқига ега еканликни тасдиқлаш учун Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий Бош бошқармасига юборилади.



Download 23,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish