Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш



Download 146,84 Kb.
bet1/24
Sana21.02.2022
Hajmi146,84 Kb.
#23996
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Bola psix
1 тема, ogzaki va yozma nutqning qiyosiy tahlili, генетика, Asal, 1 Laboratoriya ishi, P tovushi harf, 2 5233545932259198295, 2016-fozilov-fuqar-jamiyat-lot, buyuk ipak yoli shakillanish r, buyuk ipak yoli shakillanish r, ishsizlik sabablari xususiyatlari va kamaytirish yollari , 1476614757 65674, 1476614757 65674, 1476614757 65674

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
МАКТАБГАЧА МУАССАСАЛАР ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ
ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ РЕСПУБЛИКА
ЎҚУВ МЕТОДИКА МАРКАЗИ

“Тасдиқлайман”


ММХҚТУМОРЎММ директори
____________М.Н.Аъзамова “_______” ______________2016й.

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТАРБИЯЧИЛИГИ ҲУҚУҚИНИ БЕРИШ БЎЙИЧА КАСБИЙ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ УЧУН


болалар психологияси модули учун


маърузалар матни

Тошкент-2016


Мактабгача таълим муассаса ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш республика ўқув методика Марказининг илмий методик кенгашининг 2016 йил 14март дади 1–сонли қарори билан маъқулланган таянч ўқув режа ва дастурлар асосида тузилган ва тасдиқланган.
Тайёрловчи: Х.Бекчанов


Ў Қ У В - М А В З У Р Е Ж А С И





М А В З У Л А Р

Жами

Маъруза

Амалий

семинар




Жами

66

28

18

20

1.3. Болалар психологияси ва психо-диагностика

1.3. 1.

Болалар психологиясининг умумий масалалари

2

2

-

-

1.3. 2.

Психик тараққиётнинг асосий қонуниятлари

2

2

-

-

1.3. 3.

Чақолоклик ва гўдаклик даврида психик ривожланиш

2

2

-

-

1.3. 4.

Илк ёш даврида психик ривожланиш

2

2

-

-

1.3. 5.

Мактабгача ёшдаги болалар ривожланиш ва фаолиятининг психологик тавсифи.

4

2

2

-

1.3. 6.

Мактабгача ёшдаги болаларнинг ўйин фаолиятининг хусусиятлари

4

2

-

2

1.3. 7

Мактабгача ёшдаги болаларнинг таълимий машғулотлари

4

2

2

-

1.3. 8.

Мактабгача ёшдаги болаларнинг меҳнат фаолиятини хусусиятлари

4

2

2

-

1.3. 9.

Болаларда сезги ва идрокининг ривожланиши

2

-

2

-

1.3. 10.

Болаларда диққатининг ривожланиши.

2

-

2

-

1.3. 11.

Болаларда хотиранинг ривожланиши

2

-

2

-

1.3. 12.

Болаларда тафаккурнинг ривожланиши

2

-

2

-

1.3. 13.

Болаларда нутқ ва хаёлнинг ривожланиши

2

-

2

-

1.3. 14.

Илк ёшда бола шахсининг шаклланиши

2

-

-

2

1.3. 15.

Кичик ва ўрта мактабгача ёшдаги шахсининг шаклланиши

4

-

4

-

1.3. 16.

Мактабгача таълим муассасасининг катта ва тайёрлов гуруҳ болалари шахсининг шаклланиши

4

-

4

-

1.3. 17.

Болалар психодиагностикаси. Психодиагнос-тикаси методлари ва ва улардан фойдаланиш.

4

-

2

2

1.3. 18.

Болаларни мактабдаги таълим жараёнинига психик жиҳатдан тайёрлаш.

4

-

2

2




Жами:

52

16

28

8

1.МАВЗУ Болалар психологиясиниг умумий масалалари
Режа:
1. Болалар психологияси фанининр предмети ва вазифалари
2. Фаннинг аеосий катерорияари
3. Болалар психологияси фанининг бошка фанлар билан алоқаси.
4. Болалар психологияси: назария ва амалиёт
5. Болалар психологияси фанининг методлари

1. Болалар психологияси фанининр предмети ва вазифалари


Болалар психологияси - психология фанининг алохида тармоғи бўлиб, у турли ёш даврларида бола психик тараққиётининг қонуниятларини, шунингдек, бир ёш босқичидан бошқасига ўтиш қонуниятларини ўрганади. Болалар психологияси фанининг асосий эътибори туғилгандан етуклик давригача инсон психикаси ва онгининг қандай ривожланишига қаратилган. Д.Б.Элконин ёзганидек, бола жа­мият аъзоси ва шахс сифатида шаклланиб борар экан, унинг психикаси ривожланиб, оламни акс эттириш қобилияти гўдакликдан йетуклик дав­ригача мураккаблашиб ва такомиллашиб боради. Ушбу жараённинг ўзига хос ҳусусиятлари, унинг қонуниятларини болалар психологияси тадқиқ этади.


Бола ривожланишининг турли томонларини ҳар хил фанлар - ана­томия, физиология, олий нерв фаолияти физиологияси, гигиена, этно­графия ва бошқалар ўрганади. Туғилгандан етуклик давригача бола пси­хик тараққиётини ўрганиш эса психологик билимларнинг махсус сохаси- болалар психологиясининг зиммасидадир. Чунки болалар психология­си бола психик тараққиётининг қонуниятлари, ривожланишнииг турли босқичларида бола психикасига хос ҳусусиятлар ҳақидаги фандир.
Л.Ф.Анухова таъкидлаганидек, болалар психологияси фанининг предмети тарихан ўзгариб борган. Бугунги кунда болалар психологияси фанининг предмети онтогенездаги психик тараққиётнинг умумий қонуниятларини, ёш даврларини, бир ёш давридан бошқасига ўтиш са­бабларини аниқлашдан иборат. Агар педиатр болаларнинг жисмоний саломатлиги билан шуғулланса, болалар психологи бола психикасининг қанчалик турли ривожланаётгани ва фаолият кўрсатаётганини, борди-ю, бу сохада камчилик бўлса, уни ниманинг ҳисобига компенсациялаш мумкинилигини ўрганади.
Ҳозирги кунда болалар психологияси фани предметининг кенрайиб бориши кузатилмоқда. Бу ходиса боланинг хомила давридаги ривожла­нишини тобора чйқурроқ ўрганиш натижасида рўй бермоқда.

1.1. Фаннинг асосий катерорияари

Болалар психологияси фанининг асосий категориялари, яъни ту­шунчалари қаторига қуйидагилар киради: «ёш» , «болалик», «тараққиёт», «ўсиш» , «детерминизм», «гетерохронлир, «тизимлилик». Албатта, фан­нинг категориялари фақат бу тушунчалар билан чекланмайди. Асосий категориялар жумласига булардан ташқари, «тараққиётнинг ижтимоий вазияти» , «етакчи фаолият типи» ва бошқа бир қатор тушунчаларни ки­ритиш мумкин. Бу тушунчалар психология сохасидаги илғор тадқиқотлар натижасида шаклланган ва фанга олиб кирилган. Болалар психологияси фанини ўрганиш маълум маънода ушбу фаннинг катего­рияларини ўзлаштиришдан иборат. Қуйида биз болалар психологияси фанининг айрим асосий категориялари ҳусусида алохида тўхталиб ўтамиз:


Болалик-онтогенезнинг дастлабки даврларини белгилаш учун (туғилгандан ўсмирликкача бўлган даврни белгилаш учун) қўлланадиган тушунча. Ёш даврларининг анъанавий таснифига кўра болалик ­гўдаклик (туғилгандан 1 ёшгача), илк болалик (1 ёшдан 3 ёшгача), мак­табгача ёш (3 ёшдан 6-7 ёшгача) ва кичик мактаб ёши (6-7 ёшдан 10-11ёшгача) даврларини ўз ичига олади. Болалик - жадал психик тараққиёт давридир.
Тарққиёт - нарса ёки ходисаларнинг вақт ўтиши билан миқдор ва сифат жихатдан ўзгариши натижасида юқорироқ даражага кўтарилиши.
Психика тарққиёти – туғилгандан бошлаб ёш даврлари ўтиши билан психика фаолиятининг такомиллашишидир. Психик тараққиёт боланинг инсоният тарихи давомида тўпланган билим ва тажрибаларни ўзлаштириши ҳамда шахс сифатида шаклланиб бориши жараёнидан иборат.
Ёш-индивид психик тараққиётининг аниқ вақт чегарасига эга бўлган босҚичи. Психик тараққиётнинг ҳар бир босқичида индивидда муайян физиологик ва психологик ўзгаришлар кузатилади. Одатда пси­хологияда хронологик ва психологик ёш ажратилади. Хронологик ёш инсон туғилгандан бошлаб неча ёш яшаганини ифодалайди. Психологик ёш эса инсон психик ривожланиш даражасини акс эттириб, кўпинча ақлий ёш деб аталади. Ақлий ёш турли ёшдаги одамлар учун мўлжалланган махсус тест топшириқлари орқали аниқланади. Ақлий ёшнинг хронологик ёшга нисбати бола психик тараққиётининг ўзига хос кўрсаткичи-интеллектуал ривожланиш коеффициентини хосил қилади, бу коеффициент инглиз тилидан 10 харфлари орқали белгила­нади.



Download 146,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
zbekiston respublikasi
maxsus ta’lim
guruh talabasi
nomidagi toshkent
O’zbekiston respublikasi
o’rta maxsus
toshkent axborot
texnologiyalari universiteti
xorazmiy nomidagi
davlat pedagogika
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
haqida tushuncha
vazirligi muhammad
таълим вазирлиги
toshkent davlat
respublikasi axborot
O'zbekiston respublikasi
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
махсус таълим
vazirligi toshkent
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
saqlash vazirligi
Toshkent davlat
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
vazirligi koronavirus
covid vaccination
koronavirus covid
qarshi emlanganlik
risida sertifikat
sertifikat ministry
vaccination certificate
haqida umumiy
o’rta ta’lim
matematika fakulteti
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti