Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш


Психологик тадқиқотни ўтказиш шакллари



Download 146,84 Kb.
bet5/24
Sana21.02.2022
Hajmi146,84 Kb.
#23996
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Bola psix

Психологик тадқиқотни ўтказиш шакллари
Болани ўрганиш икки асосий шаклда - амалга оширилади:
«Кўндалангига кесим» шаклида ва «Узунасига кесим» методи деб номланувчи тадқиқот шаклида амалга оширилади.
Тадкиқот кундалангига кесим шаклида –ўтказилганда турли ёшдаги болалар гуруҳларида муайян психологик жараён, ҳолат ёки ҳусусият ўрганилади ва ҳар хил ёш босқичидаги болаларнинг натижалари ўзаро солиштирилади. Масалан, Д.В.Елъконин кичик, ўрта ва катта мактабдари ёшдаги болаларнинг сюжетли-ролли ўйинларига ҳос ҳусусиятларни ўрганиб, ўзаро солиштириб болалар ўйинлари тараққиётига ҳос умумий қонуниятни аниқлаган. Кўндалангига кесим шаклидаги тадқиқотда асо­сий эътибор синалувчи болалар ёшидаги фарқларга қаратилиши керак.
Фарқ қанчалик кичик бўллса, психолог-тадқиқотчи бола психикаси ва шахсидаги барча мухим ўўзгаришларни пайқаши учун кўппоқ имкониятларга эга бўлади.
Тадқиқот узунасига кесим шаклида –ўтказилганда бир ёки бир неча боланинг муайян вақт оралиғидаги ҳаёти ўрганилади. Тадқиқотчи узлуксиз равишда бир ёш босқичидан иккинчисига ўтишда бола психикасида ва хулқ-атворида руй берувчи ўзгаришларни аниқлаб боради. Масалан. мактабгача таълим муассасасида янги дастур буйича иш бошланга бўлса, муассасага энди қабул қилинган болаларни 4-5 йил узлуксиз ўрганиш орқали дастурнинг бола тараққиётига таъсирини аниқлаш ва у ҳақида хулоса чиқариш мумкин бўлади. Узунасига кесим шаклидаги тадқиқот шунингдек, айрим холларда лонгитюд тадқиқот ҳам деб атала­ди. Тадқиқотнинг бу шакли анча мураккаб ва кўп вақт талаб этади.


Болалар психологиясининг асосий ва ёрдамчи методлари
Ананавий равишда тадқиқот методлари асосий ва ёрдамчи методларгао ажратилади. Асосий методлар - кузатиш ва эксперимент - бола тараққиёти ҳақида ишончли маълумот бера олади. Ёрдамчи методлар -, тест, сўров, фаолият махсулларини ўрганиш - тасвирловчи маълумот бериб, бу маълумот асосида фақатгина тахминларни илгари суриш мум­кин бўлади.
Кузатиш.
Кузатиш - психологик тадқиқотнинг асосий эмпирик методларидан бири бўлиб, психик ҳодисаларни мақсадга мувофиқ ва тизимли равишда идрок этишга асослангандир. Кузатиш - тадқиқот вазифаларидан келиб чиқиб махсус ташкил этилган идрок жараёнидир. Кузатиш қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
1. Кузатишдан олдин унинг мақсади аниқ белгиланиши керак: Бола психикаси, хулқ-атвори ва фаолиятининг қайси томонлари кузатилиши­ни аниқлаштириш лозим;
2. Кузатиш объектив бўлиши керак: кузатишда фақат у ёки бу ҳолат ҳодисани Қайд этиш, уни субъектив талқин этишни унутмаслик лозим;
3. Кузатиш мунтазам, катта вақт оралиқларисиз –ўтказилиши керак;
4. Кузатиш шундай ўтказилиши керакки, бола унинг кузатилаётга­нини билмаслиги лозим;
5. Кузатишни амалга ошираётган тадқиқотчи кузатилаётган ҳодисаларни тез қайд эта олиш маҳоратига эга бўлиши зарур. Кузатишнинг қуйидаги турлари мавжуд:
а) ички кузатиш, ташқи кузатиш ва киритилган кузатиш;
б) стандартлаштирилган ва стандартлаштирилмаган кузатиш;
в) фронтал ва танланма кузатиш
Кузатиш методининг асосий камчилиги шундаки, унда кузатилаёт­ган ҳодисаларга фаол таъсир кўрсатиш, уларни ўзгартириш, кузатиш амалга оширилган вазиятни худди шундай кўпинишда қайтадан яратиб бўлмаслик каби ҳусусиятлар қайд этилади. Шунга қарамай бу метод халигача асосий психологик методлардан бири бўлиб келмоқда.
. Эксперимент.
Експеримент - илмий билишнинг асосий методларидан бири. Унинг кузатишдан асосий фарқи шундаки, унда тадқиқотчи ўрганилаётган ва­зиятга фаол таъсир кўрсатади, бир ёки бир неча ўзгарувчилар билан манипуляцияларни амалга оширади. Экспериментда психик ҳусусиятлар махсус шароитларда ўрганилади.
Експериментнинг икки тури ажратилади: лаборатория эксперимен­ти ва табиий эксперимент. Лаборатория эксперименти махсус жихозланган жойларда, каттиқ назорат остида амалга оширилади. Таби­ий эксперимент эса синалувчи учун одатий бўлган шароитга яқин ша­роитда ўтказилади ва унда синалувчи эксперимент объекти эканини билмайди. Бу ҳолат лаборатория экспериментида вужудга келадиган эмоционал зўриқиш, тадқиқот натижаларини ўзгартириб юборишга ин­тилиш каби синалувчига ҳос ҳусусиятларни бартараф этиш имконини беради.
Масалан, мактабгача ёшдаги боланинг хотирасини ўрганиш учун уни алохида хонага олиб чиқиб, шу ерда унга бир қатор сўзларни ўқиб бериб, сўнгра қайтаришни талаб қилиш мумкин. Аммо мазкур шароит бола учун одатий эмас. Шунинг учун боланинг ички эмоционал зўриқиши (ҳавотирга тушиши, шубхалана бошлаши ва хоказо) унга топшириқни имкониятлари даражасида бажариш учун йўл қўймайди.
Демак, экспериментдан олинган натижаларни хаққоний деб бўлмайди. Борди-ю, бола билан ўйин ўйнаб, унга харидор рўлини бериб айтилган нарсаларни «дўкондан» харид қилиш вазифаси топширилган бўлса, у олиб келган нарсаларига қараб нимани эслаб қолганини, нимани унут­ганини аниқлаш қийин эмас. Демак, шундай шаклда табиий экспери­мент натижалари анча ҳаққоний бўлади.
Экспериментал тадқиқотни ташкил этиш ва амалга оширишда бир қатор талабларга риоя этиш керак. Ушбу талаблар Г.У.Урунтайева ва Ю.А.Афонкина томонидан тизимлаштирилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
1. Режалаштириш босқичида тадқиқот мақсадини, синалувчилар таркибини аниқ, белгилаш, экспериментда ишлатиладиган методикалар­ни, экспериментни ўтказиш шароитини (жой ва вақтини) аниқлаштириш, барча шароитларни олдиндан яратиб қуйиш зарур;
2. Экспериментни ўтказиш жараёнида тадқиқотда иштирок этаётган бола билан ўзаро ишончга асосланган муносабатни ўрнатиш, мулоқотга дўстона, илиқ оханг бахш этиш, болани ўз олдига ўтказиш, боланинг ха­толарига ортиқча эътибор бермаслик, синов суръатларини боланинг ин­дивидуал-психологик ҳусусиятларига мослаштириш зарур.
Бола билан ўтказилаётган эксперимент узоқ давом этмаслиги, унга эксперимент жараёнида ўзгаришлар киритмаслик керак. Одатда экспериментда тадқиқотчидан ташқари эксперимент баённомасини тузувчи шахс ҳам иштирок этади.
Експериментнинг яна икки тури аниқловчи эксперимент ва шакллантирувчи эксперимент ҳам ажратилади. Аниқовчи эксперимен­тда бола психик тараққиётига хос муайян ҳусусиятлар қайд этилади. Масалан. ота-оналар ўртасидаги низоларнинг бола эмоционал ҳолатига таъсирини аниқлаш мумкин. Бунинг учун низоли оилада вояга етаётган болаларни аниқлаш ва уларнинг эмоционал сохасини ўрганиш ҳамда олинган натижаларни бошқа болаларнинг натижалари билан солишти­риш керак бўлади. Натижада шундай ходиса - ота-оналарнинг ўзаро низоси ва бола эмоционал ривожланиши ўртасида алоқадорлик мавжуд­лиги таъкидланади.
Шакллантирувчи экспериментда синалувчига фаол таъсир кўрсатилиши оқибатида унда рўй берадиган ўзгаришлар аниқланади. Масалан, ота-она ўртасидаги муносабатни яхшилаш бола эмоционал сохасига қандай таъсир кўрсатишини аниқлаш мумкин. Бунинг учун ота-онаси ўртасидаги муносабат яхшиланган болалар эмоционал сохасига хос ҳусусиятлар билан ота-онаси ўртасидаги муносабат низоли бўлиб қолаётган болалар эмоционал ҳусусиятларини ўзаро солиштириш ёки боланинг аввалги эмоционал ҳусусиятлари билан кейингиларини ўзаро қиёслаш мумкин.
Шунингдек. айрим ўринларда назорат эксперименти ҳам ажратила­ди. Бу эксперимент кўп жихатдан аниқловчи экспериментга ўхшаб кетади. Уни ўтказишда кўзланган мақсад фаол таъсир кўрсатилган гуруҳдаги ўзгаришларда айнан таъсирнинг роли қандай бўлганини аниқлашдан иборат. Бунинг учун фаол таъсир кўрсатилган гуруҳ билан хеч қандай таъсир кўрсатилмаган назорат гуруҳининг натижалари ўзаро солиштирилади. Агар ўртадаги фарқ анча сезиларли бўлса, демак, би­ринчи гуруҳдаги ўзгаришларга айнан ўтказилган таъсир сабаб бўлган деган хулосага келинади.
Сўров.
Сўров – тадқиқотчи ва респондентнинг бевосита ёки билвосита ўзаро алоқаси давомида бирламчи вербал ахборот йиғишга йўналтирилган метод сўров анкета ёки интервю шаклида ўтказилиши мумкин. Анкета ёрдамида сўров ўтказилганда синалувчи ёзма саволлар­га, интервюда эса огзаки саволларга жавоб қайтаради.
Сўров қуйидаги босқичларга эга бўлади:
1. «Епиграф». Бунда синалувчининг фикрлари муайян йўналишга солинади, синалувчилар саволларга жавоб беришга ундалади.
2. «Кўрсатма». Бунда синалувчига сўров жараёнида саволларга қандай жавоб қайтариш мумкинлигини, сўров мақсади, унинг ким то­монидан ўтказилаётгани, ундан олинган маълумотлар нима мақсадда ишлатилиши ҳакида маълумот берилади.
3. «Сўровга мослашиш». Бунда синалувчи саволларга жавоб беришга йўналтирилади, унда ўзига нисбатан ишонч хосил қилинади, у билан ўзаро ишончга асосланган муносабат ўрнатилади, унда саволларга хар қандай жавоб қайтариш мумкин, деган таассурот хосил қилади. Бу­нинг учун сўровда дастлаб эмоционал-нейтрал, осон, умумий саволлар берилади.
4. «Мақсадга эришиш». Бунда зарур бўлган асосий маълумотлар қўлга киритилади. Бунинг учун ушбу босқичда тадқиқотчи учун ҳам, синалувчи учун ҳам мухим бўлган саволлар берилади.
5. «Зўриқишни бартараф этиш». Бунда сўровдаги масалалар ва са­воллар хусусида, бутун сўров жараёни хақида йиғилган ҳиссиётлар бар­тараф этилади. Бунинг учун сўров сўнгида нисбатан осон, ижобий эмо­ционал саволлар берилиши, масалан, синалувчининг ижтимоий демо­график ҳусусиятлари ҳақидаги саволлар берилиши мумкин.
Синалувчига бериладиган саволлар бир-биридан алохида ва ажрал­ган эмас. Улар яхлит бир занжирнинг халқаларидир, Сўровдаги бир са­вол кейингиси билан боғлиқ холда идрок этилади. Шу туфайли қуйидаги ҳолатларга сўров жараёнида алохида эътибор бериш лозим:
1. Бир савол ва унга бериладиган жавоб кейинги саволларга бери­ладиган жавобларга таъсир ўтказмаслиги керак.
2. Муайян саволдан кейинги савол умуман бошқа мавзуларга ўтиб кетган бўлмаслиги, бир саволдан бошқасига ўтишда мавзу кескин ўзгартнрилмаслиги лозим.
3. Саволларнинг ташқи ифодаланиши синалувчиларни у билан иш­лашга жалб эта олиши керак (симметрик тўгри бўлиши, ёзув ёки оғзаки мурожаат орқали бериладиган саволлар чиройли ва тушунарли бўлиши зарур).
4. Синалувчиларнинг индивидуал ҳусусиятлари ва сўровнинг узун­лиги бир-бирига мос бўлиши (масалан, ота-оналар билан сўров ўтказишда 5-6 саволдан иборат кичик анкеталардан фойдаланиш) зарур.
5. Сўров сўнгида синалувчига нисбатан миннатдорчилик ва ташак­кур изхор этилиши - «Жавобларингиз учун ташаккур» , «Ёрдамингиз учун рахмат» каби ифодаларнинг келтирилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Download 146,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish