Болалар психологияси: назария ва амалиёт
Психология фани назарияси ва амалиёти ажралмас бирликни ташкил этади. Албатга, улар ўтасида муайян фарқлар мавжуд. Ўртадаги фарқ уларнинг мақсадлари, концептуал аппарати, методологияси ва улар доирасида амалга ошириладиган чора тадбирларда яққол намоён бўлади.
Фундаментал - назарий тадқиқотларнинг асосий мақсади амалиёт учун бўлган аҳамиятидан Қатий назар, психик ҳодисалар ҳақидаги билимларни кенгайтириб боришдан иборат. Амалий психология эса кундалик хаёт билан боғлиқ конкрет муаммоларни хал этишга қаратилган тадқиқотларни ўтказади. Фундаментал тадқиқотларда тадқиқотчи шахсининг таъсирисиз ҳам илмий метод ўз вазифаларини бажаради. Аммо амалий психологияда психолог шахси методининг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади. Назарий изланишларда қўлланаётган методларнинг ишончлилиги, валидлиги, репрезентативлиги мухим аҳамият касб этса, амалий психологияда булар асосий ролни ўйнайди. Шунга қарамай, бола психик тараққиётига ҳос қонуниятлар ва назарий билимларни эгаллабгина тараққий профессионал мутахассис психолог, тарбиячи бўлиб йетишиш мумкин Л.Ф.Обухова ўринли таъкидлаганидек, болалар психологияси сохасидаги назарий вазифалар хал этилгандан кейин илмий билимларни амалиётга тадбиқ этиш имкониятлари ҳам кенгаяди.
Болалар психологияси фанининг методлари
Болалар психологияси фанинииг тараққиёти икки асосий йўналишда кечади: психик тараққиёт манбалари муаммосинииг назарий ҳал этилиши ва болалар психикасини ўрганишнинг янада самаралироқ методларини қидириш. Психик тараққиёт манбалари муаммоларини назарий ҳал этиш деганда, ушбу муаммо билан шугулланган асосий психологик мактаблар ва йўналишлар вакилларининг қарашлари тушунилади. Бола психикасини ўрганишнинг янада самарали методларини қидириш болалар психик тараққиётига ҳос ҳусусиятлар ҳақида аниқроқ ахборот олишга хизмат қилувчи методларни ишлаб чиқишни англатади.
Бола психикасини ўрганиш принцинлари
Бола психикасини ўрганишда тадқиқотчи бир қатор принциплар қоидаларга таяниши, уларга риоя этиши лозим бўлади. Бу принцплар қуйидагилардаи иборат:
Объективлик принципи тадқиқотчидан маълумотлар билан уларнинг талқинини аралаштириб юбормасликни талаб қилади. Масалан, машғулот давомида бола ойнадан ташқарига қараётган эди деб айтилса, бу муайян ҳодиса ҳақидаги маълумот бўлиб ҳисобланади. Лекин «бола эътиборсиз» деб айтиш ҳодисанинг талқинидир. Ҳодисанинг ўзи билан унинг талқинини аралаштириб юбормаслик керак. Чунки юқоридаги мисолда ҳам бала ойнага қараб турган бўлса ҳам, тарбиячи сўзларига катта эътибор бераётан бўлиши мумкин.
Сабабийлик принцпи бола шахси ва онгида янги сифатларни хосил бўлишини таъминлончи барча шарт-шароит ва омилларни имкон қадар ўрганишни талаб қилади. Масалан, машғулот давомида бола тез-тез ойна тарафга қараётан бўлса, бу ҳодисанинг иложи борича кучлироқ сабабларини аниқлашга уриниш керак кўчадаги бирон нарса бола эътиборини ўзига тортдими, машғулотда бола чарчаб қолдими ўтилаётган материал болага яхши танишми ва хакозо.
Синчковлик ва мунтазамлик принцпи бола психикаси шаклланиши жараёнини, бунда психолог ва педагоглар таъсирини синчковлик билан кузатиб боришни талаб қилади ушбу принцпга мувофиқ олдиндан:
а) тадқиқот жойи ва вақти аниқланиши керак;
б) тадқиқотда ўрганиладиган синалувчилар танланмаси тузилиши лозим;
в) тадқиқот қайси вақтда ва қандай вакт оралиқларида ўтказилишини белгилаш зарур. Ушбу бандлар белгилангач, улардан четга чиқмаслик керак, яъни қандайдир субъекъгив сабаблар билан шошилинч хулосалар чиқармаслик, тадқиқотни бевақт тугатиш холларига юл қўймаслик керак. Акс холда объективлик принцпи бузилган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |