Умумий психология ва болалар психологияси.
Умумий психология - умумий психологик қонуниятларни, психологиянинг назарий тамойилларини, асосий категорияларини, методларини ўрганувчи назарий ва экспериментал тадқиқотлардир. Масалан, умумий психология тафаккур фаолиятининг ҳусусиятлари, тафаккур турлари ва операциялари ҳақида умумий тасаввурни ҳосил қилади. Болалар психологияси эса турли ёш босқичларида тафаккурнинг қандай ҳусусиятлар касб этишини, тафаккурнинг қандай ривожланишини ўрганади. Бундан албатта, умумий психологиядаги тасаввурларга таянади, унинг методлари ва категорияларидан фойдаланади.
Ижтимоий психология ва болалар психологияси.
Ижтимоий психология - психология фанининг тармоғи бўлиб, инсонларнинг ижтимоий гуруҳларга мансублиги билан тақозоланган хулқ атвори ва фаолиятини, шунингдек, шу ижтимоий руруҳларнинг ўзини ўрганиш билан шуғулланади. Болалар психологияси бола психик тараққиётини ўрганар экан, албатта, болалар гуруҳи, бу гуруҳда болалар ўртасида амалга ошувчи муносабатларни эътибордан четда қолдирмайди. Болалар психологияси, айниқса, боланинг тенгдошлари ва катталар билан бўлган мулоқоти ва унинг бола ривожланишига таъсирини ўрганишга алохида эътибор қаратади.
Болалар психологияси фанининг ёш психологияси таркибидаги ўрни.
Болалар психологияси - ёш психологияси фанининг бўлимларидан биридир. Ёш психологиясининг, шу жумладан, болалар психологиясининг психология фанидаги бошқа тармоқлардан фарқи шундаки, у психик ҳодисаларнинг узини эмас, балки ривожланиши ва ёш билан боғлиқ равишда ўзгаришини тадқиқ этади.
Ёш психологиясининг бугунги кундари энг мухим муаммолари қуйидагилардан иборат:
а) турли психофизиологик функцияларнинг ёшга оид меъёрларини илмий жихатдан асослаб бериш;
б) индивид, шахснинг йетуклик мезонлари ва намуналарини аниқлаш;
в) хаётнинг турли босқичларида инсоннинг реал ва потенциал имкониятлари қандай бўлишини аниқлаш;
г) инсон ҳаётининг дастлабки босқичлари унинг келгусидаги тарққиётида қандай рол ўйнашини тушуниш ва илмий башорат қилиш.
Ушбу муаммоларни ҳал этиш учун инсон ҳаётининг ҳар бир босқичида - болаликда, ўспиринликда, йетуклик ва қариликда унинг психикасидаги ўзгаришларни чуқур ўрганиш талаб этилади.
Айрим упинларда болалар психологиясига синоним сифатида «генетик психология» тушунчаси ишлатилмоқда. Бу ҳолатни тугри деб баҳолаш мумкин эмас. Чунки генетик психология психик жараёнларнинг пайдо булиши ва ривожланишини ўрганади. Болалар психологиясининг предмети эса фаҚат психик жараёнлар тараққиёти билангина чекланиб қолмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |