Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти роман-герман филологияси факультети



Download 139,57 Kb.
bet17/24
Sana24.02.2022
Hajmi139,57 Kb.
#206324
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
Испан ва ўзбек тилларида отнинг грамматик категорияларини

2.4. Испан тили умумий род отлари
(Nombres del género común)

Испан тилида умумий род деб номланувчи бир гуруҳ сўзлар мавжуд. Бу сўзлар артиклнинг қўлланишига қараб женский родни ҳам, мужской родни ҳам англатиши мумкин. Улар бутунлай бир хил ёзилади. Бундай сўзлар учун родни танлаш кўпинча ким тўғрисида – хотин ёки эркак тўғрисидами гап бораётганига боғлиқ бўлади. Бу сўзлар унвон касб ва машғулот турини англатадилар.


Кўп ҳолларда бундай сўзлар –ista,ҳамда-n ёки –nte қўшимчасига эга бўладилар: turista (турист), deportista (спортсмен), joven (йигит, қиз), cliente (клиент), estudiante (талаба).
-r билан тугайдиган касблар, аёл тўғрисида хикоя қилинганда, -aқўшимчасини қўшишни талаб қилади: profesor (ўқитувчи, профессор) – profesora (ўқитувчи аёл), doctor (доктор эркак) – doctora (доктор аёл), domador (ҳайвонларни ўргатувчи эркак) – domadora (ҳайвонларни ўргатувчи аёл), conductor (хайдовчиэркак) — conductora (хайдовчиаёл).
2.5. Иккала родда қўлланадиган отлар

Испан тилида кўпгина отлар мужской родда ҳам, женский родда ҳам бўлиши мумкин. Бироқ уларнинг маъноси ўзгариши ёки маъно нозиклигини қабул қилиши мумкин. Масалан: сhico – м.р. ўғил бола, сhica – ж.р. қиз бола; bolso – м.р. (аёллар) сумкаси,bolsa – ж.р. сумка, халта; cartero – м.р. почтальон, cartera – ж.р. кармон, хамён, портфель.


Умумий род отларига яна қуйидаги сўзлар ҳам киради: víctima (ўлжа),criatura (бола), persona (одам), déspota (деспот).
Бир қатор отлар фақат кўплик сонида қўлланади ва бирлик сон шаклига эга бўлмайди: lasafueras (чекка жойлар); lasgafas (кўз ойнак-лар), lastijeras (қайчилар), las vacaciones (каникуллар), loscelos (рашк), lospantalones (шимлар), elcumpleaños (туғилган кун), elparaguas (зонт).


2.6. Жонли отлар родини хосил қилишда қўшимчанинг
ўзгариши ёки қўшилиши

Жонли отлар кўп ҳолатларда хотирага олинаётган одам ёки ҳайвон қанақа жинсга (мужской/женский) мансублигига қараб ўз шаклини ўзгартирадилар. Бу ўзгаришлар вўшимча, суффикс ёки ўзак сатхида содир бўлади.


Агар мужской роддаги сўз –о билан тугаса, женский родни хосил қилишда –ақўшимчасига ўзгаради: chico (йигит) – chica (қиз),
gato (эркак мушук) – gata (урғачи мушук).
Агар мужской роддаги сўз ундош билан тугаса, женский родни хосил қилишда –а қўшимчаси қўшилади: profesor (ўқитувчи эркак) – profesora (ўқитувчи аёл).
Агар мужской роддаги сўз охириги бўғинда урғуга эга бўлса, женский родда бу урғу йўқолади:león (эркак шер) – leona (урғачи шер)
francés (француз) – francesa (француз аёли).
Агар мужской роддаги сўз –е билан тугаб, касбни англатса, женский род хосил қилишда қўшимча –а га ўзгаради:el jefe (бошлиқ) – la jefa (бошлиқ аёл), el presidente (президент-эркак) – la presidenta (президент-аёл)
Бошқа сўзлар женский родни хосил қилишда ўзгармасдан қоладилар, отнинг родини фақат детерминант кўрсатиб туради:el paciente (пациент-эркак) – la paciente (пациент-аёл).
ista суффиксли сўзлар ҳам иккала род учун бир хил шаклга эга бўлади:el pianista (пианист) – la pianista (пианист аёл).
қўшимчаси билан сўзлар ҳам иккала род учун бир хил шаклга эга бўладилар: belga (бельгиялик эркак/ бельгиялик аёл), croata (хорват эркак/хорват аёл), maya (индеец мая/индейка мая), azteca (ацтек эркак/ ацтек аёл), inca (инк эркак/ инк аёл).
Демак, умумлаштирган ҳолда қуйидагиларни айтиш мумкин.
Испан отларининг морфологик структурасида қуйидаги тенденциялар кузатилади:
1) род категорияси грамматик маъноларининг нестандарт ифодаланиши,
2) айрим род шакллари маъносининг бевосита воқеланаолмаслиги,
3) сон флексиясида алломорфларнинг мавжудлиги,
4) сон категориясининг ностандарт ва норегуляр ифодаланиши,
5) суффикслар ва флексиялар олдида интерфиксларнинг мавжудлиги,
Испан тилида синтетик тузилишнинг белгилари бор. Бу ҳолат қуйидагиларда намоён бўлади:
а) морфологик усуллардан фойдаланиш,
б) морфологик структурада элементларнинг мустақил эмаслиги. Бироқ бу элементлар аниқ аналитик сифатлар билан ёнма-ён туради.
Испан отининг аналитик хусусиятларига қуйидагилар киради: 1) аниқлик категориясининг номорфологик ифодаланиши (ёрдамчи сўз, яэни артикл ёрдамида),
2) сон ва род аффиксларининг бир маънолиги (монокатегориаллилик).
3) сўз синтагматик структурасида род аффиксларининг ва сон флексияларининг аниқ ажратилганлиги,
4) род ва сон аффиксларига эга бўлмаган от ўзакларининг мустақиллиги.
Испан тилида синтагматика парадигматикадан устун туради. Масалан, от структурасида фақат сон категорияси парадигмага эга. Бу парадигманинг структураси фақат иккита шаклдан ташкил топган. Испан тилида аниқлик категорияси парадигмаси сўз шаклларидан эмас, сўзбирикмалари шаклларидан (артикл+от) иборат бўлади. Сўзнинг синтагматик тузилиши испан тилида аниқроқдир, синтагма ичида бирликлар бир-бирига аниқ қарама-қарши қўйилган, махсус морфологик воситалар негиз ва аффиксал морфемаларни тавсифлайди.
Умуман санаб ўтилган белгилар испан тилини аналитик-синтетик тузилишли флектив турдаги тил сифатида аниқлашга имкон беради. Испан ва ўзбек тилларини қиёсий-таққослаб таҳлил қилиш от доирасида қиёсланаётган тилларнинг морфологик структурасида ўхшаш ва фарқ сифатларни аниқлашга имкон берди.
Ўхшаш сифатларга қуйидагилар киради:
•иккала тилда ҳам сўз асос ва аффиксга ажралади;
• ўзбек тилида ҳам, испан тилида ҳам от камида иккита морфемадан ташкил топади;
• иккала тилда ҳам сўз асоси аффиксларсиз қўллана олмайди;
• иккала тилда ҳам аффиксларнинг ностандартлиги кузатилади;
• ўзбек тилида ҳам, испан тилида ҳам морфологик чередованиялар ва интерфикслар мавжуд.
Қиёсланаётган тилларда отнинг морфологик структурасидаги фарқларни испан тили грамматик қурилишидаги аналитик сифатлар билан тушинтириш мумкин.
Тадқиқот жараёнида қуйидаги фарқлар аниқланди:
- грамматик категорияларнинг ҳар хил таркиби: испан тилида отлар келишик категориясига эга эмас, аммо аниқлик категориясига эга;
• испан отлари турланиш турларига эга эмас;
Аналитизмнинг тараққий этиши икки йўналишда борган: "ташқи" аналитизм (сўз тартиби, ёрдамчи сўзлар) ва "ички"аналитизм (аффиксларнинг механик ёпиштирилиши, соф асослар, сўз ўзакларида алмашишларга олб келмайдиган ёрдамчи агглютинатив аффиксларнинг ривожланиши). Бу ўзгаришларга қарамасдан испан тилининг қурилиши, бошқа роман тиллри каби, умуман флектив бўлиб волган. Флективликэски қрилишнинг қолдиқларида ҳам (от родининг шакллари), янги сифатларнинг ишлаб чиқилишида ҳам ( маслан, ўзакларда флектив кенгайтируишларнинг ривожланиши, айрим отларнинг ясалишидаги ички флексия).



Download 139,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish