Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти роман-герман филологияси факультети


Родни аниқлашнинг синтактик усули



Download 139,57 Kb.
bet19/24
Sana24.02.2022
Hajmi139,57 Kb.
#206324
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Испан ва ўзбек тилларида отнинг грамматик категорияларини

2.7.3. Родни аниқлашнинг синтактик усули

Предмет номи олдидан маълум жинсни ифодаловчи маркерни синтактик бириктириш билан жинсни кўрсатиш синтактик усул дейилади. Синтактик усулда ишлатилувчи жинс маркерлари асосан жинсга нисбатан нейтрал сўзлар олдида қўлланилади. Синтактик усулдаги жинс маркери асосан лексик маркер билан ифодаланади. Испан ва ўзбек тилларида бу усул жуда ўхшашдир: man doctor, woman doctor - эркак доктор, аёл доктор, man servant, woman servant - хизматчи, хизматчи аёл, оқсоч, boy friend, girl friend - ўғил ўртоқ, қиз ўртоқ, man cashier, woman cashier - эркак кассир киши, аёл кассир, jack-ass, she-ass - ҳанги, мода (эшак).


эркак мушук
урғочи мушук
эркак эчки, така
урғочи эчки
ота (эркак) бўри
она (урғочи) бўри
Типологик род категориясини аниқлашда ҳайвон, паранда персонификация (шахслаштириш ёки инсонлар ҳайвон, паранда номларининг ўрнида қўллаш) масалалари катта роль ўйнайди. Эртакларда, масалларда ва илмий асарларда ҳаёвонлар номлари ўрнида олмошлари ишлатилиши мумкин.
Персонификация ҳатто конкрет ва мавҳум тушунчаларни билдирадиган ҳар хил семантик группага оид отлар учун ҳам хосдир. Масалан, (лодка), (кема), (корабль), (кема), (машина), (поезд), аёллар жинсига кирувчи отлар каби ишлатилиб, уларнинг ўрнига... олмоши ишлатилиши мумкин. Ва шу кабилар мужской родга кирувчи отлар каби уларнинг ўрнида ... олмоши ишлатилиши мумкин.
Аммо бу отлардаги персонификация юқорида кўрсатилганидек фақат шеъриятда, эртакларда ва масалларда махсус услуб сифатида ишлатилиши мумкин.
Персонификация кўпроқ қуйидаги ҳолларда рўй беради:
1) тоғ, океан, бўрон,момақалдироқ, қуёш, қиш, ғазаб, уруш, ўлим, уйқу каби сўзлар мужской роддаги ... сўзи билан алмашинса;
2) мўллик, содиқлик, табиат, ватан, мамлакат, саҳийлик, умид, иқбол каби сўзлар ... олмоши билан ишлатилади.
Испан ва ўзбек тилларидаги асосий фарқлардан бири испан тилида эга кишилик олмоши билан, аниқловчи эгалик олмоши билан, тўлдирувчи ўзлик олмоши билан ифодаланганида, иш-ҳаракат ёки процесс қайси жинс вакили томонидан бажарилганнини аниқлаш мумкинлигидадир. Агар ўзлик ва эгалик олмошлари кўпликда ишлатилса, реал род тушунчаси ифодаланмайди. Ҳозирги ўзбек тилида жинс категориясини фарқ қилиш анча қийин. Чунки ўзбек тилидаги кишилик, ўзлик ва эгалик олмошларида жинс дифференцияси йўқ. Ўзбек тилида фақат шахс номлари қўллангандагина жинс категориясини қисман фарқлаш мумкин. Масалан:
Анвар китоб ўқияпти.
Салима китоб ўқияпти.
Баъзан суффикслар воситасида ўзбек тилидаги жинс категориясини аниқлаш мумкин. Масалан:
Турсуной келди.
Қундузхон аспирантурада ўқийди.
Аммо –хон суффикси ҳар доим ҳам аёл кишини ифодалайвермайди. Масалан: Оппоқхон колхозимизнинг бош агрономи гапида Оппоқхон эркак киши ҳам, аёл киши ҳам бўлиши мумкин. Жинс категорияси нуқтаи назардан грамматик род категория мавжуд бўлмаган тилларда эркаклар ва аёллар нутқини бир-биридан ажратиш масаласи умумий типологик масала ҳисобланади.
Нутқ жараёнида эркак ва аёлликни ифодалашнинг юқорида кўрсатиб ўтилган белгиларидан ташқари, яна аёллар ва эркаклар нутқида бир қатор махсус бўлмаган сигналларни кўрсатиб ўтамиз. Масалан, аёллар нутқида маълум сўз ва иборалар учраб, улар эркаклар нутқида жуда кам қўлланади ёки умуман қўлланилмайди. Масалан, алла айтиш, ёр-ёр, баъзи эркалатиш ва койишга оид иборалар кўпроқ аёллар нутқига тааллуқлидир.

Download 139,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish