Шахс
|
Бирлик
|
кўплик
|
I шахс (сўзловчи)
II шахс (тингловчи)
III шахс (ўзга)
|
-м
онам
-нг
онанг
-си онаси
|
-им
китобим
-инг
китобинг
-и китоби
|
-миз
онамиз
-нгиз
онангиз
-си онаси
|
-имиз
китобимиз
-ингиз
Китобингиз
-и китоби
|
Бу ўринда сингил типидаги сўзларнинг III шахс формаси диққатни ўзига тортади. Гап шундаки, бу сўз III шахсда синглиси формасида бўлади. Бунда ўзак билан -си орасидаги и ни оғиз каби сўзларнинг III шахс формасидаги и аффикси ҳисоблаб, синглиси сўзида эгалик аффикси икки марта қўшилган деб қараш мумкин. Лекин аслида эса бундай эмас Синглиси сўзидаги и фонемаси асли I ва II шахсларда туташтирувчи функцияни бажарувчи и товушининг ўзидир. Ҳозирги тилимизда эса сўз материал структурасининг қайта бўлиниш қонунияти асосида и товуши ўзак таркибига ўтган. Натижада сингил ўзагининг иккинчи варианти (сингли) шаклланган. Бунга эгалик аффикси қўшилганда, с ундош товуши орттирилган. Шунга ўхшаш ҳодиса отлашган бир сонида ҳам юз бсрган. Бир сўзининг III шахс формаси ҳозирги тилимизда икки вариантга эга: студентларнинг бири - студентларнинг бириси Иккинчи вариантда и фонемаси морфологик моҳиятини йўқотиб, ўзак ва аффиксни туташтирувчи вазифани бажараётир.
I ва II шахс эгалик формаларининг семантик жиҳатдан ҳам ўзига хос хусусиятлари бор: I ва II шахс бирлик формалари моносемантик характердадир: укам, уканг. Шу шахсларнинг адабий тилга хос кўплик формаси эса полисемактик характерга эга: ишимиз - бизнинг ишимиз, ишимиз - менинг ишим; ишингиз - сизнинг ишингиз. ишингиз - сенинг ишинг. Буларнинг биринчиси кўплик маъноли, икккичиси эса модал маъноли формасидир. II шахснинг -иглар, -ларинг вариантлари эса моносемантик характердадир. Буларнинг биринчи варианти (мактабингиз) асосийси бўлиб. қолганлари жонли сўзлашувга хос.
Иккинчи шахс эгалик аффиксининг -ингиз вариантининг кўплик маъно ифода қилиши кишилик олмошларига ҳам боғлиқ. Агар иккинчи шахснинг бу формаси кўплик маъносида қўлланган бўлса, олмош сизлар шаклида келади. Сизларнинг спортда эришган муваффақиятларингиз улкан.
Эгалик аффикси от ёки отлашган сўзларга сон категорияси формасидан кейин қўшилади. Келишик категорияси формалари эса эгалик аффиксидан кейин қўшилади: китобларимни,қоғозларимиздан. Лекин -лар аффикси ҳурмат учун қўлланганда, эгаллик аффикси -лар аффиксидан олдин кўшилади: онамлар, дадамлар.
Ҳозирги ўзбск адабий тилида эгалик аффиксларинингморфологик вариантлари деярли йўқ. Эгалик аффикслари ичида 1 шахснинг кўнлик формасигина вариантларга эга: китобингиз - китобинглар. китобларинг.
Эгалик аффиксини олган сўз бош келишик формасидаги сўзбилан ҳам боғланиши мумкин: Волга дарёси. Тошкент шаҳри, ёғ-мой комбинати, педагогика институти, «Гулбоғ» совхози ва бошқалар. Бундай ҳолларда биринчи компонент қаратқич келишиги аффиксини ололмайди. Шунингучун ҳам улар бош кслишик формасида деб қараш тўғри бўлади.
Баъзан эгалик аффиксини олган сўз чиқиш келишигидагиот билан боғланиши ҳам мумкнн: Йиғилишда студентларданбири лекция ўқиди. Бунда юқоридагидек қарашлилик маъносианглашилмайди; бу маънони англатадиган қаратқич келишиги йўқ. Эгалик аффикси эса фақат мансублик маъносини нфодалайди.
Эгалик аффиксининг III шахс формаси бирлик ва кўпликучун умумийдир: унинг китоби, уларнинг китоби.
1 ва II шахс эгалик формасидан англашилган грамматик сон маъноси шу аффикс қўшиладиган отдан англашиладиганпредметнинг сонини эмас, қаратувчи шахс ва предметнинг грамматик сониниифода қилади: бизнинг дафтаримиз (дафтар кўпчиликка тааллуқли). Отнинг сон формаси эса шу предметнинг бирлик сон кўплигини билдиради: дафтарларимиз - дафтар-
ларнинг ўзи ҳам кўп ва у кўпчиликка қарашли.
Эгалик аффикслари ўзбек тилида икки маънолидир:-из формасининг ўзи ҳам шахс, ҳам сон маъносини ифода этади.
III шахс эгалик аффикси семантик жиҳатдан 1 ва II шахсэгалик аффиксларидан фарқ қилади. 1 ва II шахс эгалик аффикслари ўзакдан англашилган предмет ёки белгини кишига нисбатлайди. III шахс аффикси эса кишидан бошқа нарсаларгаҳам нисбатлайди: менинг дафтарим. сенинг дафтаринг; Зулфиянинг бурни, чойнакнинг бурни.
Ўзакка эгалик аффикслари қўшилиши билан турли фонетик ҳодисалар юз беради. Буларнинг энг муҳимлари қуйидагилар:
1. Ўзак таркибидагн иккинчии вау тор унлилари тушиб қолади: оғиз+им.» - оғзим, бўйин + им - буйним. бурун + им -бурним. Лекин бу ҳодиса қуйидаги ҳотлатдагина кузатилади: ўзак ўзбекча ва от туркумига хос бўлиши,икки бўғинли; биринчи бўғини очиқ, иккинчи бўғини ёпиқ бўлиши, иккинчи бўғини н, л,з фонемалари билан тугаши, унлилари о - и, ў - и,
и - и, у - у тарзида жойлашган бўлиши керак.
2. Ўзак охиридаги к, ҳ жарангсиз товушлари жаранглилашади; ўртоқ + им - ўртоғим, эшик+им - эшигим. Бу ҳодиса ҳам доим содир бўлавермайди. Бунинг учун ўзак кўп бўғинли бўлиши керак. Лекин иттифоқ, идрок каби сўзларга згалик аффикси қўшилганда, ўзакда ўзгариш юз бермайди.
Эгаликаффиксларининг ишлатилишида икки ҳолат бор:
I. Эгалик аффикси ўзи қўшилган сўзнинг бошқа сўз билан боғланишида ишлатидади. Бу вақтда эгалик аффикси қўшилган суз қаратқич келишигидаги сўз билан алоқага киришади. Қарагқич келишиги кишилик олмошларига қўшиладн. Бу қуйндагича бўлади:
Менинг китобим Бнзнинг китобимиз
Сенинг китобинг Сизнинг китобингиз
Унинг китоби Уларнинг китоби
Буларда қаратқич билан қаралмиш шахсда мослашади. I ва II шахс куплик формалари ҳам кўплик, ҳам бирлик (сизлаш) маъносида қўлланади.
Биз, сиз кишилик олмошлари ҳам кўплик, ҳам бирлик маъносида қўллангани учун кўплик маъноси ифодаланганда баъзан -лар аффиксини ҳам олади: Бизларнингкитобимиз. Сизларнингкитобингиз.
Кўпликни ифода қилиш учун баъзан сон олмоши ҳам –лар аффиксини олади: Сенларнинг китобларинг.
Кишилик олмоши ва эгалик аффикслари шахс ва сон маъноларини ифода қиладилар. Шунинг учун ҳам қаратувчи+каралмиш конструкцияларида тежамкорлик қонунияти асосида қаратувчи қўлланмаслиги, қарашлилик маъноси фақат эгалик формасидаги отлар билан ифодаланиши мумкин: Нутқинг достон ҳам бўлмасин, қисқа рубоий ҳам бўлмасин, ўртамиёна ғазал бўлсин! (Ҳ. Ғ.) Ақлинг моғор босмаганими бу? (А.Қ.) Баъзан эса эгалик аффикслари қўлланмасдан, тааллуқлилик белгисиз ифодаланиши ҳам мумкин: Эсимни танибманки, бизнинг хонадонда аёлга қўл кўтарган кимсани билмайман. - Қани юринг, - деди Турсунали ака ўрнидан туриб. - Бизнинг қизнинг чойидан ичайлик (Ў. Умарбеков).
Эгалик аффиксини олган сўз баъзан чиқиш келишигидаги сўзлар билан ҳам боғланиши мумкин. Бунда қаралмиш миқдор ёки белги англатадиган сўз билан ифодаланади, қаратқич эса кўплик формада ёки биттадан ортиқ миқдорни ифода қилувчи сифатловчи олган бўлади: Студентлардан бири, ўқувчиларнинг барчаси.
2. Эгалик аффикси ўзи қўшилган ўзак доирасида ишлатилади. Бунда нкки қолат бор:
а) эгалик аффикси вазифасида келиб, ўзининг грамматик моҳияти - маъносини сақлайди. Бунда эгалик аффикси от туркумидаги сўзларга, ҳара-кат номи, олмош, шунингдек, отлашган сўз (сифатдош)ларга қўшилаверади: онам, ўқишинг, ҳамманг, қаҳрамоним, ўқиганим каби;
б) эгалик аффиксини ўз грамматик маъносини йўқотиб, ўзи қўшилган ўзак билан биргаликда бошқа сўз туркумига - равишга ўтади: эртаси, кечаси; модал сўзга ўтади: чамаси, яхшиси.
Эгалик аффиксининг ҳар икки сон формаси ҳар қандай от, олмош ёки отлашган сўзларга қўшилавермайди. Кўпинча миқдор тушунчаси билан боғлиқ бўлган ўзакларга эгалик аффиксларининг бирлик формалари қўшилмайди. Бундай сўзлар эгалик категориясининг кўплик формасидагина қўлланади: барчамиз, бешовимиз. Бу жиҳатдан III шахс эгалик аффикси
мустасно: у нейтраллик хусусиятига эга: барчаси, бешови.
Эгалик аффикси кўпинча оддий гап бўлаги вазифасидаги сўзларга қўшилади. Шу билан бирга, бир бутун ҳолда қўлланадиган конструкцияларга ҳам қўшилиб келиши мумкин: Ўзбекистон Республикаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |