Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти роман-герман филологияси факультети


Хулоса..........................................................................................................52 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати



Download 139,57 Kb.
bet2/24
Sana24.02.2022
Hajmi139,57 Kb.
#206324
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Испан ва ўзбек тилларида отнинг грамматик категорияларини

Хулоса..........................................................................................................52
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.......................................................54
Фойдаланилган луғатлар ...........................................................................57
Фойдаланилган интернет манбалари ......................................................58

КИРИШ


Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон мустақилликнинг йигирма иккинчи довонидан мислсиз муваффақиятлар билан ўтди. Бу муваффа-қиятларнинг залворли салмоғи ҳеч бир истисносиз, ҳаётимизнинг барча соҳаларида – иқтисодиётда ҳам, ижтимоиётда ҳам, маърифату маънавиятда ҳам тарози палласини босиб турибди. Ана шундай муваффақиятларнинг энг муҳташамларидан бири, шубҳасиз, шуки, халқимизнинг ақлий, руҳий дунёсининг ойнаси, дунёларга бермайдиган бебаҳо бойлиги бўлган, аммо асрлар давомида қизил ва яна қанча ранглардаги истибдод исканжасида тўлғонсада, бадииятнинг бетакрор бўстонини бунёд этмоққа туганмас куч топган тилимиз – ўзбек тили ўзининг эркин тараққиёт ўзанига тушиб олиб, бу ойдин йўлдан ҳадиксиз ва ҳормай одимламоқда. Тилимиз қоронғу кечадан кундузга кўчди.
Истиқлол туфайли, унинг жасур меъмори бўлмиш юртбошимиз туфайли ўз нуфузи, обрўйини тиклади. Аммо, ҳолисанилло айтиш жоизки, бунга эришиш осонликча бўлгани йўқ. Маълумки, ўзбек тилига давлат тили мақомини берган ҳужжат – “Давлат тили ҳақида” ги Қонун 1989 йилда, ҳали “Марказ”нинг қаттол қуйишқондан чиқиш таҳликали бўлган бир даврда қабул қилинган. Республиканинг ўша даврдаги раҳбарлари икки тилга – ўзбек ва рус тилларига давлат тили мақомини бериш ғоясини зўр бериб тарғиб қилган, ҳатто ана шундай ғоя асосидаги қонун лойиҳаси ҳам эълон қилинган. Ҳайриятки, 1989 йилнинг июн ойида муҳтарам президентимиз Ислом Каримов Республиканинг биринчи раҳбари сифатида иш бошлади. У кишининг бевосита ташаббуси ва жасорати билан мазкур икки тиллилик ғояси бутунлай барҳам топди, ўзбек тилининг ўзбек тилининг қонуний ҳуқуқи қонунлаштирилди. Президентимиз алоҳида таъкидлаганларидай: “Бу Ватанимиз тарихда том маънодаги буюк вокеа эди”[1,85]. Айни пайтда Президентимиз ифтихор билан шундай ёзадилар: “1992 йил 7 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан аниқ белгиланиб мустаҳкамлаб қўйилди. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг байроғи, герби, мадҳияси, Конституцияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас тимсолларидан бирига айланди”[1,85].
Президентимиз бошчилигида Ўзбекистон давлати олиб бораётган тил сиёсати – ўзбек тилига, шунингдек, юртимиздаги бошқа тилларга муносабат ўзининг одилоналиги, демократик меъзонларга таяниши, илмий асосга эгалиги, тилнинг халқнинг қадимий қадриятларидан бири сифатида эътироф қилиниши, унинг баркамол авлод тарбиясида фавқулодда муҳим қуроллардан бири деб ҳисобланиши билан таҳсинга лойиқдир[1,4].
Мамлакатимизда демократик ислоҳотлар амалга оширилаётган бир вақтда, чет тиллари, шу жумладан бугунги кунда дунёнинг иқтисодий, ижтимоий ва илмий тили бўлган инглиз тилининг аҳамияти ниҳоятда катта. Жаҳон ҳамжамиятига жадаллик билан кириб бораётган Ўзбекистон учун халқаро иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий саҳнада ўз ўрнига эга бўлиши жуда муҳимдир. Шу жиҳатдан олиб қараганда чет тиллари, ҳусусан, инглиз тилини пухта ўрганиш замон талабига айланмоқда. Бундан ташқари илмий-техникавий соҳага кириб келаётган янгиликларни тез ва аниқ илғаб олиш ва ҳаётимизга кенг тарғиб этиш учун инглиз тилини пухта ўрганиш жуда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу жиҳатларни инобатга олган ҳолда мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ ёшларимизга чет тилларини мукаммал ўрганишлари учун кенг имконият ва шароитлар яратиб берилди, маҳсус ўқув юртлари ва тил марказлари ташкил этилди. Чет тилларини ўрганиш билан бир вақтда ўзбек тилининг бой ва чексиз имкониятларидан тўғри фойдаланиш, унинг ўзига ҳос жиҳатларини кенг ўрганиш ва тадқиқ этишга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида тоборо ўз ўрнини мустаҳкамлаётгани жаҳоннинг кўплаб нуфузли олий ўқув юртлари ва маданий марказларида ўзбек тилини ўрганишга эҳтиёжни янада оширмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда инглиз ва ўзбек тилларининг ўзига ҳос жиҳатларини қиёсий ўрганиш ва таҳлил этиш нафақат заруратга, балки муҳим эҳтиёжга айланмоқда.
Чет тилини она тили билан қиёслаб ўқитиш усулининг беқиёс кўп аҳамиятга эга эканлиги, чет тилини ўрганишда она тили асос бўлиб хизмат қилиши аллақачон ўзини оқлаган ва бу ҳақда эътирозга ўрин йўқ. Ўз навбатида чет тилини билган кишининг ўз она тилисини чуқурроқ англаши, ҳанузгача сезилмаган, “сояда қолиб кетган” маъно оттенкаларини илғаб, пайқаб олишда муҳим рол ўйнаши ҳеч кимга сир эмас. Буюк немис мутафакири Н.В.Гётенинг “Ким чет тилини билмаса, у ўз она тилини ҳам билмайди”, деб қилган башоратининг ҳам боиси шунда.
Дарҳақиқат, чет тилини билган киши, шу тил ҳодисаларини ўз она тилида мавжуд бўлган ҳодисалар билан қиёслаш имкониятига эга бўлади. Чет тилида бору она тилида йўқ ёки она тилида бору чет тилида йўқ ҳодисалар ҳақида фикр юритиб уларнинг муқобил вариантларини излаб топишга ҳаракат қилади. Қисқа қилиб айтганда, чет тилини она тили билан қиёслаб ўрганиш биринчидан материални онгли ўзлаштиришга олиб келади, иккинчидан, ўқувчининг она тилида мавжуд бўлиб, ҳозиргача сезилмай, “сояда қолиб кетган” маъно оттенкаларини билиб олишга, қиёс этилаётган тиллардаги изоморфик ва алламорфик характердаги ҳодисаларни чуқурроқ ўрганишга имкон беради.
Шу нуқтаи назардан инглиз ва ўзбек тиллари грамматик категорияларини маълум грамматик воситалар ёрдамида синхрон тарзда қиёсий ўрганиш, тилларда мавжуд бўлган изоморфлик ва алламорфлик ҳусусиятларини инвентаризация қилиш тиллар нормасини аниқлашда қўл келади. Шу боис ушбу ишда гап қурилмасида ҳолларнинг, ҳусусан, пайт ҳолининг ифодаланиш усулларини қиёсий талқин қилмоқчимиз. Анъанавий грамматикада тилларда ҳолнинг, шу жумладан, пайт ҳолининг ифодаланиши иккала тилда ўша тилнинг ички имкониятлари ва характерини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилади.
Тилларда ҳолнинг, жумладан, пайт ҳолининг ифодаланиши масаласини таҳлил қилиш, ҳар иккала тилда мавжуд бўлган грамматик ҳодисаларни янада теранроқ талқин қилишда муҳим аҳамиятга эга. Чунки икки тилдаги ифодаланиш усулларини параллел олиб бориш қардош бўлмаган тиллардаги изоморфлик ва алламорфлик хусусиятларини аниқлаш ҳамда маълум ҳулосага келиш учун асосий омиллардан ҳисобланади.

Download 139,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish