Маданий мерос объекти



Download 0,98 Mb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#170583
  1   2
Bog'liq
15. OSTONA QISHLOG`I





МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТИ

ПАСПОРТИ

Маданий меросни асраш умумхалқ ишидир!

Кўрсаткичлар

Маълумотлар

6. Тарихий маълумотлар

7. Ёдгорлик тавсифи






1. Ёдгорликнинг номи

-

ОСТОНА ҚИШЛОҒИ

-

Остона бобо манзили – Янгиариқ тумани марказидан 3 км жануби-ғарбда, шу номдаги қишлоқ ҳудудида жойлашган. Бу ёдгорлик ҳақида академик Я.Ғуломов тадқиқотларида қисқа маълумотлар келтирилган. Ёдгорликнинг режалаштирилиши аниқ кўзга ташланмайди, майдони 2 га. Унинг ҳудудида унча баланд бўлмаган бир қанча овалсимон тепаликлар кузатилади.
Ёдгорлик марказида Шайх Мухтор Вали мақбараси қад кўтариб турибди. Мақбара билан бирга катта ва кичик масжид ҳамда ёнма-ён жойлашган қўшимча хоналар мавжуд. Уларнинг деворлари 26-27 х 26-28 х 3-4 см ҳажмдаги пишган ғиштлардан тикланган. Иншоот – бўйлама ўқ бўйлаб йўналган кўп хонали мақбара мажмуасини ташкил этади. 9 х 9 х 15 м ҳажмдаги катта залнинг асоси квадрат шаклда бўлиб, дастлаб у томонларида чуқур токчаларга эга бўлиб бут (крест) шаклидаги кўринишни ҳосил қилган. Улардан иккитасида сўнгги даврда қурилган деворча барпо этилган. Залнинг шимоли ва жанубидаги бурчакларида кичкина хоналарга кириш жойлари мавжуд.
5,8 х 5,7 х 9,7 м ҳажмдаги кичик зал серҳашам безатилган бўлиб жанубида чуқур токча ишланган. Бурчаклардаги ўтиш жойлари орқали бурчак хужраларига кириш мумкин. Улардан бири қабр зиёратхонаси ҳисобланади.
Куб шаклидаги тўртбурчакдан гумбаз қисмига ўтишда оригинал тарздаги учбурчаксимон паруслар шаклида бажарилган бўлиб, унда ячейкасимон сталактитлар юлдузча билан тугалланган. Бундай услубдаги меъморчилик безаклари Хоразмдаги XIV асрга оид Фахриддин Розий (Кўхна Урганч) ва Мазлумхон Сулув мақбараларида ҳам кузатилади.
1974 йилдаги тадқиқотларда манзилгоҳ юзасидан сариқ рангли кўзалар ва сирланган идишлар бўлаклари топилган бўлиб, бундай идишлар Хоразмнинг IX-XI асрлар ёдгорликларида учрайди. Шунингдек, меъморчиликка оид “бантиклар” бўлаклари ҳам топилган. Топилган сопол идишлар асосида Остона манзилгоҳида IX-XI асрларда ҳаёт мавжуд бўлганлигини кўрсатади. Мақбарага тўхталадиган бўлсак, унинг қурилиш ва архитектура услуби ва эпиграфик маълумотларга кўра XIII аср охири - XIV асрларга тааллуқлидир.




Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish