12-м о д д а. Ишларни амалдаги қонун ҳужжатлари асосида
ҳал қилиш
Суд ишларни Ўзбекистон Республикасининг қонунлари асосида ҳал қилиши шарт. Суд, агар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунларига зид бўлмаса, бошқа норматив ҳужжатларни ҳам қўлланади.
Суд қонунга ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасига мувофиқ чет давлатнинг ҳуқуқ нормаларини ҳам қўллайди.
Низоли муносабатни тартибга соладиган қонун бўлмаган тақдирда, суд шунга ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган қонунни татбиқ этади, борди-ю, бундай қонун ҳам бўлмаса, республика қонун ҳужжатларининг умумий асослари ва маъносига таянади.
1. Ишларни амалдаги қонунлар асосида ҳал қилиш принципига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасида кўрсатилганидек, давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.
Давлат ва жамоат ташкилотлари, мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларга риоя қилишга мажбурдирлар. Суд ишларини Конституцияга ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан ҳал қилиш, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари томонидан ўзларига берилган ҳуқуқ доирасида чиқарилган ҳуқуқий ҳужжатларни ҳам татбиқ қилади.
Қонунларнинг суд томонидан тўғри татбиқ этилиши алоҳида аҳамиятга эга. Фуқаролик суд ишларини тўғри ва одилона ҳал қилиниши фуқаролик, оила, меҳнат ва бошқа ҳуқуқий меъёрларнинг тўғри татбиқ этилиши йўли билан белгиланади.
2. Амалдаги қонунларга кўра, агар халқаро шартномаларда кўрсатилган ҳолларда Республикамиз қонунларига нисбатан чет давлатнинг ҳуқуқий меъёрларида ижобий жиҳатлари мавжуд бўлса шу ҳуқуқий меъёрларни қўллаш лозимлиги тўғрисидаги қоидалар инсон манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгандир.
Демак, чет давлатнинг ҳуқуқий меъёрларини қўллашга асос бўладиган ҳолатларга тегишли тартибда давлатлар ўртасида ҳуқуқларни татбиқ этиш тўғрисидаги тузилган шартномалар бўлиши лозим.
3. Суд фуқаролик ишларини ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатларга эътибор бериши лозим.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари Республиканинг ҳамма ҳудудида, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳам мажбурийдир. Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига зид бўлиши мумкин эмас. Фуқаролик суд ишлари қўзғатилганда муайян қонуннинг бўлмаслигини кўрсатиб, фуқаролик ҳуқуқларини суд томонидан ҳимоя қилинишини рад этишга йўл қўйилмайди. Низоли муносабатни тартибга соладиган қонун бўлмаган тақдирда, суд шу муносабатга ўхшаш муносабатни тартибга соладиган қонунни татбиқ этади. Бундай қонун ҳам бўлмаган тақдирда эса суд, Республика қонунларининг умумий асослари ва маъносига таянади.
Суд фуқаролик ишларини қонунни қиёслаш (аналогияси) ёки ҳуқуқни қиёслаш (аналогияси) бўйича фақат низоли муносабатни тартибга солувчи моддий ҳуқуқ (масалан, фуқаролик, меҳнат, оила ҳуқуқлари) нормалари бўлмагандагина ҳал қилинади. Қонун ва ҳуқуқ қиёсланишининг таърифи фуқаролик ҳуқуқи фанида берилган. Ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган қонунни татбиқ этишликка қонуний қиёслаш деб айтилса, низоли муносабатни республика қонунларининг умумий асослари ва маъносига таяниб ҳал қилишликка ҳуқуқий қиёслаш деб айтилади.
Қиёслаш тўғрисидаги қоидаларни татбиқ этишда қуйидагиларни назарда тутиш лозим:
биринчидан, юқорида кўрсатилган қоидаларга фақат мазкур масала юзасидан тегишли қонун ҳужжатларининг бўлмагани ҳолдагина асосланиб, ишни ҳал қилиш мумкинлигини;
Do'stlaringiz bilan baham: |