Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Суднинг хусусий ажрими (қарори)



Download 12,6 Mb.
bet21/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

19-м о д д а. Суднинг хусусий ажрими (қарори)


Суд фуқаролик ишини кўраётганида айрим мансабдор шахслар ёки фуқаролар томонидан қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот бузилганлигини аниқласа, хусусий ажрим (қарор) чиқариб, уни тегишли органлар ва мансабдор шахсларга юборади, бу шахслар ўзлари кўрган чоралар тўғрисида судга хабар қилишлари шарт. Бундай хабар хусусий ажримнинг (қарорнинг) нусхаси олинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида маълум қилиниши лозим.
Агар суд фуқаролик ишини кўраётганида тарафнинг ёки бошқа шахснинг хатти-ҳаракатида жиноят аломатларини аниқласа, бу ҳақда прокурорга маълум қилади.
Биринчи инстанция судининг хусусий ажрими устидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест келтирилиши мумкин.


1. Хусусий ажримлар бошқа суд ажримларидан фарқланиб, ай­рим процессуал ҳаракатларни бажариш ёки бажаришни тақиқлаш мақсадида чиқарилмасдан, фақат муайян фуқаролик ишлари бўйича қонунчилик, ҳуқуқ-тартиботнинг бузилиши туфайли тарафларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари поймол қилинган ҳолда фуқаролар, ташкилот, муассаса ва уларнинг бирлашмаларида мавжуд нуқсон ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида суд томонидан чиқарилади.
Суд (судья) томонидан юқорида келтирилган асослар бўйича чиқарилган хусусий ажримларга тегишли органлар ва мансабдор шахслар эътибор беришлари, қонуннинг бузилиши туфайли қўлланган чоралар ҳақида шу судга хабар беришлари лозим.
2. Ўз кучини йўқотган 1963 йилги Фуқаролик процессуал кодексининг 235-моддасининг иккинчи қисмида суд фуқаролик ишларини кўриш жараёнида тарафларнинг ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳаракатларида жиноий аломатлар борлиги аниқланса, бу ҳақда прокурорга маълум қилиши ёки жиноят иши қўзғатилиши кўрсатилган эди.
Амалдаги ФПКда «жиноят ишини қўзғатиш» сўзи чиқарилди, бунга асос қилиб, бизнинг назаримизда, суд ҳокимиятида одил судловни амалга ошириш суднинг асосий вазифаси бўлиб, содир этилган ғайриқонуний ҳаракатларга холисона баҳо беришдан иборатдир. Шунинг учун ҳам суд бундай ҳолларда прокурорга хабар бериш ҳуқуқидан фойдаланиши мақсадга мувофиқдир.
Суд амалиётида туркум ишларни умумлаштириш якунларига асосланиб, юқори судлар қуйи судларга қонун бузилиши туфайли фуқароларнинг, давлат ташкилотларининг манфаатлари поймол қилинишига асос бўлган ҳолатлар аниқланганда айбдорларга нис­батан хусусий ажрим чиқариши лозимлиги ҳақида қатор қарорлар қабул қилинганлиги маълум. Масалан, Ўзбекистон Республика­сининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунини бузиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд жараёнларининг таъсирини кучайтириш мақсадида судлар ташкилотлар ва мансабдор шахслар фаолиятидаги камчиликларни аниқлашлари ва бундай ҳуқуқбузар­ликларнинг олдини олишга қаратилган хусусий ажримлар чиқа­ришлари лозим1.
Бундан ташқари, суд ишларини кўришда болалар қаровсизлиги, болаларнинг манфаатини ҳимоя қилиш учун васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан ўз вақтида чора кўрилмаганлиги, вояга етмаганларнинг ишлари билан шуғулланувчи комиссияларнинг, болалар муассасаларининг ва бошқа муассасаларнинг ишларида муҳим камчиликлар борлиги ҳолатларини аниқласалар, хусусий ажримлар чиқариб, уларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнат­ган ҳолда тегишли ташкилотларга юборишлари шарт..
Суд томонидан ишларни кўришда ўсмирларнинг қонунни бузгани аниқланса, бу ҳақда вояга етмаганларнинг ишлари билан шуғулланувчи комиссияга ёки тегишли органларга зарур бўлган тарбиявий ва огоҳлантириш чораларини кўриш учун маълум қилиш лозим1.
Фуқаролик суд ишларини юритишга оид қонунларда хусусий ажримларни процесснинг қайси босқичида чиқариш лозимлиги белгиланмаган. Бизнинг фикримизча, хусусий ажрим иш тўлиқ кўрилиб, мазмунан ҳал қилув қарорини чиқаришда маслаҳатхонада (алоҳида хонада) қабул қилиш мақсадга мувофиқдир. Айрим ҳол­ларда хусусий ажрим ишни ҳал қилув қарорини чиқармасдан (иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиш, аризани кўрмасдан қолдириш ва ҳоказо) ҳам қабул қилиниши мумкин.
3. Хусусий ажримлар ҳам бошқа суд қарорлари сингари қонуний, асосли ва адолатли бўлиши талаб этилади. Агар қабул қилинган хусусий ажрим юқоридаги талабларга жавоб бермаса, манфаатдор тарафлар хусусий шикоят, прокурор хусусий протест беришлари мумкин. Булар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг бир қатор қарорида тушунтиришлар белгилан­ган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида»ги Қарорида судлар мод­дий зарар етказиш билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишига шароит яратувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш борасидаги ишларни кучайтиришлари зарур; ҳар бир иш бўйича хусусий ажрим чиқариш йўли билан уларни бартараф қилиш зарурлигига тегишли раҳбар ходимларнинг эътибори қаратилиши ҳақида тушунтириш берилади2.
Апелляция инстанцияси суди, агар у ишни кўраётганда айрим мансабдор шахслар ёки фуқаролар томонидан қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот бузилганлиги фактларини аниқласа, ФПКнинг
19-моддасида белгиланган тартибга мувофиқ хусусий ажрим чиқа­риб, тегишли органлар ва мансабдор шахсларга юборади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish